O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.21K subscribers
27.9K photos
3.11K videos
154 files
8.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Дайжест

❗️24 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод шаҳри.
Қизиқарли амалий машғулотлар қамровида

*Янгийўл шаҳри.
Штаб аъзолари томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолияти ўрганилди

*Янгийўл тумани.
Жаҳон чемпионати бахсларидаги ғолиб - Янгийўл тумани фарзанди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ёшларни спортга қамраб олиш даражаси оширилади

*Бекобод тумани.
Серқирра ҳоким ёрдамчисининг шижоати

*Паркент тумани.
Ҳоким ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди

*Оҳангарон тумани.
Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

*Пискент тумани.
Маҳаллий кенгаш депутатлари учун семинар ташкил этилди

*Чиноз тумани.
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўқув семинарда!

*Тошкент тумани.
Ҳар бир мурожаатда инсон қадри ва фуқаро манфаати мужассам

*Ангрен шаҳри.

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳримиз ўқувчилари интизор бўлиб кутаётган ёзги таътилга ҳам оз қолди

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар етакчилар фаолияти ўрганилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Йилнинг биринчи ҳосили - хирмонда

*Оққўрғон тумани.
Хотин-қизларга сертификатлар топширилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ғолиблар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳаяжонли_лаҳзалар

🔔🔔🔔 Бугун - 25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун. Шу санада мамлакатимизнинг барча таълим масканларида тантанали равишда “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади.

Туманимизда ҳам...
👇👇👇

👉 Сўнгги қўнғироқ 👈


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Veb-sayt | Telegram | Instagram| Facebook | Youtube
#эълон
#меҳнат_ярмаркаси

🔰Бўш иш ўринларига марҳамат!

♻️ Ўрта Чирчиқ тумани аҳолиси хусусан, ишсиз фуқаролар, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келганлар, касб-ҳунар мактаблари ва олий ўқув юртлари битирувчи ёшларининг бандлигини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида жорий йилнинг 26-май куни соат 10:00 дан бошлаб 66-сонли умумтаълим мактаб биносида "ИШГА МАРҲАМАТ" шиори остидаги меҳнат ярмаркаси ўтказилади.

Шу билан бирга туман ҳокимининг халқ қабули ҳам ташкиллаштирилади.

✔️ Меҳнат ярмаркасига туманимиздаги 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашадилар.

☝️Ҳурматли фуқаролар! Ўзингизга муносиб бўлган иш ўринларини топиш имкониятини қўлдан бой берманг!


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️25 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Энг яхши метод бирлашма раҳбари танлови

*Янгийўл шаҳри. "
Сўнгги қўнғироқ" садолари янгради

*Янгийўл тумани.
Махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди

*Бўстонлиқ тумани.
Сўнгги қўнғироқ сарҳисоби

*Юқори Чирчиқ тумани.
Сўнгги қўнғироқ: Ўқувчилар бугун катта ҳаёт остонасига қадам қўйишмоқда!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Жаранглайди сўнгги қўнғироқ! 25 май умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас кун

*Бекобод тумани.
Ишбилармон ҳоким ёрдамчиси

*Паркент тумани.
Сектор рахбари ёшлар етакчилари фаолияти билан танишди

*Пискент тумани.
Мустақил ҳаёт бўсағасида

*Тошкент тумани.
Хайр мактаб, салом янги марралар

*Ангрен шаҳри.
Президент табриги етказилди

*Нурафшон шаҳри.
Сўнги қўнғироқ жаранглади

*Олмалиқ шаҳри. "
Сўнгги қўнғироқ" тадбирларида Президент табриги ўқиб эшиттирилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Хайр мактабим.. Жаранглайди сўнгги қўнғироқ

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримизда "Сўнгги қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди

*Оққўрғон тумани.
Амалий семинар ғалла ўримига пухта ҳозирлик кўришга қаратилди

*Бекобод шаҳар.
Мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирлари кенг нишонланди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from davletovuz
Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганлар бир марталик пул ёрдами олади

Президент қарори билан қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда
кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун премьера: "Виждон саратони"

Кинематография агентлиги, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлиги ва тегишли ташкилотлар кўмагида тайёрланган "Виждон саратони" ҳужжатли фильмининг премьераси бугун, 26 май куни соат 16:00да YouTube тармоғида бўлиб ўтади.

Ўтказиб юборманг!

@segmentuz
#диққат_эълон!!!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажанов 2022 йилнинг 26 май куни соат 15:00 да фуқароларни онлайн қабул қилади.

📌Бунда фуқаролар ўзини қизиқтирган саволлари ва юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.
Юқоридаги масалалар юзасидан ➡️ қуйидаги ҳавола орқали https://us05web.zoom.us/j/82568003097?pwd=T1hMaC9lc2w5TWhCYTR4NTEwbm9LUT09 мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#семинар

🎥Тошкент вилоятида жами 107 минг 29 та кўча бўлиб, шундан Давлат реестри базасига 3929 та кўча номлари киритилмаган. 89 та номсиз кўчалар мавжуд.

Ўрта Чирчиқ туманида географик объектларнинг номларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишга бағишланган семинарда бу каби кўплаб масалаларга ечим изланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.

Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.

“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.

Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.
Йиғилишда саноат зоналарини ривожлантириш борасида ҳудудларда қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.

Худди шундай, саноат зоналари майдонларининг 37 фоизи электр, сув, газ, йўл ва канализация билан таъминланмагани танқид қилинди.

Шунингдек, саноат зоналарида лойиҳаларни бошлаш учун тадбиркорлар 5 та босқичли жараёндан ўтиб, 10 турдан ортиқ ҳужжатларни тақдим этиши лозим (бунга 3 ойгача вақт сарфланмоқда).

Оқибатда ҳозирда Бухорода 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд ва Фарғонада 1 тадан лойиҳа бошланмасдан турибди.

“Биз Тараққиёт дастуримизда келгуси беш йилда саноатни 1,4 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Бу – жуда катта марра.

Шунинг учун, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими янги ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорларни топиб, лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ўзларининг аниқ режаларига эга бўлишлари зарур”, деди давлат раҳбари.
Бугунги йиғилишда қабул қилинадиган қарорлар билан керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Энг аввало, саноат зоналарида бўш турган 6,6 минг гектар майдоннинг электр, сув, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилади.

Президент топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ саноат зоналарининг инфратузилмасини хатловдан ўтказди ва туманма-туман лойиҳалар рўйхатини шакллантирди.

Шу муносабат билан мутасаддилар, вилоят ҳокимларига:

- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;

- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;

- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.

Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.
Туман ҳокимининг халқ қабули ва бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

✍️Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 66-сонли умумтаълим мактаб биносида аҳоли учун қабул ўтказилди. Халқ қабули туман ҳокими в.б. Касимов Ихтиёр Рустамович бошчилигида, сектор раҳбарлари иштирокида олиб борилди.

💼 Шу билан бирга "ИШГА МАРҲАМАТ" шиори остидаги меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

👉 Батафсил бу ерда 👈


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.