O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.98K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Йиғилишда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ягона тизимга бирлаштирилиб, рақамлаштирилгани, лекин ҳудудларда бу ишлар бошланмагани қайд этилди.

“Тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.

Шу билан бирга, туман даражасида шошилинч тиббий ёрдам тизими самарали йўлга қўйилмаган.

Жумладан, туман шифохонасида терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида ҳам режали, ҳам шошилинч бўлимлар мавжуд ва улар бир-бирини такрорлайди.

Бунинг натижасида шошилинч операцияни бир бўлимда, унинг келгусидаги даволаниши бошқа бўлимда ўтказилмоқда. Оқибатда бемор сарсон, шифокорлар эса қўшимча қоғозбозлик билан овора”, деди Президент.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бу масалани ичига шахсан кириб, ушбу самарасиз амалиётдан тўлиқ воз кечиш чораларини кўриш топширилди.
Тизимдаги энг катта муаммо – шошилинч ёрдам бемор учун энг яқин тиббиёт муассасасида эмас, балки фақатгина олдиндан бириктирилган саноқли шифохоналарда кўрсатилиши қайд этилди.

Мисол учун, Мирзо Улуғбек тумани, “Қорасув-1” мавзесида “ўткир бош-мия жароҳати” олган беморни, тез ёрдам бригадаси йўлидаги энг яқин шифохона – Республика нейрохирургия марказига эмас, балки Чилонзордаги Республика шошилинч марказига олиб боришга мажбур.

Шу каби, Фарғона тумани Миндонобод қишлоғида вилоят Кардиология маркази бўлсада, ушбу қишлоқдаги юрак хуружига учраган беморни тез ёрдам 15 километр йўл босиб, Водилда жойлашган туман шифохонасига олиб боради.

Шу боис, тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди ва барча ҳокимларга етказилди.

Лекин, аксарият вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу масаланинг мазмун-моҳиятини ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ, айримлари эса тушунишни хоҳламаяпти, деди Президент.
Президент соҳа олдида турган вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- жорий йил 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади;

- туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилади;

- тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади;

- Колл-марказда операторлар билан бирга алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боради.

Яъни, тез ёрдам бригадаси етиб боргунига қадар уларга беморнинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриш, оила аъзоларига оғир аҳволдаги беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун 85 миллиард сўм ва Жаҳон банкидан жалб қилинган 5 миллион доллар йўналтирилади.
Шунингдек, вилоят колл-марказлари тизимига тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд хусусий клиникалар ҳам уланади.
Шунингдек, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлаш топширилди.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилиш топширилди.

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишлаётгани қайд этилди.

Ваҳоланки, халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.

Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.

Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.
Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Яна бир муҳим масалага эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп.

Чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Очиқ мулоқотда берилган 1 мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш топшириғи Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди Президент.
ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР

⚡️⚡️⚡️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими в.б Ихтиёр Касимов бошчилигида маҳаллаларда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг 23 нафарига ижтимоий кўмак кўрсатилди.

💥💥Жумладан, ёшларнинг ўз-ўзини банд қилиши, қўшимча даромад топиш мақсадида бирон юмуш билан шуғулланиши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, 153 миллион 825 минг сўмлик субсидия ажратилиб, 2 турдаги тикув машиналари ва аверлок, карчер ускунаси, мотокултуватор, энг замонавий фотокамералар, шунингдек, гўзаллик салонида фойдаланиш учун жиҳозлар тақдим қилинди.

⚡️Туман ҳокими тадбирда иштирок этганларга давлатимиз раҳбарининг ёшларга қаратаётган юксак эътиборидан унумли фойдаланиш ҳамда билдирилган ишончни оқлаш лозимлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, ёшларга берилган жиҳозлардан оқилоналик билан фойдаланиш ва келгусида иш фаолиятларини кенгайтирган ҳолда, ўзлари каби йигит-қизларни бандлигини таъминлаш тилагини билдирди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
✍️✍️✍️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими в.б Ихтиёр Касимов, Республика Халқ банки бошқарув раиси Шуҳрат Отабоев, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Мирзохид Убайдуллаев, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев, туман Маҳаллада ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Камолиддин Жумаев ҳамда бир қанча мутассадди раҳбарлар "Қорасув" маҳалла фуқаролар йиғинидаги кичик мебел ишлаб чиқаришга иҳтисослашган хонадонларга кириб, уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

✍️✍️Шунингдек, маҳаллада ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини кўздан кечирдилар.

✍️ Олиб борилаётган самарали ишлар кўламини кузатиш давомида, мебел ишлаб чиқаришга ихтисослашган хонадон эгалари ишига нисбатан мутасаддилар томонидан илиқ фикрлар билдирилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️5 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
70 та оилага 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди

*Бекобод тумани.
Даромадни орттириш сирлари

*Оҳангарон шаҳри.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

*Паркент тумани.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

*Ангрен шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали муаммолар ҳал этилаяпти

*Оҳангарон тумани.
Довонда нима гап?

*Пискент тумани.
Малакали тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашмоқда

*Бўка тумани.
Туман марказида йўллар янгиланмоқда

*Чиноз тумани.
Шеърият кечаси

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

*Нурафшон шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан фуқаролар мурожаатлари манзилли тингланмоқда

*Тошкент тумани.
Келес-Фозилов йўли: таъмирлаш ишлари яна давом этади

*Олмалиқ шаҳри.
Фахрийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими Ихтиёр Касимов "Қорасув инвест" жаннат макон мебеллар фабрикаси фаолиятини ўрганди

*Бекобод шаҳри.
Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди

*Оққўрғон тумани.
Шараф ленталари тақилди

*Янгийўл шаҳри.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятидан

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан ташкил этилган янги тадбиркорлик фаолиятларига нигоҳ

*Бўстонлиқ тумани.
Реклама воситалари назорат остида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok