O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.98K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ёшлар_дастури

Маҳаллалардаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари лавозимларига номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтди.

🏢Ўрта Чирчиқ тумани 3-сектор штабида Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов, туман ҳокими ўринбосари А.Хонтўраевлар иштирокида 3-сектор ҳудудидаги 15 та маҳаллалардаги Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларига номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтди.

📝Суҳбат жараёнида мутасаддилар шахсан давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу лавозимга энг иқтидорли ва малакали ёшларни танлаб олишга алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан келажакда ушбу лавозимга тайинланадиган номзодлар маҳаллалардаги ёшлар муаммоларини ҳал этишда ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи асосий бўғин бўлиб ҳисобланади.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ёнғин_хафвсизлиги_ойлиги

🚒Ўрта Чирчиқ туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабида Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида бўлиб ўтган амалий машғулотлар жараёнлари "Маҳалла" телерадиоканалининг "Reportyor" информацион дастурида

🌐https://youtu.be/Ra4zJRpsQQE

@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_дафтари
#шукроналик

"Ёшлар дафтари"-ёшларга имконият

🗂Ўрта Чирчиқ тумани "Майрамкўл" маҳалласида яшовчи чин етим фуқаро, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси Сардор Қўлдошев "Ёшлар дафтари"га киритилиб, жорий ўқув йили учун тўлов-контракт маблағининг 50% тўлаб берилиши таъминланди.

🌐https://youtu.be/sA_6dmw3Sek

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАЙДИГАН ОТА-ОНАГА ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

📝"Таълим тўғрисида"ги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

🗂Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

🔰Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

👉болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

👉болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

👉ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

👉таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

👉таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчингизнинг ота-онаси уни мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчингизнинг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар ота-она бу мажбуриятларни бажармаса, унда онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

➡️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича комиссияси
"ВАТАН ТАРАҚҚИЁТИГА МЕНИНГ ҲИССАМ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

📄Танлов натижаларига кўра;

📝“Адабиёт ва публицистика” йўналишида Ўрта Чирчиқ тумани вакили Отабек Исроилов танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Ушбу йўналишда иккинчи ўринни Севинч Авазова қўлга киритди.

🖥Шунингдек, танлов доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ тумани бўлинмасига ноутбук ва принтер жамланмаси тақдим этилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_дастури

Прокурор ёшлар муаммоларини эшитди

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида режали ишлар амалга оширилиб, ёшлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 16-мактабда туман прокурори, 2-сектор раҳбари С.Темиров, туман ҳокими ўринбосари А.Хонтўраев ва мутасадди раҳбарлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝40 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда 16 та савол ва таклифлар ўртага ташланди.

🖇Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилиб, мурожаатлар назоратга олинди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️
16 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Адабиёт халқнинг юраги

*Юқори Чирчиқ тумани. 14 та олтин медал- ҳали келажак олдинда

*Чиноз тумани.
Чиноз туманида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Жаҳолатга қарши маърифат

*Бўка тумани. Давлат хизматлари маҳаллаларга кириб бормоқда

*Олмалиқ шаҳри
. А.Қодирий аҳлига янги боғча муборак!

*Янгийўл шаҳри.“
BIZNES MARAFON” ёшларга нима беради ?

*Оҳангарон тумани.
Нуробод тобора нурга тўлиб бормоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Мусобақа ғолиблари аниқланди

*Нурафшон шаҳри.
Анталия шаҳрида ўтказилган “Универсал жанг” ғолиби муносиб кутиб олинди

*Тошкент тумани. Солиқ тушумлари – ҳудуднинг ривожланиши омили

*Янгийўл тумани.
Соғлом ва баркамол оила!”

*Ўрта Чирчиқ тумани. Нуронийлар-оталар чойхонасида

*Паркент тумани. Паркентдаги ихтисослашган мактаб Республика рейтингида иккинчи ўринга чиқди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok