Uchtepa tuman hokimligi
42.3K subscribers
22.5K photos
10.4K videos
8 files
19K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Бугун эрта тонгдан саф йиғилиши бўлиб ўтди

Ишчи гуруҳ аъзоларига тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар фаолиятини ўрганиб, аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш юзасидан галдаги вазифалар белгиланди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Туман ҳокими Ф.Абдуллаев туман солиқ инспекциясида бўлиб, тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш ва ишчи гуруҳ томонидан аниқланган қўшимча имкониятларни ишга тушириш бўйича олиб борилаетган ишлар билан танишди.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЧТЕПА - ЧЕМПИОНЛАР МАКОНИ

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Учтепада ҳам спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ кўплаб чемпионлар етишиб чиқмоқда ва Ватанимиз байроғини юксакларга кўтариб келмоқда.

Хусусан, ҳудудимиздаги 295-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жаҳонгир Рўзиқулов спортнинг миллий кураш ва дзюдо йўналишида 60 кг вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлди.

10 август куни чемпионимиз Осиё мусобақаларида иштирок этиш учун Бешкекка, ундан кейин эса Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Тбилисига учиб кетади.

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши УзЛиДеП гуруҳи депутатлари ва маҳалла нуронийлари чемпионимиз ҳолидан хабар олишди ва унинг муаммосини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатишди.

Қандай ёрдам дейсизми? Бу саволга репортажимиз орқали жавоб олишингиз мумкин.



👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Ўзбекистон мустақилликнинг 32 йиллигига тайёргарлик кўриш бошланди

28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан имзоланган тегишли қарорга кўра, “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури тасдиқланди.

Учтепа туманида ҳам байрамга тайёргарлик кўриш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
4-сектор раҳбари Г.Досмухамедов томонидан "Нуробод" маҳалласида Ёшлар билан учрашув ўтказилди.

✔️Учрашувда 5 нафар ёшлар қатнашиб, улардан 3 нафарнинг соғлиқни тиклаш ва моддий ёрдам масаласи бўйича мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолганларини ҳал этилиши бўйича ишлар ташкиллаштирилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (таълим шаклидан қатъий назар) “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб бериш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
✔️Учтепа тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ва Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли "Дайди хайвонларни тутиш махсус бригада" ходимлари билан ҳамкорликда Учтепа тумани Нуробод махалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаати юзасидан маҳалла ҳудудида қаровсиз қолган ҳайвонларни ушлаш тадбири ўтказилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube