O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.21K subscribers
27.9K photos
3.1K videos
154 files
8.82K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Дайжест

❗️8 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оҳангарон тумани.
Собиқ ва янги раислар бир дастурхон атрофида жам бўлишди

🔘Тошкент тумани.
Ҳалқ розилиги-устувор вазифа

🔘Нурафшон шаҳри.
Деҳқончиликнинг заҳматига чидаган унинг роҳатини ҳам кўради

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов маҳаллаларда сайёр қабул ўтказди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
ДХХ раиси кубогининг туман босқичи ўтказилди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

🔘Бекобод шаҳри.
Бекобод шаҳрида Республикамизда биринчи бўлиб, хотин-қизлар учун наъмунали “Ижтимоий мослашув маслахат” хонаси очилди.

🔘Зангиота тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилар ташаббус кўрсатмоқда

🔘Бекобод тумани.
Хирмонга барака

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Қувноқлар ва зукколарда 8 та туман-шаҳар ёшлари беллашишмоқда

🔘Паркент тумани.
Туманда яна бир мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

🔘Пискент тумани.
Пиллакорлар зафар маррасида

🔘Қибрай тумани.
Тошкент Педиатрия Институти етакчи профессорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#пресс_тур

Туманда ташкил қилинган пресс-турнинг илк манзили 16-сонли умумтаълим мактаби биноси бўлди. Журналистлар бу ерда ўқувчиларнинг ёзги таътил вақтидаги бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари ва ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун ташкил қилинган соғломлаштириш майдончаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мазкур майдончага 135 нафар ўқувчилар қамраб олинган бўлиб, 10 нафар педагоглар томонидан рақс, бадиий гимнастика, стол тенниси, мусиқа, таеквондо, спорт, қўл меҳнати тўгараклари, акт саводхонлиги, роботехника, хўр жамоаси, чолғу асбобларини ўргатиш ҳамда тасвирий санъат каби бир-биридан қизиқарли бўлган тўгараклар ташкил қилинган.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#эълон

Бугун 9 июнь куни соат 19:00 да Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги маркази Амфитеатр мажмуасида аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида театр, цирк ва бошқа турдаги оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ,
туман Маданият бўлими томонидан болалар қўғирчоқ театри ташкиллаштирилмоқда.

Бундан ташқари "Инсон қадри учун" деб номланган концерт дастури ҳам бўлиб ўтади.

Ҳурматли фуқаролар!
Барчангизни оила аъзоларингиз, фарзандларингиз билан биргаликда бугунги бўлиб ўтадиган қўғирчоқ театри ҳамда концерт дастурида иштирок этишга таклиф қиламиз.



Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#пресс_тур

Пресс-тур давомида аҳолига ун тарқатилди

Ўрта Чирчиқ туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил қилинган пресс-тур давомида туман ҳокими Ихтиёр Касимов бошчилигида, туман прокурори Аброр Арипов ҳамроҳлигида 1-сектор ҳудудидаги 14 та маҳаллага ун тарқатилди.

Ун маҳсулоти "Ўчоқли", "Бунёдкор", "Шоликор", "Мустақиллик", "Фаровон", "Ким Пен Хва", "Йўнғичқоли", "Гулобод", "Янги турмуш", "Сайдовул бахт", "Бойқўрғон", "Оқ ота", "Машъал", "Кўкмўйин" маҳаллаларида истиқомад қилувчи "Темир дафтар"да рўйхатда турадиган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда ногирон фарзандли 16 та оиланинг 67 нафар аъзоларига берилди. Яъни, ҳар бир оила аъзоси учун 20 килограммдан тарқатилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#пресс_тур

Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтган пресс-турнинг кейинги манзили тумандаги "Ўзбекистон" ҳудудида жойлашган "Маматкарим Дилшоджон" фермер хўжалиги бўлди.

Мазкур фермер хўжаликнинг ер майдони 58 гектарни ташкил қилиб, ҳозирда етиштирилган ғалла ҳосилидан 17 гектари ўриб олинди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборини тортган жиҳат шу бўлдики, 1 гектарлик майдондан олинадиган ҳосилдорлик 68 сентнерни ташкил қилмоқда. Яъни, фермер шартнома режасига кўра 197 тонна ҳосил олиши режалаштирилган бўлса, режадан икки баробар ортиғи билан натижага эришиш кутилмоқда.

Дала майдони бўйлаб Германиянинг "Класс" маркали 2 та комбайни ғалла ҳосилини ўриб юрганини кўриш мумкин.

5/17-отряд раҳбари Умид Муродовнинг таъкидлашича, бу йилги терим ишлари ўтган йилгига нисбатан бир ҳафта илгари бошланган ҳамда ҳосилдорлик ҳам унумли даражада.

Ғалла ҳосили йиғиб-ўриб олингач, бўшаб қолган ер майдонининг 40 фоизи яъни 20 гектари эҳтиёжманд фуқароларга фойдаланиш учун берилиши кўзда тутилган.

👉Бизнинг канал👈