URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
1.64K subscribers
15.9K photos
1.79K videos
29 files
4.91K links
Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati
Veb-sayt: www.urganchshahar.uz
Facebook: www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram: www.Instagram.com/urganchshaharuz
Download Telegram
Forwarded from Baxodir Xudayberganov
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
Photo
"Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида тун-у кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда"

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев.



ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида "Тиббиёт ходимлари куни" кенг нишонланади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ушбу муносабат билан аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун соғлиқни сақлаш соҳасидаги фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини тантанали тарзда мукофотлади.

-"Биз тиббиёт ходимлари тимсолида халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз. Ҳозирги кунда юзага келган вазият юртимизнинг ҳар бир фуқароси зиммасига катта масъулият юкламоқда. Айниқса, тиббиёт ходимларининг елкасидаги юкнинг залвори оғирдир. Шу боисдан, байрам арафасида барча шаҳримизнинг фидоий шифокорларига пандемия шароитидаги хизматлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман",- дея Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев шифокорларга байрам табригини йўллади.

Шу маънода, шаҳримизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Veb-sayt:
www.urganchshahar.uz
Facebook:
www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram:
www.Instagram.com/urganchshaharuz
Telegram:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
#Таълим

Бугун Урганч шаҳар 28-сон умумтаълим мактабида Республика фан олипиадасининг шаҳар босқичининг иккинчи куни давом этди. Олимпиада 9 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида ёзма ва тест шаклида ўтказилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, фан олимпиадалари вилоят бўйича жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
ШАХМАТ. УРГАНЧДА БИРИНЧИ ЛИГА МУСОБАҚАСИ БОШЛАНДИ

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасининг шахмат биносида Хоразм вилоятининг биринчи лига баҳслари старт олди.

Жорий йилги мусобақада воҳамизнинг 55 нафар “Ақл гимнастикаси” соҳиби дона сурмоқда. Эътиборлиси, биринчилик иштирокчиларнинг деярли ярми – 26 нафари Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари ҳисобланади. Ишончимиз комилки, ёш шахматчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, олий лига йўлланмасига сазовор бўлишади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
"Коррупция – миллат кушандаси"

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Урганч ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармасида "Коррупция – миллат кушандаси" мавзусида давра суҳбатини ўтказишди.
Тадбир онлайн режимида вилоятнинг барча туман мудофаа ишлари бўлимлари ходимлари иштирокида ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича маъруза қилишди.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz