O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.49K subscribers
28.1K photos
3.13K videos
154 files
8.89K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
📷 «КVADRAT DEKOR» масъулияти чекланган жамиятидан фоторепортаж
Ёшлар-келажак бунёдкори

Ўрта Чирчиқ туманида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик, ёшлар ўртасида Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларда юртимизнинг эртанги келажаги учун дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида, "Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз" шиори остида тадбир ташкил этилди.

👨‍✈️Тадбирда Қуролли кучлар академияси ҳарбий оркестри ва курсантлари томонидан тайёрланган жанговор чиқишлари йиғилганларга намойиш этилди.

🚔Шунингдек, тадбирда ёшлар ҳарбий техника ва қуроллар билан ҳам танишдилар. Ўтказилган тадбир айниқса, имконияти чекланган ёшларнинг қувончлари ва қизиқишларига сабаб бўлди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри

🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.

📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.

🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

Ёшлар – келажак бунёдкори

Ўрта Чирчиқ туманида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга содиқлик, ёшлар ўртасида Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларда юртимизнинг эртанги келажаги учун дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш мақсадида, "Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз" шиори остида тадбир ташкил этилди.

👨✈️Учрашувда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ва курсантлари томонидан тайёрланган жангавор чиқишлар йиғилганларга намойиш этилди.

🚔Шунингдек, тадбирда ёшлар ҳарбий техника ва қуроллар билан ҳам танишдилар. Ўтказилган тадбир айниқса, имконияти чекланган ёшларнинг қувончлари ва қизиқишларига сабаб бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#вояга_етмаганлар

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси аъзолари, ота-оналар, вояга етмаганлар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида 5-мактабнинг 2 нафар ўқувчиларининг бир-бирига етказган тан жароҳати бўйича Ички ишлар бўлими томонидан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.

📝Йиғилишда Адлия бўлими раҳбари Ж.Алиев, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Б.Якуббаев, Халқ таълими бўлими шуъба мудири М.Қурбонбоева, Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Б.Джўраев, комиссия масъул котиби Г.Дадаматова ва инспекторлар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

🗂Комиссия йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан 2 нафар ота-оналарга нисбатан жарималар белгиланди, вояга етмаганлар профилактик назоратга олинди.

Назоратсизлик ҳамда ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндошган 5-мактаб масъулларига нисбатан Халқ таълими бўлими томонидан тегишли интизомий жазо чоралари кўриладиган бўлди.

@urta_chirchiq_hokimligi
💊“Sog`lom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-3440-Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Sog'lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ўрта Чирчиқ туманининг “Гулистон” маҳалласидаги жами 140 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламларига хайрия тариқасида умуммий қиймати 14 миллион сўмлик дори-дармонлар бепул тарқатилди.

🩺Шунингдек, фонд кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари пандемия шароитида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича ҳам тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.

@urta_chirchiq_hokimligi