Uchtepa tuman hokimligi
40K subscribers
22.4K photos
10.3K videos
8 files
18.9K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Видеоселектор йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.

Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:

- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;

- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;

- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;

- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.

Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:

- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
- қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi
"Қўпол қоидабузарларга жазо муқаррарлиги таъминланиши шарт" - Президент.

2021 йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.

Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.

Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.

Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️Йўл ҳаракати қоидалари янгиланади

Йиғилишда ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани, халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Қонунчиликка киритиладиган ҳамма янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади", деди Президент.

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни имтиҳон қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Йилдан йилга автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар сони кўпайгани билан уларнинг маданияти, ўзаро ҳурмат ва билим-тажрибаси пасайиб бораётгани ҳам айни ҳақиқат, деди Президент йиғилишда.

Масалан, аварияларнинг 75 фоизини 35 ёшгача бўлганлар содир этган. Ҳар йили 500 минг киши ҳайдовчилик гувоҳномаси олади, лекин 25 фоизи машғулотларга қатнашмайди.

Қайси ҳоким ёки ички ишлар бошлиғи бирор марта автомактабларга борган, улардаги ўқиш жараёни билан қизиққан? Умуман, Таълим инспекцияси автомактаблар назоратини эплай олмади”, деди давлатимиз раҳбари.

Энди ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади. Бунда:

- Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради;

- Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради;

- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси ва уларнинг рейтингини юритади.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Президент уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Бундан буён ҳайдовчининг интизомига қараб, уни ўқитган автомактаб фаолиятига ҳам баҳо берилади.

Вилоят ҳокимлари ва ички ишлар бошлиқларига уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш топширилди.

Рақамлаштириш – йўл ҳаракатини бошқаришнинг энг тўғри ечими, деди Президент.

Афсуски, на пойтахтда, на ҳудудларда рақамлаштириш борасида бирорта намуна қилиб кўрсатадиган жой йўқ. Борини ҳам эплаб ишлата олмаяпти.”

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжуд. Бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқ.

“Ҳаракат хавфсизлигини рақамлаштириш бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида юзага келган муаммоларни ўзим қаттиқ назоратга олганимдан кейин ҳокимлар ва ички ишлар бошлиқлари ҳаракатни бошлади.

Ушбу ҳудудлар ички ишлар бошлиқлари 1 июлгача кескин ўзгариш қилмаса, уларга нисбатан қатъий чора кўраман. Бошқа ҳокимлар ҳам хулоса қилиб, батафсил ҳисобот беради”, деди Президент.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️Энди Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини рақамли бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш тизими жорий этиш тўлиқ шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади.

Йил якунига қадар пойтахтнинг 300 та чорраҳасини, келгуси йилда эса қолган 302 тасини рақамли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди.

Соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ барча масалага шаҳар мутасаддилари жавоб беради ва сўров ҳам улардан бўлади. Ахборот технологиялари, Ички ишлар ва Транспорт вазирликларида ушбу тизимни такрорловчи ёки ишига аралашадиган бўлинмалар бўлиши мумкин эмас, деди давлатимиз раҳбари.

“Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳокимларининг йўл ҳаракатини рақамли бошқаришни жорий этиш бўйича “йўл хариталари” билан танишиб чиқдим. Уларда белгиланган тадбирлар фақат қоидабузарликнинг назорати билан чеклангани мени мутлақо қониқтирмайди”, деди Президент.

Бир ой муддатда вилоят марказларида йўл ҳаракатини бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги концепцияларини ишлаб чиқиш топширилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️Транспорт серқатнов бўлган 2 мингдан ортиқ чорраҳа ва 9,5 мингта пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа воситалар билан жиҳозланмаган

Йиғилишда йўллар ҳолати ва инфратузилмаси кўп ҳолларда йўл ҳаракатидаги муаммолар, қоидабузарликлар ва аварияларга сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Жумладан, транспорт серқатнов бўлган 2 мингдан ортиқ чорраҳа ва 9,5 мингта пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа воситалар билан жиҳозланмаган.

Аҳоли пунктлари учун 15 минг километрга яқин пиёда ва велойўлаклар етишмайди.

"Кеча Самарқанд шаҳридаги 59-сонли кўзи ожизлар махсус мактабида овозли махсус светофорлар ўрнатилганини кўрдим. Бундай тажрибани барча ҳудудларда жорий этишимиз шарт. Шу боис 2021 йилда йўл инфратузилмасини яхшилаш, светофор, белгилар бўйича аҳолидан 10 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган", деди давлатимиз раҳбари.

Айниқса, Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё Самарқанд, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида бу муаммо долзарб бўлиб, пиёда иштирокидаги авариялар қолган ҳудудлардан юқори.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️За каждое нарушение ПДД планируется начислять баллы

Сообщается, что при превышении 12 баллов права будут изыматься у водителя.

"Например, если водитель превысит скорость – 1 балл, если проедет красный свет – 3 балла", — сказал глава государства.

Шавкат Мирзиёев анонсировал введение новых наказаний за дорожное хулиганство и создание препятствий другим водителям.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Президент мавзуни давом эттирди.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида энг кўп авариялар содир бўлаётган 2,2 минг километр халқаро йўллар қарама-қарши йўналишларни ажратувчи тўсиқ билан жиҳозланмагани таъкидланди.

Шунингдек, йўллардаги мавжуд 400 мингта йўл белгилари ва кўрсаткичларининг ярми талабга жавоб бермайди. Мисол учун, биргина Тошкент шаҳрида 15 мингта йўл белгилари етишмайди, 22 мингтасини янгилаш талаб этилади.

Ваҳоланки, республика бўйича йўл белгилари ва кўрсаткичларини ишлаб чиқарадиган 1 дона корхона (“Автойўл”га қарашли “Автойўл белги” корхонаси) мавжуд бўлиб, унинг қувватлари эҳтиёжнинг 20 фоизини ҳам қопламайди.

Ҳар бир вилоят ҳокимлигида 1 тадан йўл белгилари ва кўрсаткичлари, светофорлар ўрнатиш, йўл чизиқлари чизишга масъул корхона бўлгани билан уларнинг 80 фоиз техникаси эскирган ёки яроқсиз ҳолда.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 295- умумтаълим мактабида Б.Мирзаев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутат Жафар Исмановнинг бир куни

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Эрталабки бадантарбия организмнинг нонуштаси.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Ассалому алайкум. Бугун 12-февраль шанба!

⛅️ Бугун шаҳримизда ҳаво ҳарорати кундузи +5°, кечаси +2° бўлиши кутилмоқда!

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИ ҚУРБОНИ БЎЛМАНГ!

⚡️Бугунги кунда фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш жиноятлари кўпайиб кетмоқда. Одамлар фирибгарларнинг гапларига дарров чув тушиб, алданиб қолмоқдалар.

Ҳурматли фуқаролар!

🔘 Сизнинг ишончингиздан айрим нопок шахслар ўз манфаати йўлида фойдаланиши ва Сизнинг мол-мулкингизга тажовуз қилиши мумкинлигини доимо эътиборга олишингизни сўраймиз.

📹 Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ва туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган видеоролик ана шу ҳақида.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Будьте бдительны и берегитесь мошенников! ВИДЕО👆

Число преступлений, связанных с мошенничеством и обманом продолжает расти с каждым днем. Люди сразу же вводятся в заблуждение словами мошенников.

Уважаемые граждане!

Мы просим вас всегда учитывать, что некоторые недобросовестные лица могут воспользоваться вашим доверием и посягнуть на вашу собственность.

Видео подготовлено пресс-службой Учтепинского хокимията и РОВД.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тумандаги қурилиш касб-ҳунар коллежи биносида оммавий қабул бўлиб ўтди

🔹Унда Учтепа туманидаги барча идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб, аҳолининг муаммоларини тинглашди.

🔸Қабул давомида 30 нафар фуқаролар субсидая олиш, тадбиркорлик, коммунал ва моддий ёрдам масалаларида мутасаддиларга мурожаат қилишди.

✔️Мурожаатларнинг 10 таси жойида бартараф этилиб, қолганига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепада замонавий нодавлат МТТ яна биттага кўпайди

➡️ Туманнинг "Қорёғди" маҳалласида "Dear BaBy kids" нодавлат МТТ ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти уч ой мобайнида қуриб битказилди ва замонавий кўринишга эга бўлди.

✔️ МТТда 80 нафар болалар қамраб олиниб, 12 та янги иш ўринлари яратилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube