Uchtepa tuman hokimligi
31.4K subscribers
22.9K photos
10.5K videos
8 files
19.2K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Маҳаллаларда электр таъминоти яхшиланмоқда

⚡️Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туманнинг "Пахтакор" маҳалласида аҳоли яшаш хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, ҳудуддаги электр узатиш ҳаво тармоғидаги эски алюмин симлар олиб ташланиб, янги СИП русумидаги кабель тармоқларига алмаштирилмоқда.

Айни вақтда, туманимизда реконструкция ва модернизация ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2 999 500 кишига етди

Дарҳақиқат, пойтахт аҳолиси муттасил ўсиб бормоқда. Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига пойтахтимизда доимий истиқомат қилувчилар сони 2 миллион 999 минг 500 нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан:

- эркаклар сони - 1 миллион 471 700 киши;
- аёллар сони - 1 миллион 527 800 киши.


2023 йил 1 июль ҳолатига туманлар бўйича аҳоли сони:

🔷Олмазор тумани - 395,0 минг киши
🔷Юнусобод тумани - 366,9 минг киши
🔷 Шайхонтоҳур тумани - 360,5 минг киши
🔷Мирзо-Улуғбек тумани - 323,1 минг киши
🔷 Учтепа тумани - 293,5 минг киши
🔷Яшнобод тумани - 289,4 минг киши
🔷 Чилонзор тумани - 271,9 минг киши
🔷Янгихаёт тумани - 161 минг киши
🔷 Миробод тумани - 150,1 минг киши
🔷 Сергели тумани - 162,3 минг киши
🔷Яккасарой тумани - 126,9 минг киши
🔷 Бектемир тумани - 55,7 минг киши


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
🏥Учтепа тумани "Дегрез" маҳалласида "Соғлом оила-соғлом жамият" шиори остида тадбир ўтказилди.

⚡️Тадбир давомида бадантарбия машғулотлари, тўғри овқатланиш тартиби ва 26 оилавий поликлиника шифокорлари томонидан тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Тадбирда 55 нафардан ортиқ аёллар иштирок этдилар.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Учтепа тумани 14 мавзедаги кўп қаватли хонадонлар олдида қуриб қолган дарахт қулаб тушган" сарлавҳали материал эълон қилинди.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу масалада аниқлик киритиб, қўйидагиларни маълум қилади:

Ушбу муаммо 8 август куни бартараф этилиб, бошқа ҳудудларда ҳам мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
⚡️“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси амалда.

🙏Хусусан, Республика Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан Учтепа туманида истиқомат қилувчи оғир ижтимоий ҳолга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган 11 нафар хотин-қизларга тиббиёт масканларнинг шартномаларига асосан жаррохлик амалиёти учун 274,8 млн.сўм маблағ тўлаб берилди.

Куни-кеча туман хотин-қизлар бўлими томонидан “Найман” ва “Давлатобод” маҳаллаларидаги эҳтиёжманд аёлларга маблағ тўланганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Ҳозирда болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қанча?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot