TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.82K photos
946 videos
10 files
7.09K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

kadastr@umail.uz

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from my.gov.uz
​​Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан онлайн ўтказиш

🏠Кўчмас мулкни сотиб олиш, шубҳасиз, ҳаётдаги муҳим воқеа бўлиб, у алоҳида эътибор талаб қилади. Сабаби уни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Технологик тараққиёт асрида давлат тартиб-таомилларни автоматлаштиришга ва рўйхатга олиш жараёнини янада соддалаштиришга интилмоқда.

📃Кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - бу фуқаронинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини тан олиш ва тасдиқлашнинг ҳуқуқий ҳужжатидир. Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб янги мулкдор кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин.

My.gov.uz фуқароларга "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш" хизматидан масофадан туриб мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида ҳозирда юзага келган вазиятда қўшимча эҳтиёткорлик чораларидан бири ҳисобланади🦠

Шуни таъкидлаш жоизки, олди-сотди битимини нотариал идоралар орқали рўйхатдан ўтказишда ҳам кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин.

#хатарсиз #уйдан #онлайн #дарҳол #хавфсиз #контактларсиз
March 20, 2020
March 20, 2020
March 20, 2020
Тошкент вилояти Чиноз туманида бир қанча ер қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди ва бартараф этилди.
Тошкент вилояти Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофоза қилишни назорат қилиш шўъбаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Чиноз туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари бартараф этилмоқда.
https://teletype.in/@tvkad/UB8OredNQ
@tvkad
March 20, 2020
March 20, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
March 20, 2020
March 21, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
March 21, 2020
ТЕЗКОР!

Бугун 21 март куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг йиғилишида 22 мартдан пойтахтимиздаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур йиғилишнинг 8-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:
- 2020 йил 22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;
- Йуловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;
- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;
- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Мутасаддиларга Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
March 21, 2020
March 22, 2020
23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.
Anonymous Poll
29%
Ишимни масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) амалга ошираман, бунга шароитим бор.
6%
Таътилга чиқаман, гарчи ишимни масофадан туриб амалга ошириш имкони бўлсада.
19%
Таътилга чиқишга мажбурман, чунки ишимни масофадан туриб амалга ошириш имкони йук.
46%
Биладим, бирор қарорга келмадим. Раҳбарият ҳали бу бўйича кўрсатма бермади.
March 22, 2020
March 22, 2020
March 22, 2020
March 22, 2020
March 22, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
March 22, 2020