O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.21K subscribers
27.9K photos
3.11K videos
154 files
8.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Айни кунларда Ўрта Чирчиқ туманида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Куни кеча туманнинг 2-сектори ҳудудидаги “Тинчлик” ва "Дўстлик" маҳаллаларида тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.

🔶"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирида туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори Собиржон Темиров ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, туман ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллалар аҳолиси, санъат ва спорт соҳасида республика миқиёсида улкан натижалар қайт этиб келаётган ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари ва мактаб ўқувчиларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади

@urta_chirchiq_hokimligi
#Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектори ҳудудидаги “Ўчоқли” ва "Янги ҳаёт" маҳаллаларида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирлари юқори савияда бўлиб ўтди.

🔶Тадбирларда Олий Мажлис Сенати аъзоси, шоир Маҳмуд Тоир, туман ҳокими Олимжон Нурматов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, туман ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллалар аҳолиси ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда шоир Маҳмуд Тоир йиғилганларга юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтиб, улардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъкидлади. Маданият бўлимининг хонандалари, мактаб ўқувчилари, боғча тарбиячилари ўзига хос чиқишлари ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали кўринишлари иштирокчиларнинг кайфиятига кайфият баҳш этди.

@urta_chirchiq_hokimligi
77.pdf
2.7 MB
"Тошкент ҳақиқати" газетаси сизни мутолаага чорлайди:

💧'Юрт иши юрт ишқи билан мукаммал"
💧"ЧИРЧИҚ билан НУРАФШОН боғланди"
💧"Вилоятда IT академияси ташкил этилади"
💧"Тадбиркорлик учун
имкониятлар майдони"
💧"Соғиниб кутилган учрашувлар"
💧"Хусусийлаштириш: Корхонага нима беради, давлатгачи?"
💧"Ёмонликдан яхшилик келмас "
💧"Кичкина шаҳарнинг КАТТА ташвишлари"
💧"Дастрўмолингиз борми?"


Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Ўрта_Чирчиқ_матбуотда

📰"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2020 йил 14 ноябр 77-сонидаги ""Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш": Юрт иши юрт ишқи билан мукаммал", "Вилоят бўйлаб" ва ""Мактабгача таълим: "Хавасим келади сенга Болажон!" номли мақолаларини ўқинг.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ

Тиббиёт ходимларига эътироф

🎁Ўрта Чирчиқ туман Тиббиёт бирлашмасида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан эл саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ходимларининг бир гуруҳини Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Лазиз Ҳожиназаров совға-саломлар билан тақдирлади.

🛍Ўз касбига садоқат билан хизмат қилиб, эътибор ва эҳтиром қозонган, туну-кун эл хизматига шай турган фидойи касб эгаларидан 60 нафари қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.

👨‍⚕️👩‍⚕️– Улар орасида Гулчеҳра Эшимова, Матлуба Туронова, Абдукарим Улуғхўжаев, Гулнорахон Раҳматова каби узоқ йиллар ўз касбига садоқат билан хизмат қилган фидойи ва фахрий шифокорларимиз ҳам борки, бу инсонлар меҳнат фаолияти ёш ҳамкасбларимизга ибрат мактабидир, – дейди Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси раиси Озод Нишонбоев.

👏Тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ҳам ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#Ўрта_Чирчиқ
#бўш_ер_майдонлари_савдоси

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори Низомининг 2-боб 1-§ 10-бандига кўра, ҳозирги кунда Ўрта Чирчиқ тумани "Ермулккадастр" филиали ер тузувчи ҳодимлари томонидан 118 та бўш (21,72 га) ер участкалари аниқланган.

💻Аниқланган бўш турган бино ва иншоотлар «YERELEKTRON» ААТ (автоматлаштирилган ахборот тизими)га киритилди. Ҳозирги кунда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн савдо майдончасида сотувда турган бино ва иншоотлар йигирма беш миллиард уч юз миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан 1282408432 (бир миллиард икки юз саксон икки миллион тўрт юз саккиз минг икки) сўмга сотилди.

📲Айни пайтда Ўрта Чирчиқ туманидаги бўш турган бино ва иншоотларни онлайн савдода сотиб олиб ўз бизнесингизни бошланг ҳурматли тадбиркорлар ва чет эллик инвесторлар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Ўрта Чирчиқ тумани 3-сектори ҳудудидаги “Олтиўғил” ва "Адолат" маҳаллаларида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирлари юқори савияда бўлиб ўтди.

🔶Тадбирларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, туман ишчи гуруҳ аъзолари, маҳаллалар аҳолиси ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Маданият бўлимининг хонандалари, 43-ва 51-мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган ўзига хос чиқишлари ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали кўринишлари пандемия даврида уйда бўлиб қолган аҳолига кўтаринки кайфият бағишлади.

@urta_chirchiq_hokimligi