O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.37K subscribers
28.4K photos
3.18K videos
155 files
9K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ватанпарварлик_ойлиги

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими “Халқобод” маҳалласи ва касб-ҳунар мактаби ҳамкорликда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ташкил этилди.

👮‍♂Тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчилар Ватанга садоқат билан хизмат қилиш хар бир йигитнинг шарафли бурчи ҳамда ҳарбийлик касби оғир ва машаққатли бўлишига қарамасдан, шарафли касб эканлигини ёшларга тушунтириб ўтишди.

🤼‍♂Тадбир давомида 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг Ватан ҳимоячилари хақидаги шеър ва қўшиқлари ҳамда бадиий чиқишлари йиғилганларга ўзгача шукуҳ бағишлади. Шунингдек, ёш спортчиларининг чиқишлари, спорт трюкларини моҳирона бажаришлари йиғилганларда катта таасурот қолдирди. Тадбир якунида гуруҳлар ўртасида беллашув ўтказилди ва ғолиб маъмурият томонидан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#сайёр_қабул

🏫Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-сонли информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Қодиров раҳбарлигида 22 та туман (шаҳар) мудирлари иштирокида ўқувчиларнинг ота-оналари, педагог-ходимлар ҳамда кенг жамоатчилик учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида халқ таълими соҳасига оид мурожаатлар қабул қилиниб, барчаси жойида ижобий ҳал этилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

Фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди

👨‍🦯Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, тумандаги 8 нафар 1-гуруҳ ногиронларига ногиронлик аравачалари ҳамда 3 нафар ногиронларга хасса, 1 нафар кўзи ожиз фуқарога кўзи ожизлар хассаси, 1 нафар ногиронга юриш мосламаси етказиб берилди.

👩‍🦼Хусусан, туман ҳокимлиги мутасаддилари "Қўшдарё" маҳалласи Деҳқонобод кўчаси 25-уйда истиқомат қилувчи имконияти чекланган Тожи опа Тожибоевага ногиронлик аравачасини ҳадя қилинди.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ozbek_bolasi

Onasining yuziga tort otgan bolaning videosi ijtimoiy tarmoqda ommalishib ketdi. @yoshlar_kundaligi jamoasining vakillari Apple House' tik-tokerlar guruhi o‘sha bolaga javob qaytardi.

Xullas, ey bolla, onaga tort otvorilmaydi! Bunaqa qilib layk yiqqandan har balo bo‘lgan yaxshi...

Aloqa uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram | Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш
#соғлом_турмуш_тарзи

🏆Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” лойиҳаси доирасида Ўрта Чирчиқ туманидаги 61 та умумий ўрта таълим мактабларининг ишчи-ходимлари ўртасида "Ҳоким кубоги" спорт мусобақаси ўтказилди

🥎🏓Бугун 23-мактабда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида, тумандаги мактабларнинг 400 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг волейбол, стол тенниси, футбол турлари бўйича "Ҳоким кубоги" спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилди.

🚶‍♀“Ҳоким кубоги” спорт мусобақаларидан олдин умумий ўрта таълим мактаблари ишчи-ходимлари "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" тадбири ўтказилиб, ишчи-ходимла бадантарбия машғулотларини ўтказишиб, 5000 қадам пиёда юришди.

🥇Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг қимматбаҳо ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

@urta_chirchiq_hokimligi