O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.22K subscribers
27.9K photos
3.11K videos
154 files
8.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Сайлов

"Бойқўрғон" МФЙ га раис сайланди


Ўрта Чирчиқ тумани "Бойқўрғон" маҳалла раислигига сайлов бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. Бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайловнинг мутлақо шаффоф тарзда ўтаётганини кузатиш мақсадида, тумандаги "Машъал" газетаси таҳририяти бош муҳаррири Толип Ҳакимов қатнашди.

Номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Шундан сўнг, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони ҳисоблаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган Джумабай Ёрматов "Бойқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВда_биз

"Янги Ўзбекистон ёшлари"да Ўрта Чирчиқнинг ёш раҳбарлари

🎥 Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Рахимов Абдувосид Вохиджон ўғли ва унинг фаолияти тўғрисида "Ёшлар" телеканалининг "Янги Ўзбекистон ёшлари" теледастурида кенг намойиш этилди.

📽Батафсил дастур лавҳасида👆


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Туман ҳокими Ихтиёр Касимов: "Халқнинг дарди - менинг дардимдир!"

🖊Бугун "Чегара" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Рустамович бошчилигида, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг мутассаддилари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🔗Қабул давомида фуқаролар томонидан 70 га яқин мурожаат тингланди. Мурожаатлар мазмунини турмушдаги оилавий муаммолар, субсидияга уй-жой олиш, коммунал соҳа, тиббий томонлама даволаниш, маҳалладан ижтимоий ёрдам олиш, кредит ажратилиши каби масалалар ташкил қилди.

🖇 Туман ҳокими мурожаатларга ечим топиш юзасидан корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди. Шунингдек у, нутқи давомида фуқароларга "Халқнинг дарди - менинг дардимдир! Сизни қийнаётган ва ечимини топишда муаммо бўлаётган ҳар қандай масала юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин" дея таъкидлади.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from Pensiya jamg'armasi Toshkent viloyati boshqarmasi (Shohruh Abdiyev)
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 25 maydagi PQ-258-son qaroriga asosan bir martalik moddiy yordam pullarining tarqatilishi bo‘yicha qarori ijrosi yuzasidan xabarnoma

📎 ☎️ -11-40 🌏 -
https://pfru.uz

👉Kanalga ulaning:
https://t.iss.one/PensionFundRUz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения продовольственной, в том числе животноводческой и птицеводческой продукцией.

Facebook|Instagram|Twitter
🌾 «Ҳали буғдой ва ун нархи тушади. Бозор «ўпкасини босиб олишини» кутяпмиз», — Тўлқин Мирзаев

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев бозорларда ошган ун нархи юзасидан муносабат билдирди.

«Ҳа, бозорларда ун нархи кўтарилгани ҳақиқат. Бироқ бу — вақтинчалик ҳолат.

Нарх ошишининг асосий сабаби — Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий инқироз туфайли жаҳон бозора юзага келган ҳолат ҳамда импорт қилинаётган ун нархи қимматлиги билан бевосита боғлиқ. Аммо Ўзбекистонда етарли равишда ун захираси мавжуд. Яқин кунларда бозорга қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун киритилади. Шу орқали нарх барқарорлашади.

Ун нархининг эркинлашиши — рақобат муҳитини юзага келтиради. Нархлар ошмайди, фақатгина Тошкент шаҳрида қолипли нон (халқ таълида — буханка) нархида ўзгариш бўлишини кутяпмиз. Бозорларда эса, аксинча, нарх тушиши прогноз қилиняпти. Қўпол қилиб айтганда, бозор «ўпкасини босиб олишини кутяпмиз», — деди Мирзаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қолипли нон нархи 2 800 сўмдан ошмайди» — Молия вазирлиги департамент мудири Тўлқин Мирзаев ноннинг нархи ҳақида фикр билдирди ва бозорларда уннинг нархидан фойда кўрмоқчи бўлган шахсларга чора кўрилишини айтди.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродовани хотирлади:

“Мен Лолахон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Охирги пайтларда бетоб бўлиб, даволанаётган эдилар. Биз у киши билан доимо гаплашиб, самимий мулоқот қилар эдик. Хасталикларига қарамасдан, ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлиб, эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар.

Лолахон опа ҳаёти давомида жуда кўп қийинчилик ва синовларни бошидан ўтказдилар. Мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, фақат олдинга интилиб яшадилар. Опанинг улкан ғайрат ва шижоатига қойил қолардим.

Ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшадилар.

Ишончим комил, Лолахон опа яратган катта мактабни у кишининг шогирдлари, ўниб-ўсиб келаётган ёшларимиз албатта муносиб давом эттиради. Бу фидойи ва ватанпарвар юртдошимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”.
“Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Лекин, ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди.

Жумладан, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, бу ўтган йилга нисбатан юқори бўлди.

Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими – озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт.

Лекин, кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган”, деди Президент йиғилишда.

Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилди.
“Асосий мақсадимиз – аҳолини рози қилиш эканини бир зум ҳам унутмаслик лозим. Нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмайди”, деди Президент.

Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай, 8 та вилоятда парранда гўштини етиштириш аҳоли талабининг 70 фоизини ҳам таъминламаётгани танқид қилинди.

Паррандачилик хўжаликлари билан учрашувларда 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларни кўтарилган. Жумладан, паррандачилик йўналишидаги 50 дан зиёд йирик корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда. Сабаби - ҳудудларда лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаган.

Бугунги кунда бир дона тухумнинг ўртача таннархи 1 минг сўм бўлса, унинг улгуржи нархи 900 сўмдан ошмаяпти.

“Паррандачилик корхоналари раҳбарлари вазиятни тушуниб, тухум нархини оширмаяпти, бунинг учун уларга раҳмат.

Лекин, қайси вилоят, туман ва шаҳар ҳокими улар билан учрашиб, озуқа ем, транспорт, айланма маблағ масалаларида ёрдам бераяпти, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.
#Сайлов

"Ким Пен Хва" МФЙ га раис сайланди

Ўрта Чирчиқ тумани "Ким Пен Хва" маҳалла раислигига сайлов бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. Бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

3 нафар номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Шундан сўнг, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони ҳисоблаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган Розия Собирова "Ким Пен Хва" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi