O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.01K subscribers
30K photos
3.4K videos
156 files
9.53K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Оилавий боғча очилди

🏠“Бектемир” маҳалласи Бек шоҳ кўчаси 273-уйда тадбиркор Мавлуда Бабаева томонидан “Ниҳол 5” номли 100 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Муассасада 15 нафар малакали тарбиячилар болажонларнинг тарбияси билан шуғулланмоқда.

📚Нодавлат мактабгача таълим муассасаси 3 қаватли бинода жойлашган бўлиб, унинг хоналари шинам ва болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи ўқув методик, дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан жиҳозланган.

📌Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, айни пайтда “Бектемир” маҳалласида хусусий боғчалар сони 3 тага етди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик

Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#табрик

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, дастурхонларимизни тўкин-сочин бўлишида қишин-ёзин хормай-толмай ишлаган бир гуруҳ нуроний ва меҳнат фахрийлари (томорқачи, олим, сувчи-ирригатор, механизатор, агроном) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан махсус совғалар билан тақдирланди.

🤝Туман ҳокими ўринбосари Д.Турғунов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари З.Юлдашевлар фахрий қишлоқ хўжалик ходимларини байрам билан табриклади.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_дастури

🏫Айни кунларда Ўрта Чирчиқ туманида "2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар Дастури" доирасида 23-мактабда ҳарбий ватанпарлик тадбирлари бўлиб ўтди.

👮‍♂Тадбирда Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари, туман ҳокимлиги, умумтаълим мактаб ўқувчилари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, маҳалла аҳолиси иштирокида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди.

✳️Тадбир доирасида ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Шунингдек, эстрада ва ҳарбий хонандаларнинг куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача шукуҳ баҳш этди.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

🏫Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

🎞Батафсил тафсилотлар “Sevimli” телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўрта Чирчиқ тумани сўнгги йилларда ўзгаришлар марказига айланиб бормоқда.

🏢Жумладан, яқиндагина фойдаланишга топширилган туман маъмурий маркази бунинг ёрқин мисолидир.

🌏Шунингдек, туманда экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.

🎞Батафсил "Тошкент" телеканалининг "Фаровонлик сари" кўрсатувида

@urta_chirchiq_hokimligi
Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида бир қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Бугун ҳокимлик биносида туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝180 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 29 та савол ва таклифлар ўртага ташланди.

❇️“Номданак” маҳалласида истиқомат қилувчи Дилобар Ўринованинг тикув машинаси сўраб қилган мурожаатига туман ҳокими О.Нурматов икки дона тикув машинасини беминнат тақдим этди. Шунингдек, олий ўқув юртига юқори бал билан кирган ёшларга ноутбук совға қилинди.

🖇Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, мурожаатлар назоратга олинди. Айрим мурожаатлар учрашувда ҳал қилинди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi