O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.9K subscribers
30.9K photos
3.55K videos
157 files
9.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» марказий стадионида «Save Aral» хайрия акциясининг финал босқичи бошланиш арафасида!

«Янги нафас» спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида ўтказилаётган акция доирасида корхона ва ташкилотлар жамоалари спорт эстафетасида, якка тартибдаги иштирокчилар оммавий хайрия марафонида ўзаро куч синашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tubе
#болалар_спорти
#соғлом_турмуш_тарзи

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманида ёшлар ўртасида қатор спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

🏐Ўрта Чирчиқ тумани 24-мактабда туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, туман Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Халқ таълими бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида 3-секторнинг "А" ҳудудидаги мактабларнинг 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

🏆Мусобақа якунида 5-мактаб жамоаси ғолибликни қўлган киритиб, кейинги ҳудудий босқичда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Хизматлар

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (693-сон, 19.11.2021 й.) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (
my.gov.uz) орқали берилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

▫️ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

▫️республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

▫️ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

▫️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

▫️ ёшга доир пенсия олувчилар.

❗️ Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Дайжест

❗️20 - ноябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани. "Янги Ўзбекистон" массиви энг кўркам масканга айланади

*Тошкент тумани.
Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Спорт тадбирларининг завқли таассуротлари

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви анъанавий тус олмоқда

*Зангиота тумани.
Умуммиллий лойиҳанинг ҳаётбахш самаралари

*Чиноз тумани.
Саксонда ҳам сўзга садоқат билан

*Олмалиқ шаҳри.
Носозликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Маҳалла фаоллари ҳар жабҳада ўрнак бўлсин...

*Янгийўл шаҳри.
Реконструкция ишлари жадал бормоқда

*Бекобод тумани.
Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам

*Қибрай тумани.
Яшил майдонлар кенгаймоқда

Бўстонлиқ тумани.
Янги қурилаётган туризм объектлари кўздан кечирилди

*Янгийўл тумани.
Тиббиёт бирлашмаси ходимлари фаоллик кўрсатишмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Тонг” маданият саройида навбатдаги қабул

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
🏫Ўрта Чирчиқ тумани 71-мактабда “Бола келажаги бу давлат келажаги” мавзусида ўтказилган жамоатчилик ҳамда ота-оналар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

📚Учрашувда туман бош имом-ҳатиби Ж.Туронов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ёшларни илм олишлари учун барча имкониятлар борлигини қадрига етишлари бўйича фарзандларимизга кераклиги тушунчалар бериб, ёшларнинг тарбияси ўзгариб кетганлиги тўғрисида диний ва дунёвий тушунчалар билан изоҳлаб ўтдилар.

📌Шунингдек, ҳудуд профилактика инспектор-психологи У.Абдуллаев сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг мактабга келиб кетишларида кунлик давомати, тартиб интизоми тўғрисида фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар. Ота-оналарнинг фарзандларини сабабсиз дарс қолдирса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жаримага тортилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#куз_қиш_мавсуми
#ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

🏢Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги, ис газидан захарланишнинг олдини олиш ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

❇️Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Абдуғани Авазов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Закир Тешабаев, тумандаги барча ижтимоий муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда мавзуга алоқадор корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

⚠️Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарорига биноан, жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабргача юртимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" деб эълон қилинган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi