URGANCH SHAHAR HOKIMLIGI (rasmiy kanali)
1.65K subscribers
15.8K photos
1.78K videos
28 files
4.88K links
Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati
Veb-sayt: www.urganchshahar.uz
Facebook: www.fb.com/urganchshaharuz
Instagram: www.Instagram.com/urganchshaharuz
Download Telegram
#DIQQAT
"MAISHIY UY-ROʻZGʻOR BUYUMLARI TAʼMIRLASH USTASI" YOʻNALISHI UCHUN QABUL BOSHLANDI!!!

Urganch shahar "Ishga marhamat" monomarkazida bugungi kunda ijtimoiy hayotimizda zarur bo'ladigan juda ko’plab kasb va yo'nalishlar mavjud.

Ularning biri "Maishiy uy-roʻzgʻor buyumlari taʼmirlash ustasi" yoʻnalishi boʻlib, unda siz kundalik turmushda foydalaniladigan elektropech, kir yuvish mashinasi, idish yuvish mashinasi, suv isitgich, gaz pechi, muzlatgich, blender, dazmol va shunga oʻxshash boshqa turdagi texnikalarni malakali mutaxassislar yordamida tuzatishni oʻrganasiz.

Shoshiling oʻrinlar soni chegaralangan!

Manzilimiz, Urganch shahar, "Baynalminalchi" ko'chasi, 6-uy.

Mo'ljal: Xorazm viloyati sport majmuasi roʻparasi

Urganch shahar "Ishga marhamat" monomarkazi matbuot xizmati

Kanalga obuna bo'lish👇
https://t.iss.one/urganch_monomarkazi
URGANCH SHAHRIDA KITOBXONLIK HAFTALIGI

Urganch shahridagi Mahmud Zamaxshari nomidagi viloyat axborot-kutubxona markazida II Respublika “Kitobxonlik haftaligi” doirasida ikki avlod uchrashuvi o'tkazildi.

Unda taniqli jurnalistlar, shoir va yozuvchilar hamda Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Urganch filiali talabalari ishtirok etishdi.

Davra suhbati davomida “Xorazm haqiqati” va “Xorezmskaya pravda” gazetalari birlashgan tahririyati muharriri Soliyajon Rahimberganova, O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zolari Sotim Avaz, Qo'zi Davlat va boshqalar mamlakatimizda jurnalistika, adabiyot va san'at rivojiga alohida ahamiyat qaratilyotgani to'g'risida atroflicha so'z yuritdilar.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.

Kanalga ulanish uchun:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

⚡️Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, Урганч шаҳрининг "Жамбул", "Обиҳаёт", "Бинокор" маҳалларида жорий йилнинг 19 апрель куни 10:00 дан 18:00гача электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин, деб хабар берди “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
MATBUOT ANJUMANI

Urganch shahar hokimi Oybek Xolboyev ishtirokida Hududda kambagʼallikni qisqartirish va aholi bandligini taʼminlash borasida olib borilayotgan ishlar hususida matbuot anjumani bo'lib o'tdi.


Unda shahrimizdagi hudud aholisini kambag'allikdan chiqarish bo'yicha istiqboldagi vazifalar, hududda yangi ishlab chiqarish subʼektlarini tashkil etish, aholi bandligini ta'minlash borasida so'z bordi.

Shuningdek, tadbirda OАV vakillari va blogerlar tomonidan berilgan savollar davomida hududda yoshlar va xotin-qizlar bandligini taʼminlash, tashkil etilgan "Аyollar daftari" va "Yoshlar daftari"ning faoliyati hususida ham ma'lumotlar berildi.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.

Kanalga ulanish uchun:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган БЎСМ. Халқаро тоифадаги спорт устаси Зафар Аллабергановнинг машғулотларидан лавҳалар.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/urganchshahar_uz
Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган "Китобхонлик ҳафталиги" юртдошларимиз қалбига зиё улашгувчи байрам тусини олди.

Йилдан йилга кўнгилларимизга нур улашаётган бу гўзал анъана воҳамизнинг ҳар бир гўшасида давом этмоқда. Ушбу тадбирларнинг энг улуғ ва энг суюк тимсоли бўлмиш Китоб яна барчани ўз бағрига чорламоқда.

Чинакам зиё байрами ҳаммамизга муборак бўлсин!

КИТОБ УЛАШ

Ким кимга не улашгайдир,
Балки молин бўлашгайдир,
Бир қарич ер талашгайдир,
Cен барин қўй,китоб улаш.

Қадр улаш, меҳр улаш,
Одамийлик, сеҳр улаш,
Бағрингдан бир бағир улаш,
Чор- атрофга китоб улаш.

Молу дунё омонатдир,
Чархи фано омонатдир,
Илм олган саломатдир,
Иймон улаш, китоб улаш.

Жаҳолатга қарши кураш,
Ёвузликка қарши кураш,
Илмсизни ютар оташ,
Душманга ҳам китоб улаш.

Гул улашсанг, сўлиб қолар,
Зумда хазон бўлиб қолар.
Уйинг нурга тўлиб қолар -
Зиё улаш, китоб улаш.

У бўлмаса, дил зимистон,
Пастлаб кетар гўё осмон,
Руҳимизга бўлгай посбон,
Қўрғон бўлгай, китоб улаш.

Дилимдаги хитоб бўлсин,
Олам узра моҳтоб бўлсин,
Илгимизда китоб бўлсин,
Ҳар кимсага китоб улаш.

Илм асли ибодатдир,
Эзгуликка итоатдир,
Сайёрага гўзал байтдир:
Кафтларингда офтоб улаш,
Китоб улаш, китоб улаш!

Сайёра Самандарова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей и обеспечения занятости населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

- 11 фоизи – кам даромадли;

- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.
“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.

Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.

“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:

- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;

- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;

- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.

Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.