O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.05K subscribers
30.7K photos
3.5K videos
157 files
9.78K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#экспорт

Ўрта Чирчиқнинг помидорлари Россияга экспорт қилиняпти

📌Ҳозирги пандемия шароитида аҳоли бандлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш иқтисодиётимизнинг ривожига ҳисса қўшувчи асосий омиллардан биридир.

❇️Ҳудудларда ташкил этилаётган инвестицион лойиҳалар ишсиз бўлган аҳоли қатламини доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланишини таъминламоқда.

🧰
Шу билан бир қаторда юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши, қулай инвестицион муҳит яратилиши натижасида янги иш ўринлари ташкил этиляпти.

🍅Ана шундай йирик лойиҳалардан бири – Ўрта Чирчиқ туманидаги “Фаровон ҳаёт калити” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий иссиқхонаси бўлиб, йил давомида етиштирилган сабзавот маҳсулотлари хорижга экспорт қилинмоқда.

👉Батафсил “Янги Ўзбекистон” газетасида

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий фаолликни тиклаш орқали аҳолининг ишлаши ва даромад олишини таъминлаш мақсадида карантин талабларини юмшатиш давом эттирилади
--
Смягчение карантинных требований будет продолжено, чтобы обеспечить занятость и доходы населения путем возобновления экономической активности

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#уйда_таълим

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг 10 "A" синф ўқувчиси Наргиза Рахимова онлайн дарслардан бўш вақтларида 5 муҳим ташаббус доирасида тўқиш билан шуғулланмоқда.
#ярмарка
#саҳоват_ва_кўмак

Бугунги пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласида туман ҳокимияти ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, “Бойқўрғон”, “Машъал” ва “Оқ ота” маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган ун маҳсулоти кўчма ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу кўчма ярмаркани ташкил этишдан мақсад, карантин шароитида аҳолига манзилли равишда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобланади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қишлоқ_хўжалиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти прокуратурасининг қишлоқ хўжалиги бўлимлари ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ Ўрта Чирчиқ туманида уруғчилик ғалласини сифатли етиштириш ҳамда фермер хўжаликлари ери ҳолатини мониторинг қилиш бўйича учрашув ўтказди.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, айни пайтда туманда уруғчилик ғалласини етиштирадиган 44 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Ўрта_Чирчиқ

Касаба уюшмлари хотин-қизлар муаммоларини ўрганмоқда

❇️Куни кеча Ўрта Чирчиқ педагогика коллежида тумандаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жамоатчилик гуруҳи томонидан учрашув ташкиллаштирилди.

👉Батафсил

***
Профсоюзы изучают проблемы женщин и девушек

❇️Вчера в Уртачирчикском педагогическом колледже общественной группой была организована встреча по изучению проблем женщин и девушек района, мерам по материальной и моральной их поддержке.

👉Подробнее

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#уйда_таълим

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг 7-“А” синф ўқувчиси Гўзал Рахмонова ва Фарида Анваровалар "Уйда қолинг" шиори остида онлайн режимда дарс тайёрлаш билан биргаликда спорт билан ҳам шуғулланиб келмоқда.
#саҳоват_кўмак

🌙 Муборак рамазон ойида ҳамда карантин шароитида уйда вақтинча ишсиз қолган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Албатта шундай дамларда ўз оиласи ва рўзғоридан орттириб, эҳтиёжмандларга бериш инсонпарварликнинг юксак намунасидир.

🐏 Шундай хотамтой инсонлардан бири “Мингтепа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Улуғбек Ўраловдир. У бир бош жонлиқ сўйиб, маҳаллада истиқомат қилувчи 10 та ногирон, ётиб қолган, боқувчисини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга беминнат тарқатди.

📦 Шунингдек, маҳалла отинойиси Мавжуда Ахмаджонова томонидан 3 та ногирон ва боқувчисини йўқотган оилага кийим-кечаклар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Республика махсус комиссиясининг ахбороти

➡️ https://bit.ly/3byyant

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Тамал тоши қўйиш маросими

➡️ https://bit.ly/3dQHLrk

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Ўрта_Чирчиқ
#ЎзЛиДеп

УЗ: 👨‍👩‍👧‍👦 Оила - жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида мужассам этган муқаддас маскандир.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида Республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.

🏥 Шу муносабат билан Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашига 24-сайлов округидан сайланган O’zLiDeP депутати Олмахон Абдуллаева марказий туғруқхонадаги бўлажак ёш оналар билан карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда учрашди.

Учрашувда оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг аҳамияти, миллий қадриятлар ва урф-одатлар, соғлом турмуш тарзи ҳақида сўз борди.

❗️Ҳозирги пайтда ёш оналар айниқса, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари шартлиги, эртамиз эгалари бўлмиш ёш авлодни тўғри тарбиялаш ҳамда соғлом вояга етказиш лозимлиги таъкидланди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
РУ:👨‍👩‍👦‍👦 Институт семьи – как очага воспитания, формирования мировоззрения у молодого поколения, сосредоточения наших традиций - в Узбекистане всегда, при любом общественном строе был в почёте.

🇺🇿 На основании Постановления Президента Республики Узбекистан от 27 июня 2018 года «Об утверждении концепции укрепления института семьи на территории Республики Узбекистан» было установлено широко отмечать на территории нашей страны Всемирный День семьи, отмечаемый 15 мая.

🏥 В рамках этого подзаконного акта депутат Уртачирчикского районного Кенгаша народных депутатов по 24-избирательному участку от O’zLiDeP Олмахон Абдуллаева встретилась в центральном родильном комплексе с будущими мамами. Встреча прошла с соблюдением всех требований карантина.

Во время встречи обсуждались темы священности семьи и брачных уз, обязанностей родителей и детей, месте и роли семьи в социуме, о наших обычаях и традициях, касающихся семейных отношений, ведении здорового образа жизни.

❗️Отмечалось необходимость строжайшего соблюдения молодыми матерями требований самоизоляции и карантина, социальной дистанции, что нашло отражение в многовековых традициях нашего народа, об ответственности нынешнего поколения перед будущими гражданами республики.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#марказда_ободонлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсада, Ўрта Чирчиқ туманинг маъмурий марказини ташкил этиш ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари, бўлим ва ташкилотларни туманнинг “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мавжуд биноларда таъмирлаш ишлари, шунингдек, алоҳида туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, ҳотира майдони, кўп тармоқли марказий поликлиника, “Бешта муҳим ташаббус” доирасида янги замонавий биноларининг қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Кўп тармоқли поликлиника қурилиши тугатилди. Шунингдек, туман ҳокимияти, Ахборот кутубхона маркази, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳам қурилиш ишлари якунланган бўлиб, қолган бино-иншоатларда якуний қурилиш ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун тумандаги барча корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида туман марказида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Эрта тонгдан туман ҳокимлиги томонидан бир бош жойлиқ сўйилиб, туман бош имом-ҳатиби Абдумалик Абдусатторов қуръон тиловат қилди. Шундан сўнг туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар ҳашар ишларини кўтаринки кайфиятда олиб боришди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати