O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.19K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.84K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
14 нафар хотин-қизларга тикув машиналари берилди

✔️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов бошчилигида, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи Ахрор Ғуломов иштирокида тумандаги "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари тақдим қилинди.

☝️Энди ёшлар мазкур тикув машиналаридан фойдаланган ҳолда, оиласи учун қўшимча даромад топишлари ва ўзларининг бандилигини таъминлашлари мумкин.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔰Ўрта Чирчиқ туманида "Сардорлар форуми" ўтказилди

👉Батафсил


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
14 нафар хотин-қизларга тикув машиналари берилди

✔️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов бошчилигида, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи Ахрор Ғуломов иштирокида тумандаги "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари тақдим қилинди.

☝️Энди ёшлар мазкур тикув машиналаридан фойдаланган ҳолда, оиласи учун қўшимча даромад топишлари ва ўзларининг бандлигини таъминлашлари мумкин.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест #Хотин_қизлар

Аёли фаол ва бахтиёр мамлакатнинг келажаги буюк. Шу боис хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугунги дайжестимиз шу мавзуда. Танишинг, Тошкент вилояти хотин-қизлари ҳафта ичида:

🔘Бекобод тумани

Шоира Гулжамол Асқарова "Аёллар дафтари"да турувчи, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Ногиронлиги бўлган аёлнинг қўл ишлари оммалаштириладиган бўлди.

🔘Бўстонлиқ тумани

Банкирлар хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини оширишни мақсад қилди. "Хўжакент" пансионатида ўтказилган ўқув семинарида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔘Зангиота тумани

"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Меҳнатидан барака топиб ўз тадбиркорлигига эга бўлган қишлоқ аёллари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирланди.

🔘Олмалиқ шаҳри

Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан "Дўстлик", Бобур, Муқимий, "Чамбил" маҳаллаларидаги иш тизими ўрганилди.

🔘Оққўрғон тумани

"Жағалбойли"да хотин-қизлар стол тенниси ва шахмат-шашка бўйича мусобақалашди. Беллашувларда дўстлик, аҳиллик ғолиб бўлди.

🔘Оҳангарон тумани

Республика ишчи гуруҳи "Нуробод" ва "Озодлик" маҳаллаларида шу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни платформага жойлаштириш бўйича тегишли масъулларга тавсиялар берди.

🔘Оҳангарон шаҳри

“Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари шаҳардаги барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказишмоқда. Жараёнда ҳаракатнинг фаол аъзоларига ташаккурнома ва совғалар топширилди.

🔘Пискент тумани

Суд раиси "Бирлик" маҳалласига келди. Мулоқотда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларнинг билимли бўлиб улғайишларига кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

🔘Чиноз тумани

Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Хотин-қизлар марказида аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

🔘Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ олий танк-қўмондонлик билим юртида 3-сектор хотин-қизлар фаоллари томонидан "Сиз оила қуришга тайёрмисиз?" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

🔘Юқори Чирчиқ тумани

"Спорт нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилди. Вилоятдаги корхоналар хотин-қизлари стритбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича куч синашдилар.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани

Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлими томонидан "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турувчи 14 нафар хотин-қизга тикув машиналари ҳамда оверлок ускуналари топширилди.

🔘Қибрай тумани

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилади. Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бинонинг қурилиш ишлари билан танишди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Кун_фотоси

Саватлар атрофида ўйнаётган Муҳаммадали. Ўрта Чирчиқ тумани "Бургалик" маҳалласи. Бу маҳаллада ҳар бир хонадон сават тўқиш билан шуғулланади.

Фото: Суҳроб Боймирзаев

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Дайжест #Туризм

Туризм – Тошкент вилоятининг асосий драйвери. Бу йўналишда мавжуд потенциални ишга солиш учун катта ишлар бошланмоқда. Бугунги дайжестда мана шулар ҳақида сўз боради. Туризм йўналишларидан келиб чиқиб тайёрланган кичик хабарлар орқали соҳага доир терминалогияни ҳам аниқ мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилдик.

🔘Ички туризм – Олмалиқ шаҳрининг Ғуфур Ғулом номидаги маҳалласида яшовчи нуронийлар Зангиота зиёратгоҳи ва "Тошкент сити"га юборилди. Маълумот ўрнида, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" давлат дастури доирасида 1 сентябр ҳолатига вилоятимиздан 548 минг сайёҳ бошқа вилоятларга юборилган.

🔘Этно туризм – Паркент тумани машҳур Кумушкон қишлоғидаги меҳмон уйлари гавжум. "Туризм қишлоғи" мақомини олган ҳудудга хорижлик сайёҳларнинг қизиқиши айниқса кучли. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик шу ҳақида.

🔘Агротуризм – Бўстонлиқда Европадан келтирилган кийиклар парвариш қилинмоқда. Сиз ёввойи табиат қўйнига чиқиб, бу ноёб ва гўзал жониворлар орасида юришингиз, томоша қилишингиз мумкин. Маълумот ўрнида, 2023-2024 йилларда Бекобод тумани "Далварзин", Нурафшон шаҳри "Дегантепа" ҳудудида туризмнинг "Сафари" йўналишида мажмуа ташкил этилади.

🔘Экотуризм – Оҳангарон туманидаги пурвиқор Чотқол тоғлари бағридаги Эртошсой қишлоғида яқинда бир йўла 32 та меҳмон уйи очилди. Маълумот ўрнида, келажакда муҳташам туризм марказига айланадиган мана шу қишлоқда айни пайтда жами 65 та меҳмон уйи бор.

🔘Mise туризм – Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг XI Халқаро анжумани ўтказилди.

🔘Жойлаштириш воситаси – Нурафшон шаҳрида айни кунда фақат битта меҳмонхона бор. "Авалон" номли меҳмонхона 22 ўринли. Шунингдек, вилоятимиз марказида келаётган ҳафтада янги ҳостел фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Таълим туризми – Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университетида 40 нафар (Исроил, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Польша, Латвия, Финландия, Россия, Қозоғистон фуқаролари) таҳсил олишмоқда. Умуман, Тошкент вилоятидаги ОТМларда 78 нафар хорижлик талаба ўқияпти.

🔘Ов туризми – Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чинозда балиқ ови мавсуми авжида.

🔘Янги йўналишлар: Тошкент ва Сирдарё вилоятлари транспорт бошқармалари ҳамкорлигида “Бобур СИУ-Бекобод” ҳамда “Ширин-Бекобод” йўналишларида автобус қатнови, "Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Аёлларга компьютер жамланмалари берилди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ташаббусига кўра, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказининг масъуллари бошчилигида тумандаги "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 4 нафар хотин-қизларга компьютер жамланмалари тақдим қилинди.

Энди улар мазкур замонавий компьютер жиҳозидан фойдаланган ҳолда, қўшимча даромад топиб, оиласи рўзғорини бойитиш ҳамда ўзларини бандлигини таъминлаш имкониятига эга бўлдилар.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi