Хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда
Ўрта Чирчиқ тумани Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида 2022 йил январ ойидан бошлаб шу кунга қадар 823 нафар хотин-қизлар 10 хил турдаги касблар буйича ўқитилди.
Шундан 140 нафари июнь ойи битирувчиларидир. Битирувчилар орасида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"да рўйхатда турган 72 нафар хотин-қизлар ҳам бор.
Ташкил қилинган тадбирда касб-ҳунарга ўқиб, етарли маълумотга эга бўлган аёлларга сертификатлар тақдим қилинди. Энди улар ўқиб таҳсил олган йўналиши бўйича бандлигини таъминлаши ва ўзи қизиққан машғулот билан шуғулланиб , қўшимча даромад топиши мумкин.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi

Арзон гўшт ярмаркаси ташкил қилинди
🐂Бугун Ўрта Чирчиқ тумани "Тинчлик" маҳалласида аҳоли учун янада қулайлик яратиш ва уларни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, қора мол гўшти савдо ярмаркаси ўтказилди.
⚡️Мазкур гўшт ярмаркаси туман ҳокимининг ташаббуси билан ташкил қилиниб, нарх-навонинг ҳамёнбоплигини сақлаб қолиш учун 1 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулоти 60 000 сўмдан савдога қўйилди.

#Ўртачирчиқ_тумани
#жараён
Президент Администрациясининг ишчи гуруҳи Ўрта Чирчиқда
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида, Президент Администрациясининг ишчи гуруҳи аъзолари бугун Ўрта Чирчиқ туманига келиб, йиғилиш ўтказдилар.
Йиғилишда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тумандаги мавжуд 57 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда соҳага алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш масалалари йиғилишнинг асосий мавзуси бўлди.
Шунингдек, бу борада мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш ҳақида сўз юритилди. Масъуллар иштирокида келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муҳокама
#менингконституциям
📌Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди.
🔹Бу ҳақда замондошларимиз муносабатларини бериб боришда давом этамиз.
🔹Ўрта Чирчиқ тумани "Юқориовул" МФЙ ҳоким ёрдамчиси, "Достонбек Азизбек" фермер хўжалиги раҳбари Комила Жуманазарова тақдим этилаётган лойиҳада инсон қадри, қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор борасида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар билан боғлиқ жиҳатларга тўхталди.

Ёшлар - эътибор марказида!
Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов бошчилигида, сектор раҳбарлари билан биргаликда хайрли тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган, эҳтиёжманд ҳамда "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи 35 нафар ёшларга ёрдам тариқасида кундалик турмушда фойдаланишлари учун зарур бўладиган техник жиҳозларни топширди.
Шунингдек, бугунги кунда юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ҳамда Давлат раҳбари томонидан билдирилган ишончга содиқ қолган ҳолда, турли хилдаги ёт ғоялардан йироқ бўлиш ва ўқиб, изланиб, билим олиш лозимлиги борасида атрофлича тўхталиб ўтди.