O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.31K subscribers
28.5K photos
3.2K videos
155 files
9.04K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани 1-секторидаги 59-мактабда “Фаровон" ва “Ким Пен Хва" маҳаллаларининг, 2-сектордаги 64-мактабда “Аранши”, 23-мактабда "Янгийўл" маҳаллаларининг, 3-сектордаги 5-мактабда “Қайтмас”, “Майрамкўл” маҳалласининг, 4-сектордаги 41-мактабда “Кўкмўйин” ва 1-касб-ҳунар мактабида “Абдукарим Йўлбарисов” маҳаллаларининг "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" мавзусида маданий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, санъат ва спорт соҳасида улкан натижалар қайт этиб келаётган ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

📚Мактаб иқтидорли ўқувчилари ва спорт усталарининг чиқишлари билан иштирок этишди. Иштирокчилар ўртасида викторина ўтказилиб, ғолиблар китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Саноатимизни ривожлантириш учун ҳар бир ерости бойлигимиз бўйича инвестиция жозибадорлигини қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Для развития промышленности нам надо повысить инвестиционную привлекательность каждого полезного ископаемого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрта_Чирчиқ

❗️Ўрта Чирчиқ туманидаги бир қатор мактабларда “Намуна", “Бунёдкор”, “Халқобод”, "Тараққиёт", “Бургалик”, “Ўртабўз”, “Тошлоқ”, “Ўртасарой” маҳаллалари аҳолиси иштирокида "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

⚡️Анжуманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари – Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов иштирок этди.

Анжуманларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, санъат ва спорт соҳасида юқори натижаларга эришаётган ёшлар ва мураббийлар қатнашдилар.

📚Тадбирларда викторина ўтказилиб, ғолиблар китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўрта Чирчиқда иккита маҳаллада табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлимининг хабарига кўра, “Гулзор” ва “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолига табиий газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида ўрта босимдан юқори босимга улаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли ушбу ҳудудда 750 та аҳоли хонадони ва 15 та улгуржи истеъмолчида 2020 йил 17 ноябрь соат 09:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг, истеъмолчилар табиий газнинг қайта берилиши ҳақида огоҳлантирилади.

👉 Тошкент хабарлари
#Ўрта_Чирчиқ
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Режадагидан зиёд маҳсулотлар жамғарилди

Бугунги пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунёда долзарб ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартиришни давр тақозо қилмоқда.

🥔Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича барча имкониятлар ишга солинмоқда. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан омборхоналарда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдорини ўрганиб чиқди.

✳️Жумладан, "Салануз" МЧЖ томонидан 1720 тонна картошка, 950 тонна пиёз, "Шоли инвест", “Барака дон агро кластер” ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан 307 тонна гуруч захираси режадан кўпроқ жамғарилганлигини қайд этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Ўрта Чирчиқ тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилган тадбир жараёнлари "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида

@urta_chirchiq_hokimligi
#билдириш

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги огоҳлантиради!

Жорий йилнинг 18-20 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон ва Россия Федерациясининг Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан туманда фаолият олиб борувчи барча корхона ва ташкилотлар эҳтиёт чораларини амалга оширишлари сўралади!

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
Замонавий бино фойдаланишга топширилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июн кунлари Тошкент вилоятига ташрифлари давомида вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқ ва вазифаларига асосан Ўрта Чирчиқ туманидаги ижтимоий соҳа объектлари манзилли дастурга киритилиб, “Чангтепа” маҳалласида жойлашган 14-мактабда 120 ўринга мўлжалланган қўшимча бино ва спорт зал қуриб фойдаланишга топширилди.

🏗Қурилиш ишларининг умумий қиймати 2 млрд 309 млн сўм бўлиб, қуриш ва таъмирлаш ишларини “Нурафшон трест” ва “Алпомиш инвест” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб борилди.

🏫Қўшимча 120 ўринли бино ва 9х18 ҳажмдаги спорт залнинг қурилиши ўқувчиларимиз, ота-оналар, маҳалла, жамоамизни қувонтирди. Туманнинг чекка ҳудудида бундай чиройли объектларнинг қурилиши давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликнинг яна бир намунаси деб биламан дейди,-мактаб раҳбари Сардор Уталов.

Бугун янги фойдаланишга топширилган янги бинода “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” тадбирлари ҳам бўлиб ўтди. Бу тадбирларнинг янги бинода ўтказилиши ўзгача маънони ўзида акс эттирди.

Тадбирда туман 2-сектори раҳбари, прокурор Собиржон Темиров, ҳоким ўринбосари Фарҳод Султонов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, Халқ таълим бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

🌟Иштирокчилар юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтиб, улардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъкидлашди. Маданият бўлимининг хонандалари, мактаб ўқувчиларининг ўзига хос чиқишлари ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали кўринишлари иштирокчиларнинг кайфиятига кайфият баҳш этди.

@urta_chirchiq_hokimligi