O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.55K subscribers
28.1K photos
3.13K videos
154 files
8.89K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани 1-секторидаги 52-мактабда “Намуна", 54-мактабда “Бунёдкор” маҳаллаларининг, 2-сектордаги 23-мактабда “Халқабод”, 20-мактабда "Тараққиёт" маҳаллаларининг, 3-сектордаги 11-мактабда “Бургалик” ва “Ўртабўз” маҳаллаларининг, 4-сектордаги 44-мактабда “Тошлоқ” ва 67-мактабда “Ўртасарой” маҳаллаларининг "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" мавзусида маданий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.

⚡️Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисинининг ўринбосари – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов иштирок этиб, ўтказилаётган тадбирларнинг аҳамияти, аҳолини кайфиятини кўтариш бўйича тегишли тавсиялар берди. Шунингдек, туман ишчи гуруҳи фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар берди.

⚡️Ўтказилган тадбирларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, санъат ва спорт соҳасида улкан натижалар қайт этиб келаётган ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

📚Мактаб иқтидорли ўқувчилари ва спорт усталарининг чиқишлари билан иштирок этишди. Иштирокчилар ўртасида викторина ўтказилиб, ғолиблар китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчисинининг ўринбосари – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов иштирокида тадбирлардан лавҳалар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бу ислоҳотларни қилиш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир раҳбарнинг дунёқараши ўзгаришини талаб қилади

Президент: Реализация этих реформ требует изменения мировоззрения каждого человека, каждого руководителя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Ҳозирги кунда пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Айни пайтдаги пандемия озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганини ҳаммамизга кўрсатмоқда.

🥔Бу борада Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш бўйича барча кучлар ишга солинмоқда. Ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар тумандаги озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборхоналарини ўрганиб чиқди. Жумладан, қиш ва баҳор мавсумига ҳозирги кунга қадар "Салануз" МЧЖ томонидан картошка 1720 тонна, пиёз 950 тонна, "Шоли инвест" МЧЖ, «Барака Дон Агро Кластер» МЧЖ ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан гуруч 307 тонна захираси режадан кўпроқ яратилганлигини аниқлашди.

📌Ҳозирда озиқ-овқат маҳсалотларини захирасини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга оширмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#билдириш

“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маълум қиладики, “Гулзор” ва “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолига табиий газ етказиб беришда, ўрта босимдан юқори босимга улаш учун мақсадида, 2020 йил 17 ноябр куни соат 09:00дан 17:00га қадар аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Ушбу ҳудудда табиий газ билан таъминланувчи аҳоли хонадонлари сони 750 та, улгуржи истеъмолчилар сони 15 та ташкил этади. Бажарилаётган ишлар тугатилиб, аҳолига табиий газ берилиши ҳақида огоҳлантирилади.

“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маъмурияти
“Sog`lom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди

📌 Президентимизнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Sog'lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ўрта Чирчиқ тумани “Тинчлик” маҳалласидаги жами 54 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия тариқасида дори-дармонлар тарқатилди.

🩺Шунингдек, фонд кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари пандемия шароитида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича ҳам тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани 1-секторидаги 59-мактабда “Фаровон" ва “Ким Пен Хва" маҳаллаларининг, 2-сектордаги 64-мактабда “Аранши”, 23-мактабда "Янгийўл" маҳаллаларининг, 3-сектордаги 5-мактабда “Қайтмас”, “Майрамкўл” маҳалласининг, 4-сектордаги 41-мактабда “Кўкмўйин” ва 1-касб-ҳунар мактабида “Абдукарим Йўлбарисов” маҳаллаларининг "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" мавзусида маданий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, санъат ва спорт соҳасида улкан натижалар қайт этиб келаётган ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

📚Мактаб иқтидорли ўқувчилари ва спорт усталарининг чиқишлари билан иштирок этишди. Иштирокчилар ўртасида викторина ўтказилиб, ғолиблар китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi