URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
1.64K subscribers
15.9K photos
1.79K videos
29 files
4.91K links
Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati
Veb-sayt: www.urganchshahar.uz
Facebook: www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram: www.Instagram.com/urganchshaharuz
Download Telegram
Forwarded from Xorazm24/7official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳридаги "Бешмерган" маҳалласида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтар"ларини шакллантириш мақсадида уйма-уй юриб, аёллар ва ёшларнинг муаммолари, таклиф ва галдаги режаларини ўрганиб, уларга яқиндан ёрдам беришмоқда.
🌤 Бугун 7 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, бугун Хоразм вилоятида ҳаво очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол жануби-шарқдан 4–6 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +12...+13, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлади.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

⚡️"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун 7 ноябрь куни 10:00 дан 18:00гача Урганч шаҳрининг "Камолот", "Шодлик" маҳаллаларида жорий профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
РАДДИЯ

Ичимлик сув қувурида ҳеч қандай носозлик юзага келмаган
.

Ижтимоий тармоқларда “Урганч шаҳри Санжар тўйхона ёнида ичимлик суви бир неча йилдан бери исроф бўлаётгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди.

“Хоразм сув таъминоти” Маъсулияти чекланган жамияти ичимлик сув қувурларининг канал ва захкашлар устидан ўтган қисмларидан доимий ичимлик суви оқиб исроф бўлаётганлиги тўғрисида тушган мурожаатга жавобан қуйидагиларни маълум қилади:

Ичимлик сув қувурларининг канал ва захкашлар устидан ўтган қисимлари қувур отметкасидан баланд қилиб ўтказилади ва қувурнинг устки қисмига қувур ичида ҳосил бўладиган хаво (воздух)ни чиқариб туриш учун вантуз ўрнатилади. Агарда ушбу вантуз беркитиб қўйиладиган бўлса қувурлар ичида хаво (воздух) пайдо бўлиб, қувурларнинг охирги қисмларига ичимлик суви етиб бормайди. Ундан ташқари қувурларда йиғилган хаво босими ошиб кетиши натижасида қувурлар ёрилиб, авария ҳолатлари юзага келиши мумкин. Шу сабабли қувурларда юзага келадиган ҳаво чиқиб туриши учун қувур устига ўрнатилган вантузлар қисман очиқ ҳолда сақланиб, улар орқали доимий ичимлик суви оқиб туришини маълум қиламиз.

❗️Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ва барча юртдошларимиздан асосланмаган хабарларни тарқатмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, асосланмаган хабарлар ва ваҳима тарқатганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
#Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Урганч шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 28-сон умумтаълим мактабида 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида "Фан олимпиада"сига старт берилди.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Baxodir Xudayberganov
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz
URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
Photo
"Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида тун-у кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда"

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев.



ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида "Тиббиёт ходимлари куни" кенг нишонланади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ушбу муносабат билан аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун соғлиқни сақлаш соҳасидаги фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини тантанали тарзда мукофотлади.

-"Биз тиббиёт ходимлари тимсолида халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз. Ҳозирги кунда юзага келган вазият юртимизнинг ҳар бир фуқароси зиммасига катта масъулият юкламоқда. Айниқса, тиббиёт ходимларининг елкасидаги юкнинг залвори оғирдир. Шу боисдан, байрам арафасида барча шаҳримизнинг фидоий шифокорларига пандемия шароитидаги хизматлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман",- дея Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев шифокорларга байрам табригини йўллади.

Шу маънода, шаҳримизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Veb-sayt:
www.urganchshahar.uz
Facebook:
www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram:
www.Instagram.com/urganchshaharuz
Telegram:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
#Таълим

Бугун Урганч шаҳар 28-сон умумтаълим мактабида Республика фан олипиадасининг шаҳар босқичининг иккинчи куни давом этди. Олимпиада 9 ва 11-синф ўқувчилари ўртасида ёзма ва тест шаклида ўтказилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, фан олимпиадалари вилоят бўйича жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
@urganchshahar_uz