URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
1.64K subscribers
15.9K photos
1.79K videos
29 files
4.91K links
Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati
Veb-sayt: www.urganchshahar.uz
Facebook: www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram: www.Instagram.com/urganchshaharuz
Download Telegram
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот курси жараёнлари давом этмоқда.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича тарғибот курси жараёнларини ўтказиш 2020 йил 9-10 ноябрь кунлари этиб белгиланган.

Тарғибот курсларининг иккинчи куни Урганч давлат университети бош биносининг ўқув хоналарида 13 та тарғибот гуруҳи кесимида бўлиб ўтмоқда.

Машғулотлар УрДУ ректори Б.Абдуллаев, ТАТУ ректори С.Бобохўжаев ҳамда республика ишчи гуруҳининг бошқа аъзолари томонидан олиб борилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида 100 дан ортиқ таомларни ўзида жамлаган "Гастрономик кўча" фаолият юритмоқда.

Ушбу видеолавҳамиз орқали батафсил томоша қилинг!

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
ШАҲРИМИЗДА КЎЧАТ ЭКИШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ АВЖИДА

Куз мавсумида шаҳар гўзаллигига кўрк бағишловчи кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Хусусан, шаҳримиздаги "Жайҳун" кўчасида турли манзарали ва мевали дарахтлар экилмоқда.

- Кўчаларимизга чиройли, манзарали дарахтларни ўтқазишда барча бирдек фаоллик кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар бу ерга арча дарахтлари ўтқазилган, уларнинг ёнига ўзимизнинг маҳаллий ўрмон хўжалигида етиштирилган кўчатларни ҳам экяпмиз, - дейди Урганч шаҳар "Шовот" маданият ва истироҳат боғи ДУК директори Қ.Якубов.

Шаҳримизда қилинаётган ушбу эзгу ташаббуслар энг аввало, экология ва атроф-муҳитни яхшилаш, дарахтлар сонини кўпайтириш натижасида атмосфера ҳавосини тозалаш, экологик муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
LIVE.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092

https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС – МАҲАЛЛАЛАРДА

Бугун Урганч шаҳрининг вилоят мусиқали драма теари ҳудудида "Беш муҳим ташаббус - Маҳаллаларда" шиори остида маданий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирда доирасида спорт мусобақалари, театр томошалари, китоблар ярмаркаси, қўл меҳнати намуналари кўргазмаси ҳамда консерт дастури ташкил этилди.

Эндиликда бу каби тадбирлар ҳар бир маҳаллаларда бўлиб ўтади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz