O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.38K subscribers
28.4K photos
3.18K videos
155 files
8.99K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Туман ҳокимининг фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔰Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Касимов бошчилигида, ҳоким ўринбосарлари, тегишли масъуллар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

📌Қабул давомида 70 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар саломатлигини даволатиш, кредит олиш, йўл, коммунал йўналишлардаги муаммолар, уй таъмирида амалий ёрдам, маҳаллага алоқа тармоғини улатиш ва шу каби турли хилдаги масалалар билан мурожаат қилдилар.

🔖
Айрим мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди. Муддат талаб этилган муаммолар жойига чиқиб ўрганилиши лозим бўлганлиги сабабли, туман ҳокими корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга ижобий ечим топиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди, ижроси юзасидан маълум муддатларни белгилади.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🌐Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎥Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Касимов бошчилигида, ҳоким ўринбосарлари, тегишли масъуллар ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

📹Батафсил видеолавҳада.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🌐Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

Бугун Нурафшон шаҳрида "Nurafshon business city" дирекциясида Тошкент вилояти ҳокимининг тадбиркор ва экспортёрлар билан соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

Бугунги очиқ мулоқотда 100 дан ортиқ тадбиркорлар билан суҳбатлашдик. Уларнинг солиқ, божхона, кредит, коммунал хизмат, логистика билан боғлиқ мурожаатларини тингладик. Шу ернинг ўзида 35 фоиздан ортиқ масалаларга ечим топилди. Қолгани ўрганиш учун масъулларга вазифа сифатида белгиланди.

Яна шуни ҳам айтишимиз мумкинки, вилоятнинг барча туман-шаҳарларида 3 кун давомида ўтказилган ана шундай қабулларда ҳам 1000 га яқин тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот ўрнатилди. Ҳозирда уларнинг муаммоларига биргаликда ечим излаяпмиз

▶️ БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
#ФВБ

📌Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подпольковник Зокир Тешабоев туман ҳудудидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида манзилли иш ташкил этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш чоралари кўрилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🌐Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Туманда ҳунармандчилик фаолияти ўрганилди

🔰Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддилар билан бирга Ўрта Чирчиқ туманида бўлди.

Вилоят раҳбарига туман ҳокими Ихтиёр Касимов, сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар ҳамроҳлик қилдилар.

📌Вилоят ҳокими туманнинг "Бунёдкор" маҳалласидаги уста-ҳунармандларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

⚡️Шунингдек, ҳунармандларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш хусусида вилоят ва туман ҳокимлари томонидан мутасаддиларга кўрсатмалар бериб ўтилиб, бу борада билдирилган таклифлар тингланди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🌐Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube