O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.22K subscribers
27.8K photos
3.09K videos
154 files
8.81K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Xo‘jalik yurituvchi sub’ektlar diqqatiga!

Chet el sarmoyasi ishtirokidagi korxonalar, chet eldan mablag‘ olgan tashkilotlar, chet elga investitsiyalashni amalga oshiruvchi korxonalar, eksport (import) operatsiyalarini amalga oshirgan korxonalar (banklar va boshqa kredit tashkilotlaridan tashqari) 4-invest (xorijiy) shakli choraklik (O’zbekiston Respublikasiga chet eldan kiritilgan investitsiyalar va O’zbekiston Respublikasidan chet elga yo‘naltirilgan investitsiyalar to‘g‘risida) hisobotni hisobot davridan keyingi oyning 29- sanasi (2022- yil 29- yanvar)dan kechiktirmay eStat-4 avtomatlashtirilgan onlayn tizimi orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishlari lozimligi yuzasidan ogohlantirib o‘tamiz.

O'rta Chirchiq tumani statistika bo'limi
#айни_дамда
#соғлом_турмуш_тарзи

Ҳоким кубоги мусобақаларига старт берилди

🏆Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг оммалаштириш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов ташаббуси билан бугундан "Ҳоким кубоги" мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

⚽️🏐Мусобақаларнинг биринчи кунида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ва қишки таътил кунларида бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

🏫Айни дамда мусобақалар Транспорт касб-ҳунар мактаби ва 59-мактабда давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда
#соғлом_турмуш_тарзи

Ҳоким кубоги мусобақаларига старт берилди

🏆Олдинроқ хабар берганимиздек, маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг оммалаштириш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов ташаббуси билан бугундан "Ҳоким кубоги" мусобақаларига старт берилган эди.

⚽️Айни дамда мусобақанинг мини-футбол тури бўйича 1-сектор маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида беллашувлар қизғин паллага кирган. Унда Бунёдкор-Йўнғичқоли жамоалари баҳсида 6:1, Саидовул-Гулобод жамоалари баҳсида 8:2 ҳисоблари қайд этилган бўлса, Мустақиллик-Янгитурмуш ўртасида муросасиз баҳс кетмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпаяди

🏫Ўрта Чирчиқ туманида боғча ёшидаги болалар 10817 нафарни ташкил этиб, шундан 6020 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ҳозирги кунда туманда 23 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатаётган бўлса, боғча ёшидаги болалар қамровини ошириш мақсадида, "Кучлук" маҳалласида Инвестиция дастури доирасида янги 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш ишлари якунланди. Боғча ишга тушиши билан 30 та янги иш ўрни яратилади.

🏗Қурилиш-реконструкция ишларини “Нурафшон махсус дизайн қурилиш” МЧЖ корхонаси томонидан амалга оширилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида


✂️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 4 нафар "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган, айни вақтда иш билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин-қизларга тикув машина жамланмалари топширилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi