O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.22K subscribers
27.8K photos
3.09K videos
154 files
8.81K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#обод_қишлоқ

🧱Дастур доирасида мактаб таъмирланиб, фаоллар зали қурилди

🏫"Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида Ўрта Чирчиқ тумани "Кучлук" маҳалласидаги 17-мактаб биноси мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 140 метр ҳудуди девор билан ўралди. Шунингдек, дастур доирасида 9х18 ўлчамли фаоллар зали ҳамда 6х10 ўлчамли ошхона биноси ҳам қурилди.

🏗Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 2,1 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишларини "Нурафшон махсус дизайн қурилиш" МЧЖ корхонаси томонидан амалга оширилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда
#соғлом_турмуш_тарзи

Ҳоким кубоги мусобақалари якунланмоқда

🏆Аввал ҳабар берганимиздек, Ўрта Чирчиқ туманида 4 кун давомида секторлар кесимида "Ҳоким кубоги" мусобақаларининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

⚽️🏐Бугун мусобақаларнинг якуний босқичи Педагогика коллежида маҳаллалардаги 18-30 ёшли ёшлар ва қишки таътил кунларида бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Қуёнчилик даромадли соҳа

🏡Ўрта Чирчиқ тумани "Ўртасарой" маҳалласида яшовчи хусусий тадбиркор Баҳтиёр Шарипов хонадонида зотдор қуёнларни парвариш қилмоқда.

🐇Қуёнчилик гўшти ва териси харидоргир, боқиш нисбатан осонроқ ва катта харажат талаб қилмайдиган соҳадир. Ҳозирги кунда Б.Шарипов "Италия хикони" номли 1000 дан ортиқ қуёнларни боқиб кўпайтирмоқда. 90 кунда 3 килограмм гўшт маҳсулотлари топшираётган қуёнлар кунига 160-180 грамм озуқа истеъмол қилади. Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, куни кеча тадбиркор 450 дона боқилган қуённи гўшт учун топширган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Айни кунларда Ўрта Чирчиқ тумани Мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий хизматга номзодларни танлаб олиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақириш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун туман ҳокими ўринбосари А.Хонтўраев бошчилигидаги тезкор штаб аъзолари ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиш жараёнлари билан танишишди.

Жараёнларга малакали мутахассисларни жалб этилганлиги, чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда бир-бирини такрорловчи босқичларни соддалаштирилгани, тиббий кўрикдан ўтказиш сифати ва самарадорлиги ошгани тиббий кўрикдан ўтказиш комиссияси томонидан алоҳида таъкидланди.

@urta_chirchiq_hokimligi