Uchtepa tuman hokimligi
19.5K subscribers
25.6K photos
11.3K videos
8 files
20.7K links
Facebook: fb.com/hokimiyat.uchtepa
Instagram: instagram.com/hokimiyat_uchtepa
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC_OG9JIBR1j38quchDU9DXg?view_as=subscriber

Туман ҳокимига мурожаат: @Uchtepa_murojaat_bot

© Uchtepa tuman hokimligi Matbuot xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤼‍♂️"Ёшлар куни" муносабати билан 194-умумтаълим мактабида "Таэквандо" тўгараги ўз фаолиятини бошлади.

Бундан бир муддат илгари Шавкат Юсупов туман ҳокимининг қабулига спорт тўгарагини ташкил қилиш ва ёшларга беғараз машғулотларни ўтказиш учун жой сўраб мурожаат қилган эди.

⚡️Туман ҳокими ушбу фуқаронинг таклифини қўллаб-қувватлаб, 194-умумтаълим мактабида тўгаракни йўлга қўйиш учун шароит яратиб берди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар мактабгача таълим Бош бошқармаси томонидан Учтепа тумани 341-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида амалий семинар бўлиб ўтди.

✔️Унда шаҳардаги боғча директор ва ҳамширалари учун “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш” мавзусида маърузалар қилинди.

Семинар ишида МТМХҚТ ва МОРЎММ МТМ кафедрасининг катта ўқитувчиси Рўзиева Шахноза Мирсаидовна, Мактабгача таълим вазирлигидан "Соғлом ва хавфсиз овқатлантириш" бўлим бошлиғи С. Мирзакаримов, Ошпазлар уюшмаси раҳбари А.Эшонқулов, Тошкент шаҳар бошқармаси болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудири Д.Хикматова иштирок этишди ва ўз йўналишларида маслаҳатлар беришди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Ҳурматли Учтепаликлар!

Короновирус касалликлари бўйича маълумот олиш учун “Ишонч телефон”га ҳар куни 8.00 дан 20.00 ча мурожаат қилишингиз мумкин.

Махсус поликлиника мутахассислари куну тун Сизнинг хизматингизда.
———————————————-
Уважаемые жители Учтепинского района!

Для получении информации по коронавирусу (круглосуточно) вы можете обратится в ковид поликлинику по «Телефонам доверия» каждый день с 8.00 до 20.00.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Давлат хизматчилари учун навбатдаги “Сиёсий маърифат соати” бўлиб ўтди.

Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик мавзусида фикр мулоҳазалар билдирилди;

Давлат фуқаролик хизматида гендер тенгликни таъминлашни ҳуқуқий ва тахлилий жиҳатлар;

Ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди.

“Бир чимдим” маънавият.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги"ПФ-87-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида, Президент Админстрацияси томонидан ҳудудларда бириктирилган Республика ишчи гуруҳи Учтепа туманида йиғилиш ўтказди.

⚡️Ишчи гуруҳ томонидан хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасидаги мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган УЧТЕПА : Safia қандолат фабрикасига марҳамат

Обновляющаяся УЧТЕПА: Добро пожаловать на кондитерскую фабрику Safia


@uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳақида биласизми?

Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Тошкент шаҳар Қўриқлаш Бошқармаси, Учтепа туман бўлими томонидан ҳам турли тоифадаги давлат аҳамиятига молик иншоотлар, корхона ва муассалар, халқ хўжалиги объектлари ҳамда фуқоро хонадонлари ишончли тарзда қўриқланиб келинмокда.

Соха вакиллари ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиш билан бир қаторда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Репортажимиз шу ҳақда.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа тумани ҳокимияти, Маданият бўлими "Кўнгил" театри билан ҳамкорликда Шукурулло Маҳкамов асари асосида "Асл хазина" комедияси премъерасини намойиш этдии.

Спектаклда халқимиз севган ижодкорлар Болтавой Тошматов, Гулмира Муҳаммедова, Мухаммаджон Бобожонов, Шухрат Усмсонов, Абдувоҳид Зоидов ва Зухриддин Тўраходжаевлар иштирок этдилар.

Спектакль ташриф буюрган томошабинларда илиқ таасурот қолдирди.

Томошалар 2 июль куни ҳам давом этади.
МУНОСАБАТ

Бугун ижтимоий тармоқларда "Кому мешала мозика" сарлавҳали материал эълон қилинди.

Туман хокимлиги Матбуот хизмати,бунга жавобан қуйидагиларни маълум қилади:

Чилонзор 21 мавзе кўп қаватли уйлар биносининг ён томонида чизилган мозаикалар қайта тикланганлигини маълум қиламиз.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси

Суҳбатимиз шу ҳақда.


👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Бугун 2 июль - Давлат герби қабул қилинган кун!

Қаердаки гербга назаримиз тушса, кўз олдимизда жонажон Ўзбекистонимиз бус-бутунлигича – осмонўпар тоғлари, чексиз яйловлари, ям-яшил водию воҳалари, тарам-тарам дарёлари, гўзал шаҳарлари, сўлим қишлоқлари, бепоён биёбонлар узра ястанган овуллари, равон-равон йўллари, жаннатий боғларию ҳосилдор экинзорлари билан гавдаланади.

Барча юртдошдаримизни ушбу муҳим сана билан табриклаймиз!

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
————————————-

Сегодня 2 июля - День принятия Государственного герба Республики Узбекистан!

Поздравляем всех наших соотечественников с этой знаменательной датой!

Пресс-служба
хокимията Учтепинского района
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш юзасидан Учтепа туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

☑️Сайёр қубулда фуқаролар асосан, уй-жой, моддий ёрдам, соғлигини тиклаш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш масалалари бўйича мурожаат қилишди.

✔️Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📗Маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими ва '"Гузар" маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда ёшларда ватанпарварлик руҳини тарбиялаш, китобга меҳр уйғотиш мақсадида Миллий кутубхонага саёҳат уюштирилди.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube