#онлайн
Туман ҳокими фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда
Айни дамда Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектор штаби биносида туман ҳокими в.б Касимов Ихтиёр Рустамович бошчилигидаги сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.
Сайёр қабулда сектор раҳбарлари
ИИБ бошлиғи Жавлон Бердиқулов, туман Прокурори Аброр Арипов, Халқ қабулхонаси раҳбари Алишер Абсаломов, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари қатнашмоқдалар.
Фуқаролар туман ҳокимига уй-жой, йўл, кадастр, коммунал йўналишдаги қарздорликлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш каби турли хилдаги масала ва муаммолар билан мурожаат қилишмоқда.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi

Forwarded from Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Сафимизда_бўлинг
⚡️PREZIDENT TA’LIM MUASSASALARI AGENTLIGI PEDAGOG-KADRLARNI ISHGA TAKLIF ETADI!
❗️Agar siz Prezident ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi maktablarda ishlash, yetuk liderlarni tarbiyalash hamda zamonaviy ta’lim dasturlari asosida faoliyat yuritishni istasangiz, unda ushbu imkoniyat aynan Siz uchun!
⏳Arizalar 20-maygacha job.piima.uz sayti orqali qabul qilinadi.
✔️Call-markaz: +99871 207 20 17 (ichki raqam 605)
❕Biz bilan yangi marralarni zabt eting!
⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.
Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Ўрта Чирчиқ тумани фахрийси, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мухиддин ота Дусенбоев хонадонида 9-май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбири "Нурафшон" телеканалининг "Нурафшон хабарлари" теледастури нигоҳида.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.
“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.
Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.
Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.
Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.
Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.

Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.
“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.
Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.
Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.
Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.
Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.
Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.

“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.
Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.
Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.
Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.
Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.

Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.
Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.
Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.
Бундан ташқари:
- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;
- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.
Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.

#Сайлов
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисликлари (оқсоқоллиги)га бўлиб ўтадиган сайловлар яқинлашмоқда..
Ҳурматли Ўрта Чирчиқ тумани фуқаролари!
Сайловда сиз ҳам фаол иштирок этинг ва ўз маҳаллангиз тақдирига бефарқ бўлманг!
✍️ Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини раиси сайланади.
✍️Мазкур Қонунга мувофиқ, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.
✍️Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиши мумкин эмас.
✍️Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланади. Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказиш очиқлик ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади. Фуқаролар йиғини раисини сайлашда фуқаролар йиғинининг ёки фуқаролар вакиллари йиғилишининг ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади. Фуқаролар йиғини раиси сайлови ушбу лавозимга икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

#ҳоким_қабули
💥💥💥💥💥
⚡️⚡️⚡️ Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими в.б. Ихтиёр Касимов мурожаат билан келган фуқаролар қабулини ўтказди.
✍️Қабул жараёнлари давомида фуқаролар аукцион, қабристон, уй-жой олиш, маҳаллага доимий рўйхатга туриш, кадастр масалалари, шунингдек, ёшларга берилаётган ижтимоий кўмаклар бўйича ҳокимга мурожаат қилдилар.
⚡️И.Касимов ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифларини диққат билан тинглаб, тегишлича тушунчалар бериб ўтди. Шу билан бирга, фуқароларнинг ҳеч бири қабулдан норози бўлиб кетмади. Уларнинг мурожаатларини ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар бериб ўтиб, ечими жойига чиқиб ўрганилиши талаб этиладиган муаммоли масалаларни эса шу ҳудудга ҳокимнинг шахсан ўзи чиқиб ўрганишини билдириб ўтди.
💥Бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида туман раҳбари ҳар қандай мурожаат ва муаммоли ҳолатлар бўйича хабар қилишлари мумкинлигини билдириб, бунинг учун ўзининг шахсий қўл телефон рақамини аҳолига маълум қилди.