Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Органик, қурилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш зарурлиги қайд этилди.
1 мартдан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению системы обращения с отходами и экологической обстановки, реализации общенационального проекта «Яшил макон».
Поставлена задача довести охват услугами по сбору отходов до 95 процентов, уровень их переработки – до 40 процентов.
Отмечена необходимость создания безопасной системы утилизации органических, строительных и медицинских отходов.
Объявлено о старте с 1 марта общенациональной акции «Зеленый год».
#Mirziyoyev #videoselektor #ekologiya #Yashilmakon
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Дарахт экиб, боғ яратсак халқимиз қўллаб-қувватлайди
#сайёр_қабул
Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида
✅“Чуқуровул” маҳалласидаги 34-мактабда Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жавлон Бердиқулов ва корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
📝Учрашув давомида мутасаддилар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ишга жойлашишларида амалий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, коммунал хизмати соҳасидаги камчиликлар, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш сингари масалалар ечими ҳам муҳокама этилди.
📌3-сектор раҳбари аҳоли ва ёшлар муаммолари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.
✍️@urta_chirchiq_hokimligi

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
✍️ Халқ таълими вазири таълим сифатини юксалтиришга оид асосий йўналишлар ва стратегик мақсадлар ҳақида фикр билдирди:
〰️〰️〰️
Вазирлик ахборот хизмати вазир Бахтиёр Саидовнинг мулоҳазаларини тақдим этди:
«Жорий йилнинг 28 январь куни давлатимиз раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.
Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси — ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъул экани алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзи раҳбарлик қилиши соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.
Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.
Иккинчи асосий йўналиш — ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлдики, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби давлатлардан қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.
Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нега айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани — яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн. дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда, ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.
Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар — Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим».
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#Ўрта_Чирчиқ_матбуотда
📰"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2022 йил 31 январ 21-сонидаги Янги тизим-амалда рукнидаги журналист Баҳор Хидированинг “ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАҲАЛЛАМИЗДАГИ ВАКИЛИ” Юқори овул аҳли ҳоким ёрдамчиси ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда" мақоласини ўқинг.

#ёшлар_дастури
Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
✅Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида режали ишлар амалга оширилиб, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🏫Бугун Ўрта Чирчиқ тумани "Усмон ота" маҳалласидаги 39-мактабда туман прокурори А.Арипов иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
📝30 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 10 та савол ва таклифлар ўртага ташланди.
🖇Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилиб, мурожаатлар назоратга олинди.

Ўрта Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари
🏘Бугун Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев "Фаровон" маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
🏨Ўрганиш давомида “Фаровон” МФЙнинг янгидан қуриб битказилган биносидаги шарт-шароитлар ҳамда 42 нафар уй-жойсиз фуқароларга берилиши режалаштирилаётган собиқ коллеж биноси (яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли қайта таъмирланган)ни кўздан кечирди.
👉Батафсил👉https://youtu.be/0Vk99Wcd7JE

YouTube
Ўрта Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️3 - февраль : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Янгийўл тумани. Янгийўл туманидаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қай тартибда кетмоқда?
*Паркент тумани. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ўрганилди
*Янгийўл шаҳри. "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам"
*Чирчиқ шаҳри. Қозонхона иссиқлик улашишга шай
*Юқори Чирчиқ тумани. Тўгараклар фаолиятидан ҳудуд аҳли ғоятда мамнун
*Оҳангарон тумани. Олис тоғли ҳудудда янги МТТ биноси фойдаланишга топширилди
*Бўстонлиқ тумани. Аҳоли муаммолари ечимини топмоқда
*Пискент тумани. Ёшларнинг ҳайдовчилик курсида ўқиши таъминланади
*Ўрта Чирчиқ тумани. Прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
*Ангрен шаҳри. Аҳоли бандлиги таъминланмоқда
*Бекобод шаҳри. Шаҳримизда "Яшил макон" умумилий лойиҳаси ижроси мухокомаси
*Тошкент тумани. Прокурор ёшлар муаммоларини тинглади
*Оққўрғон тумани. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари "Маданият"да
*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари бошчилигида соғлом ҳаёт сари 5000 қадам
*Бекобод тумани. Обод қишлоғим
*Қибрай тумани. Аҳоли муаммолари сайёр учрашувлар давомида аниқланмоқда
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok