O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.55K subscribers
28.1K photos
3.13K videos
154 files
8.89K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Нуронийлар
#зиёрат

🕌Нуронийлар билан зиёрат уюштирилди

🚌Ўрта Чирчиқ туманидаги "Янгийўл" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда кекса нуронийлар Зангиота зиёратгоҳини зиёрат қилишди.

🕌Маълумки, мазкур зиёратгоҳ азал-азалдан халқимизнинг эъзозли манзилгоҳларидан бирига айланган. Бу ерга йилнинг тўрт фаслида ҳам юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар ташриф буюришади, муаззам обидаларни зиёрат қилишади.

🕌Туманимиздан борган зиёратчилар мажмуада бири-бирини тўлдирувчи иншоотларга кириб, Зангиота ва Анбар она мақбараларини зиёрат қилдилар.

🕌Нуронийларимиз ўтганлар ёдини хотирлаб, уларнинг ҳаққига дуои-тиловатлар қилишди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 21 май куни Ўрта Чирчиқ туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:

✔️ "Аранши" МФЙ да 21 май, соат 10:00 да бўлиб ўтади.
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани "Аранши" МФЙ 54-сонли қишлоқ оилавий поликлиника биносида.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1420, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 170 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: З.Жалдилова.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: О.Абдуллаева.

✔️ "Тараққиёт" МФЙ да 21 май, соат 11:00да бўлиб ўтади.
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани "Тараққиёт" МФЙ Салим Пўлатов кўчаси, 20-сонли умумтаълим мактаби биносида.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1340, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 170 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Н.Абилова.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Ш.Юнусова.

✔️ "Дўстлик" МФЙ да 21 май, соат 11:00да бўлиб ўтади.
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани "Дўстлик" МФЙ А.Қодирий кўчаси, 42-сонли ИДУМ биносида.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1770, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 180 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: М.Муяссарова.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Ш.Юнусовва.

✔️ "Юқориовул" МФЙ да 21 май, соат 17:00да бўлиб ўтади.
Манзил:
Ўрта Чирчиқ тумани "Юқори овул" МФЙ Фарғона йўли кўчаси, 24-сонли умумтаълим мактаби биносида.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1540, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 150 нафар;
Ишчи гуруҳ раиси: Д.Умирзоқова.
Бириктирилган туман комиссияси аъзоси: Ж.Бердиқулов.


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Ўрта Чирчиқ туман комиссияси.
O‘rta Chirchiq tumani hokimligi pinned «#Сайлов #Билдириш 🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 21 май куни Ўрта Чирчиқ туманида қуйидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови…»
#Сайлов

"Тараққиёт" МФЙ га раис сайланди

Ўрта Чирчиқ тумани "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раислигига (оқсоқоли) сайлов бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. Бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Шундан сўнг, фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони ҳисоблаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Шерзод Шохўжаев "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from Hudud Inform
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ расмий хабари

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг фойдаланилган табиий газ учун қарзларни ҳисоблаш билан боғлиқ бир қатор мурожаатлари эълон қилинганлиги муносабати билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда ва уч миллионга яқин истеъмолчиларнинг ҳонадонларида янги ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, улар реал вақт режимида кўрсаткичларни юборади.

Шунингдек, мамлакатимизда эски намунадаги газ ҳисоблагичлари ишлатилаётган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарори ва газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ, ҳар ойнинг 10-санасига қадар газ таъминоти ташкилотларига келиб, истеъмол қилинган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши ёки махсус яратилган Телеграм-бот (@hgtabonentbot) орқали кўрсаткичларни тақдим этиши лозим.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
ОАВда_биз

✍️ ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ТАДБИРИ УзА ЖУРНАЛИСТЛАРИ НИГОҲИДА

⚡️⚡️⚡️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини кенг жорий этишни жадаллаштириш, шунингдек, товар хом ашё биржаси савдоларида қатнашиш тартиби ва туманда жараёнларни самарали йўлга қўйиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш Ўзбекистон /Миллий ахборот агентлиги (УзА) нинг расмий сайтида эълон қилинди.

Мақола билан танишиш учун қуйидаги ҳаволани босинг👇

👉
https://uza.uz/uz/posts/brokerlarni-tayyorlaydigan-oquv-kurslari-tashkil-qilinadi_374278
Брокерларни тайёрлайдиган ўқув курслари ташкил қилинади

📍 https://uza.uz/posts/374278

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллаларда ишлаган собиқ ОТТ ходимлари томонидан "Компенсация пули қачон берилади?" сарлавҳаси остида йўлланган мурожаат юзасидан муносабат.

Батафсил:
https://telegra.ph/Izhtimoij-tarmoқlarda-Toshkent-viloyati-Ўrta-CHirchiқ-tumanidagi-maҳallalarda-ishlagan-sobiқ-OTT-hodimlari-tomonidan-Kompensaciy-05-21

Мутасадди ташкилотларга ўзи миннадорчилигимизни билдирамиз.

@Mahalla_Raisi
#Дайжест

❗️21 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ шаҳри.
Ёшлар етакчилар фаолияти ўрганилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ноқонуний ҳолатларни олди олинмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Тезликни оширма- сени оиланг кутмоқда!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Раис маҳаллани ҳокими

*Бекобод тумани. "
Сиз келманг-ўзимиз борамиз" қабули давом этмокда

*Пискент тумани.
Фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди

*Қибрай тумани.
Кутубхоначилар туман ҳокими томонидан эътироф этилди

*Тошкент тумани.
Бешинчи авлод иссиқхонасида экспортбоп маҳсулот етиштирилади

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари эътироф этилди

*Нурафшон шаҳри. “
Тонг” маданият саройида сайёр қабул бўлиб ўтди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг аҳолига мурожаати

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда брокерларни тайёрлайдиган ўқув курслари ташкил қилинади

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
“Ўртачирчиқтумангаз” газ таъминоти бўлими сизга шуни маълум қиладики, Нурафшон шаҳри, "Қумариқ" МФЙ ҳудудидаги Тошкент йўли кўчасининг кенгайиши муносабати билан йўл четидан ўтувчи д-159 мм бўлган юқори босим газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабдан, 2022 йил 22 май куни соат 09-00 дан 17-00 га қадар "Кўтарма 2" МФЙнинг "Кўтарма 2"," Наврўз" ва "Қўқоновул" кўчаларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Жами газ таъминоти тўхтатиладиган аҳоли хонадонлар сони 543 та ва улгуржи истеъмолчилар сони 3 та ни ташкил қилади.