O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.98K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ақл_гимнастикаси

Ёш шахматчилар Ўрта Чирчиқда дона суришди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Фидоий ёшлар етакчиси аниқланмоқда

Бугун ёшлар ойлиги доирасида "Фидоий ёшлар етакчиси" кўрик танловининг туман босқичига старт берилди.

Туманимиздан ушбу босқичга жами 6 нафар ёшлар етакчилари танлаб олинган.

Тадбирда туман Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Касаба уюшмасининг мутассаддилари ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Хориждаги ватандошларимизга ғамхўрлик қилиш мамлакат бурчи эканлиги Конституцияда акс этади

Алишер Қодиров,Комиссия раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Фуқароларимиздан келиб тушган таклифларни таҳлил қилишда, уларнинг мамлакатимиз тақдирига лоқайд эмаслигини, Ўзбекистоннинг ривожланишида ҳар бир фуқаро ўз роли ўз вазифасини тўғри англаётганлигини ҳис қилдик.

Учрашувда Президентимиз давлатнинг фуқаролар фаровонлиги учун масъулияти ва мажбуриятини аниқ белгилаб берувчи айрим нормаларни Конституцияда акс эттириш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Хусусан, хорижда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам ғамхўрлик қилиш давлат бурчи эканлиги ва бу Конституцияда ҳам акс этиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Алишер Саъдуллаев - Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

«Аҳолидан келиб тушган 48,5 мингдан ортиқ таклифларнинг деярли 70 фоизини ёшлар юборган. Бу — ёшларимиз Конституцияни ҳис қиляпти, уни ўзининг Конституцияси деб қабул қиляпти, унда фаол иштирок этяпти, дегани.

Энг муҳими — Давлатимиз раҳбари ёшларнинг билим олиши, маданий ҳордиқ чиқариши, соғлом ва салоҳиятли бўлиб камол топиши учун давлат барча шароитларни яратиши ва барчасини ўз бўйнига олишини Конституцияга киритиш кераклиги таклифини илгари сурди.

Бу нима дегани? Бу — Ўзбекистонда туғилгандан бошлаб, мактабгача таълим, мактаб, олий ўқув юртида билим олиши, касб эгаллаши каби барча ҳуқуқларини Конституцияда битта норма билан мустаҳкамлаш дегани. Ҳар бир ёш Конституцияни қўлга олганда, «бу менинг Конституциям, бунинг ичидаги мана шу модда менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимда ёрдам беради», деган ҳиссиётни ўтказиши керак».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади

Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Тинчлик масаласига алоҳида Конституциявий даражада эътибор берилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади.

Яна муҳим таклифлардан бири халқнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлишидир. Бу давлат халқ иродасини ифода этиб, уларнинг хоҳиш-истакларини кафолатлайди деган Конституциявий тамойил механизмининг амалдаги ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Қутбиддин Бурҳонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Юрист сифатида шуни таъкидламоқчиманки, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлардан энг муҳими гумонланувчи ва айбланувчилар тўғрисида белгиланадиган тартиблардир.

Гумонланувчи Жиноят процессуал кодекси бўйича бирор жинояни содир қилишда гумонланган, лекин ҳали бу исботланмаган. Бундай вазиятда гумонланувчининг 48 соат ичида айби исботланса унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш ёки аксинча айби исботланмаганда зудлик билан озод қилиш масаласи кўтарилди.

Яна бир мисол, фуқаро ўзини айбсизлигини исботлаш учун ҳаракат қилмайди, аксинча давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари гумонланувчининг айбдор ёки айбсизлигини исботлаши керак бўлади.

Демократик давлатларнинг асосларидан бири Қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланади. Ўзбекистонда олий судловни амалга ошириш Конституция билан мустаҳкамланиши Қонун устуворлигини таъминлашга сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Конституциявий ислоҳотлар — халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этади

Қодир Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси:

«Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда кўп ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, халқимиздан 48,5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бу — аҳоли конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслиги ва фаол иштирок этаётганини намоён этди.

Президентимиз ҳам кўплаб таклифларни илгари сурди. Хусусан, ижтимоий давлат тушунчасини Конституцияга киритиш бўйича муҳим таклифлар берилди. Бу жудаям тўғри, чунки ижтимоий давлат функцияларини, вазифаларини нормалар сифатида Конституцияга киритилиши халқимиз фаровонлиги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар умумхалқ референдуми орқали ташкил қилиниши унинг халқчиллигини оширади, қолаверса, бу ўзгаришлар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этгани учун ҳам олий юридик кучга эга бўлади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Фидоий ёшлар етакчилари аниқланди

"Фидоий ёшлар етакчиси" туман босқичининг ғолиблари сараланди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни "Обод" маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси Бахтигул Азатова, 2-ўринни "Оқ ота" МФЙ ёшлар етакчиси Малоҳат Абдураимова, 3-ўринни эса "Чангтепа" маҳалласи ёшлар етакчиси Муаззам Валиева қўлга киритди.

Фидоий ёшлар етакчиларимизни бугунги муваффақияти билан табриклаймиз ҳамда 1-ўрин эгасига беллашувнинг кейинги босқичида ҳам ғалабага эришишликни тилаб қоламиз!


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
тх46-47.pdf
2.6 MB
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#матбуотда

⚡️"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 22 июндаги 47-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

📌Газетанинг ушбу сонида Ўрта Чирчиқ туманидаги тадбиркор, ҳунарманд Шоҳиста Султонованинг фаолияти ҳамда келгусидаги режалари хусусида мақола чоп этилган.


Туманимиз илғор аёл ҳунармандининг заргарлик ишлари тўғрисида "Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 22 июнь 46-47-сонидаги саҳифаларини мутолаа қилиш орқали танишишингиз мумкин.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi