O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.98K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Audio
🔊 107,8 “Mahalla” радиоканали тўлқинларида Ўрта Чирчиқ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг анъанавий тарзда ўз фаолиятларини бошлаши тўғрисида (51-мактаб директори Б.Мадияровнинг интервьюси)

📣 Батафсил аудиохабарда
👆 👆 👆

@urta_chirchiq_hokimligi
2020 йилнинг 9 сентябрь куни вилоятимизнинг Янгийўл туман ҳудудидаги вилоят футбол академиясида финал босқичида футбол жамоалар сараланиб бормоқда.

2006 йилда туғилган болалар ўртасида Ўрта Чирчиқ БЎСМ тарбияланувчилари Юқори Чирчиқ БЎСМ тарбияланувчиларини пенальтилар церийасига кўра мағлуб этиб финалга йўл олишди

@Toshkentvilsport
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов "Жалоир" маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди

Президентимизнинг фармонига кўра, аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Жалоир" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.

Туман ҳокими аҳоли мурожаатларини тинглаб, шу ернинг ўзида тегишли ташкилотларга масалаларнинг ечими бўйича топшириқлар берди.

Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқот ва сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани одамларда давлатга, эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Айни кунларда мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия шароитида босқичма-босқич фаолиятини қайта тиклаш бўйича Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

🏫Жумладан, Ўрта Чирчиқ тумани 25-мактабгача таълим ташкилотида “Пандемия даврида мактабгача таълим ташкилотларида иш жараёнларини юритилиши” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Семинар жараёнида иштирокчилар мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш билан биргаликда жараёнларда нималарга алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан фикрлар алмашишди.

🎥Бу ҳақда "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастури видеолавҳасида сўз боради.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏟Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Ўзбегим отлари” от заводида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни давлатлардан спортчилар келиб ҳамюртларимиз билан биргаликда ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этадилар.

🐎“Ўзбегим отлари” от заводида тарбияланаётган бир ярим ва икки ёшли тоза қонли инглиз ва араб отлари, ахалтегин отлари тарбияланади.

🎥Бу ҳақда "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастури видеолавҳасида сўз боради.

@urta_chirchiq_hokimligi
Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 32 та мактабда анъанавий дарслар бошланди

🏫Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик Маркази ва Тиббиёт бирлашмасининг тегишли хулосалари, ўқитувчиларнинг коронавирус инфекциясига топширган тестлари кўрсаткичлари ҳамда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг тегишли қарори билан пандемия шароитида 5-6-8-12-14-15-17-18-22-23-27-29-30-33-35-36-37-44-46-47-49-51-53-55-60-61-63-64-66-67-69-70-мактабларда бугундан таълим жараёнлари анъанавий тарзда йўлга қўйилди.

Бугун эрталабдан мактабимиз ўқувчилари учун орзиқиб кутилган давр ҳам етиб келди, яъни мактабимизда дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланди дейди, - 53-мактабнинг география фани ўқитувчиси Улжан Байсафарова.

🖥Тумандаги қолган мактаблар санитария ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар дарслар “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали машғулотларни амалга оширади.

@urta_chirchiq_hokimligi
107, 8 Mahalla.m4a
6.3 MB
🔊 107,8 “Mahalla” радиоканали тўлқинларида Ўрта Чирчиқ туманидаги 32 та умумий ўрта таълим мактабларида анъанавий дарслар бошланиши тўғрисида (15-мактаб директори Н.Суюнбоева интервьюси)

📣 Батафсил аудиохабарда
👆 👆 👆

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эълон

“Ўрта Чирчиқ туман газ” филиали маъмурияти Сизга шуни маълум қиладики, 2020 йил 15 сентябр куни соат 10:00 да “Ўрта Чирчиқ туман газ” филиали биноси (Нурафшон шаҳар Спорт кўчаси 37-уй, тел.: 707626128) да аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтади. Қабул жараёнида аҳоли ўзини қиқзиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

“Ўрта Чирчиқ туман газ” филиали маъмурияти