O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Туман ҳокимининг халқ қабули ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

✍️Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 66-сонли умумтаълим мактаб биносида аҳоли учун қабул ўтказилди. Халқ қабули туман ҳокими в.б. Касимов Ихтиёр Рустамович бошчилигида, сектор раҳбарлари иштирокида олиб борилди.

💼 Шу билан бирга "ИШГА МАРҲАМАТ" шиори остидаги меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

👉 Батафсил бу ерда 👈


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Йиғилишда ҳокимларнинг ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлиги, бир ҳафта муддатда ушбу режаларни ажратилаётган маблағларга мос равишда қайта кўриб чиқишга топшириқ берилди.

Умуман, вилоят ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги йил якунига қадар саноат зоналарида 2 мингта янги лойиҳани ишга тушириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлари олдига бу лойиҳалар ҳисобига қўшимча 110 мингта иш ўрни яратиш, 17,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, камида 1 миллиард долларлик экспорт қилиш учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, инфратузилмаси ҳал этилган саноат зоналарида 1 мингдан зиёд янги лойиҳага етадиган ер майдонлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Икки ой муддатда 174 та махсус зонада камида 250 та ер майдонини аукционга чиқариб, лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.
Бугунги кунда ҳудудларда 35 та текстиль-бўёқ ва 14 та терини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар тайёрланган.

Шу муносабат билан йил якунига қадар текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича индустриал парклар ташкил этиш, замонавий тозалаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга ушбу ишлар ҳисобидан 20 мингта иш ўрни яратиши, қўшимча 250 миллион доллар экспортни таъминлаши шартлиги таъкидланди.

Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш ташаббуси билан чиққан. Уларни инфратузилма билан таъминлаш учун жорий йилда 120 млрд сўм ажратилади.

Бошқа ҳудудлардан ҳам янги лойиҳа таклифлари бўлса, улар учун яна 50 млрд сўм ажратилиши таъкидланди.

Йиғилишда Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.
Саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Жумладан:

- эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилади;

- саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади;

- саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;

- саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);

- инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.

Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.
Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида узоқ йиллар фаолият юритаётган ва ҳозирда ер ва бино-иншоотларга ҳуқуқи ҳал бўлмаган 2 мингдан зиёд тадбиркорлар мавжуд.

Бир ой муддатда саноат зоналарида жойлашган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Шунингдек, бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш тургани кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорлар ушбу бўш майдонларда бошқа саноат лойиҳаларини ҳам амалга оширишга рухсат беришни сўрашмоқда.

Шу боис, мутасаддиларга фармацевтика иқтисодий зоналари фаолиятини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бу имкониятлардан фойдаланиб, 50 та янги лойиҳани бошлаш кераклиги таъкидланди.
“Яна бир масала – экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт.

Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади”, деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Сув тежовчи технологияларнинг янги авлоди
#26may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Дайжест

❗️26 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл шаҳри.
Давлат дастури ижроси муҳокамада

*Янгийўл тумани.
Обод манзиллар сари дадил қадамлар

*Бўстонлиқ тумани.
Қонун барча учун баробар

*Юқори Чирчиқ тумани
.
Ёшлар етакчилари учун ўқув семинар ўтказилмоқда!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Келажаги буюк янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда барпо этамиз

*Бекобод тумани.
Етакчиларга интерактив усулда семинар

*Қибрай тумани.
Ёшлар етакчилари иш фаолияти ҳокимлик мутасаддилари томонидан ӯрганилди

*Чиноз тумани. "
Спорт бизни бирлаштиради" шиори остида стол теннис мусобақаси ташкил этилди

*Тошкент тумани.
ДХХ кубоги: “Қизғалдоқ” маҳалласи Тошкент тумани чемпиони

*Ангрен шаҳри.
Шаҳар ҳокими саноат ишлаб чиқарувчилар билан учрашди ва уларнинг лойиҳалари билан танишди

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшон шаҳридаги “Bizness city”да “Янги Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди

*Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ижтимоий объектларда бўлди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокимининг халқ қабули ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Чирчиқ шаҳар ҳокими маҳаллаларини ўрганмоқда

*Бекобод шаҳар.
Шаҳар ҳокими ҳудудга чиқиб ўрганиш ишлари олиб борди

*Пискент тумани.
Фахрий раислар меҳнати эътироф этилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бунинг учун 1 триллион 500 миллиард сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.
Шу пайтгача саноат зоналаридаги ерлар аукционга ҳокимлик томонидан қўйилар эди. Энди инвестиция мажбуриятлари белгиланиб, мазкур зоналарнинг дирекциялари томонидан чиқарилади.

Состоялось видеоселекторное совещание по организации специальных экономических и малых промышленных зон, обеспечению их инфраструктурой.
Определено, что на эти цели в нынешнем году будет выделено 1 триллион 500 миллиардов сумов или в два раза больше средств, чем в 2021 году.
До сих пор земли в промышленных зонах выставлялись на аукцион хокимиятами. Отныне они будут выставляться дирекциями промзон с определением инвестиционных обязательств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Зукко китобхон" интеллектуал турнирининг туман босқичи ўтказилди

📚Бугун туманимизда "Зукко китобхон" интеллектуал турнирининг сектор босқичиида ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлардан иборат 4 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида танловнинг туман босқичига старт берилди.

📌 Якуний натижаларга кўра, туман босқичида фахрли 1-ўринни "Тошлоқ", 2-ўринни "Чангтепа", 3-ўринни эса "Саидовул-бахт" маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари қўлга киритдилар.

📗"Зукко китобхон" танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаган "Тошлоқ" МФЙ ёшлари жамоаси турнирнинг вилоят босқичида иштирок этади.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Veb-sayt | Telegram | Instagram| Facebook | Youtube