Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Блогерлар&Ёшлар
Интеллектуал дуэль бошланди. Шуҳрат Мусаев даҳшат савол берибдилар. Ютганга учта смартфон бериларкан.
Баҳсни кузатиш учун
БУ ЕРГА ЎТИНГ ТЕЗ

Ёш тадбиркорнинг ютуқлари
🏡Ўрта Чирчиқ тумани "Роватак" маҳалласида яшовчи 22 ёшли Жамшид Эргашев 2016 йили ўз кучи билан 5 сотихли ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, яхшигина даромад топишни йўлга қўйган.
🥬🥦Бугунги кунда ёш томорқачи иссиқхонадан йилига 4-5 мароталаб ҳосил йиғиштириб олишга эришмоқда. Иссиқхонада ўтган йил кўкатлар, турп, каром, лавлаги, саримсоқ экиб парвариш қилди.
🚰 – Пандемия даврида етиштираётган маҳсулотларим витаминларга бой бўлганлиги сабабли, уларнинг бозори чаққон бўлиб, ҳар бир ҳосилимдан ўртача 6 миллиондан соф даромад олдим, – дейди Ж.Эргашев. Жамшид йилдан йилга томорқачиликда тажрибаси ошиб, орттирган даромадлари эвазига иссиқхонада 2 йилдан буён томчилаб суғориш шаклини жорий қилди.
🐓Жамшид тадбиркорликда фақатгина иссиқхона билан чекланиб қолмасдан, уйида 2000 дона бедана ҳам боқади. Ҳар ойда бедана тухумларидан 5 миллион сўмлик соф фойда олмоқда.
✍@urta_chirchiq_hokimligi

2021 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!
2021 йил давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Лойиҳа билан танишиб, ўз фикр ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.
https://2021.strategy.uz/
✍@urta_chirchiq_hokimligi
2021 йил давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Лойиҳа билан танишиб, ўз фикр ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.
https://2021.strategy.uz/
✍@urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади
—
Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Toshkent viloyati | Kun.uz
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
🔹#Бекобод_шаҳри. Янгиҳаёт маҳалласининг янги идораси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Усмонқулов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
🔹#Ўрта_Чирчиқ. “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” лойиҳаси доирасида тумандаги 61 та умумий ўрта таълим мактабларининг ишчи-ходимлари ўртасида “Ҳоким кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди. Унда тумандаги мактабларнинг 400 нафардан ортиқ ишчи-ходими спортнинг волейбол, стол тенниси, футбол турлари бўйича баҳсларга киришган.
🔹#Зангиота_тумани. Вилоят ва туман сектор ҳамда ДХХ раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда 120 нафар ёш иштирок этиб, 40 дан ортиқ ёшнинг ер ажратиш, бандлик, таълим, спорт, мусиқа, ҳунармандчилик, тўгараклар, малака ошириш каби масалалардаги кўплаб таклиф ва муаммолари тингланган.
👉 Тошкент хабарлари

#мурожаатдан_сўнг
📝Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг 2021 йил 13 январда бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида туман депутати Б.Хонтўраев “Қайтмас” маҳалласи ҳудудидаги ариқ-зовурларни тозалаш масаласида туман ҳокими Олимжон Нурматовдан амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат қилган эди.
✅Мурожаатни туман ҳокими ўрганиб чиқиб, туман Мелиорация бўлимидан экскаватор техникасини ажратишди. Айни пайтда “Қайтмас” маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликларига сув борадиган ариқ-зовурларнинг 600 метри тозаланиб, экин мавсумига тайёрланиб қўйилди.

#ёшлар_дастури_амалда
Ҳудудларда “Street work out” спорт майдончалари қурилмоқда
⚡Ўрта Чирчиқ туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
❗Туман ҳокимлиги кўмагида айни пайтгача тумандаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг марказларида “Street work out” спорт майдончалари ташкил этилди.
✅Ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда янги турдаги спорт қурилмаларини ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, қишлоқ жойларида яшовчи йигит-қизлар бундай саъй-ҳаракатлардан мамнун. Уларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, мавжуд 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида янги конструкциялар асосида махсус жойлар ташкил этилиши режалаштирилган. Бундай спорт майдончаларининг афзаллиги шундаки, маҳаллаларнинг аҳоли гавжум нуқталарида, айниқса, қўп қаватли уйлар олдида ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш имконияти пайдо бўлади.

#ватанпарварлик_ойлиги
⚡Ўрта Чирчиқ туманидаги 24-мактабда ёшларда Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат, мардлик фазилатларини шакллантириш, ёшлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида, туман Мудофаа бўлими, Миллий гвардия, Халқ таълими бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди.
🌟Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шунингдек, ёш спортчиларнинг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.