Uchtepa tuman hokimligi
41K subscribers
22.5K photos
10.4K videos
8 files
19K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
​​14 февраль куни соат 11:00 дан 12:00 гача Учтепа туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Мухиддинов Фазлиддин Джалолитдинович ва ушбу йўналиш мутахассислари иштирокида туманда коммунал соҳасида олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги муаммолар ҳамда соҳа фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларга бағишланган ОНЛАЙН мулоқот ташкил этилади.

Мулоқот туман ҳокимлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали кузатишингиз ва саволларингиз билан иштирок этишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари, журналистлар ва блогерлар ҳам ушбу мулоқотда иштирок этиб, ўз саволларига жавоб олишлари мумкин.
———
14 февраля с 11:00 до 12:00 состоится открытый диалог с участием заместителя хокима Учтепинского района по вопросам жилищно-коммунального хозяйства и благоустройства Мухиддинова Фазлиддин Джалолитдиновича и специалистов сферы. Диалог будет направлен на обсуждение проводимых в районе работы в сфере ЖКХ и проблемах в этой сфере.

Диалог будет транслироваться онлайн на официальной странице хокимията в Facebook, где вы сможете задать свои вопросы.

Работники СМИ, журналисты и блогеры также могут принять участие в этом диалоге и получить ответы на свои вопросы.


Пресс-служба
хокимията Учтепинского района
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Танишинг: "Ўрикзор" маҳалласи ёшлар етакчиси Камол Дўсматов

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Секторлар кесимида ёшлар билан учрашув ўтказилди

"Қозигузар" маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда 40 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди. "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни касбга ўқитиш, моддий ёрдам бериш ва тадбиркорликка йўналтириш масалаларида мурожаат қилишди.

🔹Учрашув давомида 15 нафар ёшларнинг муаммоси жойида ҳал этилди. Шунингдек, бир нафар ёшга тадбирокрлик қилиш учун дурадгорлик асбоб-ускуналар тақдим этилди.

✔️Қолган ёшларнинг мурожаатлари назоратга олиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Тонги бадантарбия саломатлик гарови.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Ассалому алайкум. Бугун 11-февраль жума!

⛅️ Бугун шаҳримизда ҳаво ҳарорати кундузи +13°, кечаси +7° бўлиши кутилмоқда!

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чаманзор" маҳалласида Маънавият Кенгаши ташкил этилди.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️ЮСУФ СAККОКИЙ КЎЧAСИДA ГAЗ ҚУВУРИ ТAЬМИРЛAНМОҚДA

🔘 Ҳозирда Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасидан ўтган ер ости қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

⛺️🏡 Ушбу газ қувури орқали қуйидаги маҳаллаларга табиий газ таъминоти етиб боради: Юсуф Саккокий, “Чаманзор”, “Давлатобод”, Журжоний, “Кўкча” ва Aбдулла Қодирий маҳаллаларига.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ дупутатлари Учтепа тумани Кенгаши ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, тумандаги мавжуд умумтаълим мактаблари директорлари, ички ишлар ходимлари ҳамда маҳалла раислари иштирокида "Tаълим соҳасидаги ислоҳотлар" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

✔️Семинарда мактабларда ўқувчилар учун етарли шарт-шароитлар яратиш, таълим сифатини янада ошириш, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва давомат масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️Айни дамларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиш ўтказилмоқда

Унда тизимни тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилиши кутилмоқда. Учтепа туман ҳокимлиги кенг жамоатчиликни йиғилиш тафсилотларидан хабардор қилиб боради.
——————————————
⚡️В настоящее время под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам выведения на новый уровень работы по обеспечению безопасности дорожного движения на основе принципа "Безопасная и ровная дорога".
Ожидается, что на нем будут определены важные задачи, направленные на коренное совершенствование этой сферы. Пресс-служба Учтепинского хокимията будет информировать общественность о подробностях совещания.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Хавфсиз ва равон йўл" мавзусига бағишланган видеоселектор йиғилишда таъкидланишича:

“Бугун ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас масалани муҳокама қиламиз. Бу – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Мамлакатимизда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Энг ачинарлиси, 2,5 мингга яқин одам, шу жумладан 263 нафар бола ҳалок бўлгани катта фожиадир”, деди давлатимиз раҳбари.

Ўлим билан боғлиқ авариялар Тошкент вилоятида ҳар 100 минг аҳолига 21 та, Жиззахда16 та, Сирдарёда15 та, Навоий ва Самарқандда14 тадан, Қашқадарё ва Наманганда13 тани ташкил этиб, бошқа ҳудудлардан анча юқори.

Масалан, Попдан Тўрақўрғонгача бўлган 4Р-112 йўлининг 88-километри, “Термиз-Душанбе” (М-41) халқаро йўлининг Жарқўрғон-Денов қисми (80-километри), А-373-йўлининг Ёзёвон туманидан ўтган 352-километри, Самарқанд-Ғузор йўлининг (А-378) 85-километрида ҳар йили ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Как отметил Президент Шавкат Мирзиёев:

"Сегодня мы обсуждаем очень важный и актуальный вопрос. Это необходимо для обеспечения безопасности дорожного движения.

В 2021 году в нашей стране произошло более 10 000 аварий, в которых пострадало более 9 000 человек. К сожалению, гибель около 2500 человек, в том числе 263 детей, — это большая трагедия
", — сказал глава государства.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Видеоселектор йиғилишда соҳадаги аянчли ҳолат статистик маълумотлар асосида танқидий таҳлил қилинди.

Таҳлиллар кўрсатишича, аварияларнинг:

- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;

- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;

- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;

- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

“Юқоридаги муаммоларнинг барчаси ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий, ҳам хавфсизлик масалаларига бевосита боғлиқ. Шу боис, 2022 йилда барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастурини амалга оширамиз”, деди Президент.

Мисол учун, 2021 йилда аниқланган 7,7 миллион ҳуқуқбузарликдан 46 фоизи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Айниқса:

- маст ҳолда бошқариш Самарқанд (12 мингта), Тошкент вилояти (8,5 минг), Фарғона (7,5 минг) ва Тошкент шаҳрида (7 минг);
- қизил чироққа ўтиш Тошкент вилояти (62 минг), Самарқанд (51 минг) ва Тошкент шаҳрида (47 минг) анча юқори.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi
"Қўпол қоидабузарларга жазо муқаррарлиги таъминланиши шарт" - Президент.

2021 йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган.

Юнусобод туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқоричирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий авария содир этган.

Давлатимиз раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди.

Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️Йўл ҳаракати қоидалари янгиланади

Йиғилишда ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани, халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Қонунчиликка киритиладиган ҳамма янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади", деди Президент.

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни имтиҳон қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Йилдан йилга автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар сони кўпайгани билан уларнинг маданияти, ўзаро ҳурмат ва билим-тажрибаси пасайиб бораётгани ҳам айни ҳақиқат, деди Президент йиғилишда.

Масалан, аварияларнинг 75 фоизини 35 ёшгача бўлганлар содир этган. Ҳар йили 500 минг киши ҳайдовчилик гувоҳномаси олади, лекин 25 фоизи машғулотларга қатнашмайди.

Қайси ҳоким ёки ички ишлар бошлиғи бирор марта автомактабларга борган, улардаги ўқиш жараёни билан қизиққан? Умуман, Таълим инспекцияси автомактаблар назоратини эплай олмади”, деди давлатимиз раҳбари.

Энди ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади. Бунда:

- Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради;

- Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради;

- Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси ва уларнинг рейтингини юритади.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Президент уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Бундан буён ҳайдовчининг интизомига қараб, уни ўқитган автомактаб фаолиятига ҳам баҳо берилади.

Вилоят ҳокимлари ва ички ишлар бошлиқларига уч ой муддатда ҳудудларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказларини ташкил этиш топширилди.

Рақамлаштириш – йўл ҳаракатини бошқаришнинг энг тўғри ечими, деди Президент.

Афсуски, на пойтахтда, на ҳудудларда рақамлаштириш борасида бирорта намуна қилиб кўрсатадиган жой йўқ. Борини ҳам эплаб ишлата олмаяпти.”

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжуд. Бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқ.

“Ҳаракат хавфсизлигини рақамлаштириш бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида юзага келган муаммоларни ўзим қаттиқ назоратга олганимдан кейин ҳокимлар ва ички ишлар бошлиқлари ҳаракатни бошлади.

Ушбу ҳудудлар ички ишлар бошлиқлари 1 июлгача кескин ўзгариш қилмаса, уларга нисбатан қатъий чора кўраман. Бошқа ҳокимлар ҳам хулоса қилиб, батафсил ҳисобот беради”, деди Президент.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️Энди Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини рақамли бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш тизими жорий этиш тўлиқ шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади.

Йил якунига қадар пойтахтнинг 300 та чорраҳасини, келгуси йилда эса қолган 302 тасини рақамли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди.

Соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ барча масалага шаҳар мутасаддилари жавоб беради ва сўров ҳам улардан бўлади. Ахборот технологиялари, Ички ишлар ва Транспорт вазирликларида ушбу тизимни такрорловчи ёки ишига аралашадиган бўлинмалар бўлиши мумкин эмас, деди давлатимиз раҳбари.

“Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳокимларининг йўл ҳаракатини рақамли бошқаришни жорий этиш бўйича “йўл хариталари” билан танишиб чиқдим. Уларда белгиланган тадбирлар фақат қоидабузарликнинг назорати билан чеклангани мени мутлақо қониқтирмайди”, деди Президент.

Бир ой муддатда вилоят марказларида йўл ҳаракатини бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги концепцияларини ишлаб чиқиш топширилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube