Uchtepa tuman hokimligi
42.4K subscribers
22.5K photos
10.3K videos
8 files
18.9K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз.

Шавкат Мирзиёев


Ахир, юртимиз бахтиёр ёшлар мамлакати бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини, Учтепа тумани аҳолисининг салкам 16 фоизи ёшлар, яъни­ 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

Албатта бу, давлатимиз зиммасига улкан масъулият юклашини кўз олдимизга келтирсак, жуда катта эътибор, ғамхўрликни талаб этади, иккинчи томондан ёшларимизга кўрсатиладиган эътибор, эртага улкан ютуқ ва натижаларини ҳам беради. Чунки ҳозир Ўзбекистон меҳнат ресурсларининг ярмидан­ кўпи ёшлардир.

Келгусида ҳар учинчи раҳбар ҳам ёшлардан бўлади.



👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
#Bilasizmi?

⚡️ Nishabariq mahallasida yashovchi Mahmudov Abdulloh Alisher o‘g‘li Uchtepaning faxri bo'lgan yoshlardan.

- 2020-yil Janubiy-Sharqiy Osiyo matematika olimpiadasida qatnashib, kumush medal sohibi bo‘ldi.

- 2021-yil ELPC Xalqaro SEAMO X-2021 olimpiadasida uchinchi o'rinni qo‘lga kiritgan.

- 2021-yil 18-Xalqaro o'smirlar tabiiy fanlar olimpiadasi (International Junior Science olympiad, #IJSO)da kimyo fanidan bronza medalini qo'lga kiritdi.

- 2022-yil 56-Xalqaro Mеndеlеyеv kimyo olimpiadasida kumush medalni qo'lga kiritdi.

- 2023-yil Shveytsariya davlatida bo‘lib o‘tgan nufuzli Xalqaro kimyo olimpiadasida oltin medalni qo‘lga kiritgan.

- 2023-yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti qaori bilan “ Mard o‘g‘lon” davlat mukofotini olgan.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
💉 Учтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ветеринария мутахассислари томонидан, "Пахтакор" маҳалласида худудида аҳоли хонадонларида боқилаётган уй ҳайвонлари рўйхатга олиниб, ит ва мушуклар инсонлар учун хавфли ва юқумли бўлган “Қутуриш” касаллигига қарши эмланди.

Шунингдек, ҳайвон эгаларига тегишли ветеринария тавсиялари ва кўрсатмалар берилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏊‍♀️Uchtepa tumanida bugungi kunda 2 ta Bolalar sport maktabi mavjud bo'lib, unda sportning 19 turi bo'yicha yoshlarimiz ko'plab yutuqlarni qo'lga kiritishmoqda.

🎥Batafsil lavhamizda tanishing

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Мактаблардаги "Соғломлаштириш майдончалари" аъзосига айланинг ва депутатдан мукофот олинг!

Хабарингиз бор, Учтепа туманидаги 6 та умумтаълим мактабларида "Соғломлаштириш майдончалари" (ёзги оромгоҳлар) ташкил этилиб, 14 ёшгача бўлган юзлаб болажонлар турли тўгаракларда бўш вақтларини унумли ўтказишмоқда.

Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати, Миллий тикланиш партияси депутатлик гуруҳи раҳбари ташаббуси билан турли номинациялар аосисда танлов ташкил этилиб, "Соғломлаштириш майдончалари"нинг "Энг фаол ва талантли иштирокчи" лари рағбатлантирилади.

Хусусан, 12 июнь куни соат 10:00 да 129-мактаб фойесида ёш рассомлар тўгараги аъзолари ўртасида эркин мавзуда "Энг яхши расм" номинациясида танлов бўлиб ўтади.

Танловда Учтепа туманидаги 6 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган "Соғломлаштириш майдончалари" аъзолари иштирок этишлари мумкин.

Қани ўқувчилар фаолроқ бўламиз!

Дарвоқе, кейинга ҳафта ҳам бошқа йўналишлар бўйича танлов бўлиб ўтади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ONLINE ZAKOVOT

🔔Aholi va yoshlarni ma'naviy-intelektual salohiyati, ong-u tafakkuri, huquqiy savodi hamda dunyo qarashini yuksaltirish maqsadida "Online Zakovat" musobaqasiga 2024-yil 10-iyun kuni start berildi.

1-savol ommaga havola etildi. Javoblar ishida to'g'ri va birinchi javob bergan g'olibimiz.

👏 Uchtepa tumani Bog’iston MFY, 14-mavze, 20-uy, 39-xonadonda istiqomat qiluvchi fuqaro Xusanov Burxonjon Zoidjonovich.

📚G'olibimizga Ma'naviyat va ma'rifat markazi Uchtepa tuman bo'linmasi tomonidan kitoblar tuplami sovg'a qilindi.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, оилавий боғчалар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига тегишли тоифа бўйича 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақини тўлаш учун субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли учтепаликлар!

Эртага 13 июнь (пайшанба) куни Учтепа туманидаги 22-оилавий поликлиникасида «Қон топшир – ҳаёт инъом эт!» номли беғараз донорлик акцияси бўлиб ўтади.

Акция давомида топширилган «қон препаратлари» Онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун беғараз берилади.

Сиз қон бериб, кимнингдир, балки, эндигина туғилган ва ёрдамга мухтож бўлган жажжигина мурғак чақалоқни умрини сақлаб қоларсиз...

❤️ Акцияда фаол иштирок этинг ва инсон ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссангизни қўшинг!


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Дорогие учтепинцы!

13 июня в 22-й семейной поликлинике Учтепинского района будет проведена акция бесплатного пожертвования "Сдай кровь – спаси жизнь!".

«Препараты крови», пожертвованные в ходе акции, будут бесплатно переданы детям, проходящим лечение в онкологических и гематологических центрах.

Сдав кровь, вы спасете чью-то жизнь, может быть, крошечного младенца, который только что родился и нуждается в помощи...

❤️Принимайте активное участие в акции и внесите свой вклад в спасение человеческих жизней!


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube