Uchtepa tuman hokimligi
20.8K subscribers
25.5K photos
11.2K videos
8 files
20.6K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
Ҳурматли учтепаликлар!

Учтепа тумани маданият маркази бадиий жамоаларининг йиллик ҳисобот концерти ўз ниҳоясига етганлигини маълум қиламиз!

Барча юртдошларимизни қўллаб қувватлагани учун катта раҳмат!
————————-
Уважаемые учтепинцы!

Сообщаем, что отчетный концерт творческих коллективов Учтепинского районного дома культуры подошел к концу!

Большое спасибо всем нашим соотечественникам за поддержку!

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАТУБОТ АНЖУМАНИ

Учтепа тумани сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда қуёш панелларини ўрнатиш ва уларнинг самарадорлиги юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, 2023 йилда маҳаллалар ҳудудида мини поликлиникалар, кутубхоналар, болалар ва спорт майдончалари, хаммом, маҳалла идораси қуриш, аллеялар ташкил этиш, кўп қаватли уйларни фасад қисмини, маҳаллалар ички йўлларини, пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш, ирригация ва тармоқларни қуриш, тунги ёртиш тизимларини ўрнатиш ва бошқа иншоотларни қуриш ишларини кенг жамоатчилик таклифлари асосида шакллантириша масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет”нинг 1-босқичида ўз ташаббусларини билдириш учун рўйхатдан ўтиш тартиби тушунтирилди.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Эрта тонгдан Учтепа туманининг барча маҳаллаларида тозалаш ишлари бошланди.

Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва маҳаллий аҳоли вакилларига куч-қувват тилаймиз!


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Илм-фан соҳасидаги хотин ва қизлар халқаро куни” ҳафталиги

Республика Маънавият ва маърифат маркази Учтепа туман бўлинмаси ҳамда 109- умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Илмли, маърифатли қизлар-мамлакат таянчи, миллат тарбиячиси” мавзусида ўқувчи қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида “Зулфия” номидаги Давлат мукофати соҳибалари ҳам иштирок этишиб, ўқувчи қизларга ўз тавсияларини беришди.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туман ҳокимнинг қабули натижадор бўлди

⚡️Жума кунги оммавий қабулга учтепалик фуқаролар ўз муаммолари билан келишди.

✔️Узоқ давом этган ҳоким қабули аксарият масаланинг жойида ҳал қилиниши, қолган мурожаатларнинг ижроси эса назоратга олиниши билан якунланди.

✔️" Биз ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндашиб, халқ розилигига эришишимиз шарт ", ‐ деди туман ҳокими Ф.Абдуллаев масъулларга қарата.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ёмғирли кунда усти очиқ трактор аравасида олиб юрилгани ва уларнинг ҳаёти хавф остига қўйилгани танқид қилинган..

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу материалга қўйидагича изоҳ беради:

Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Хуршид Каримовнинг маълум қилишича, ушбу расмдаги фуқаролар Ободонлаштириш бошқармасига тегишли эмас ва барча бошқарма ишчи хизматчилари махсус автобуслардан фойдаланишади. Келгусида бундай ҳолатлар содир этилмаслиги назоратга олинган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани 23-мавзе, 7-уй олдида қарийб бир ҳафтадан бери электр кабеллари йўлак, газ қувурлари усти ва болалар майдончаси бўйлаб ташлаб қўйилгани, мутасаддилар эътибор қаратмаётганидан шикоят қилинган.

Ушбу муаммо бартараф этилганлигини маълум қиламиз.
⚡️Учтепа тумани маданият ва туризм маркази томонидан "Жума оқшоми" шиори остида концерт дастури туманимиз ёшлари эътиборига ҳавола қилинди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими,116-ИДУМ ҳамкорликда "Уч авлод учрашуви" тадбир бўлиб ўтди.

✔️Тадбирда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш раҳбари Юсупов Дазиз, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Нурмуҳаммедова Ўктамой ўз марузаси билан иштирок этди.

⚡️Меҳмонлар ёш авлод вакилларига ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Илм-фан соҳасидаги хотин ва қизлар халқаро куни” хафталиги

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Учтепа туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда 116-сонли ИДУМ билан ҳамкорликда “Илмли, маърифатли қизлар-мамлакат таянчи, миллат тарбиячиси” мавзусида оналар билан давра суҳбати ташкил этилди.

⚡️Давра суҳбатида 250 нафар оналар иштирок этишди.

⚡️Давра суҳбати давомида қизларни жамиятдаги, оиладаги ўрни, кийиниш, сўзлашиш одоби бир сўз билан айтганда маънавиятли етук инсон қилиб тарбиялаш ҳакида маълумотлар берилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube