TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.36K photos
914 videos
10 files
6.72K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти фуқаро ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 11-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги раҳбарияти бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Амир Темур кўчаси 7-уй Ангрен иқтисодий зона дирекцияси биноси

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

💰Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик учун қулай имконият !

Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

👉Тошкент вилоятида савдога қўйилган бўш ер участкалари

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#айни_дам #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ангрен

⚡️Сайёр қабул бошланди

Тошкент вилояти фуқароларининг кадастр соҳасига оид мурожаатларини ўрганиш юзасидан раҳбарлар бошчилигидаги сайёр қабул бошланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#айни_дам #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Ангрен

⚡️Мурожаатлар ўрганилмоқда

Тошкент вилояти фуқароларининг кадастрга оид мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул давом этмоқда.

Қабулда ҳар бир фуқаро мурожаати тингланиб, муаммони ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ечими тўғридан-тўғри кадастр идоралари ваколатига кирмайдиган мурожаатлар юзасидан эса ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔹кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

🔹якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача
.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #инфографика #қабул_кунлари

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги ва боғланиш учун телефон рақамлари

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Диққат #муҳим

⚡️Бугун 11:00 да Президент Олий Мажлисга мурожаат қилади

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

📌 Тадбир бугун соат 11.00 бошланиши белгиланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати

⚡️Ер назорати бўйича қўлланилган жарималар ортмоқда

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йил бошидан ер ва кадастр соҳасига оид жами 2 минг 551 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

👉 Батафсил УзА

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Диққат #муҳим #Президент_мурожаатномаси

⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланиш арафасида.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Диққат #муҳим #Президент_мурожаатномаси

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (сурдотаржима билан), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (русча таржимаси билан);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;
Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилишинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Президентимиз 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди.

Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

"Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз?

Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти_ #кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтқазиш мажбурийдир

Қонунчиликка мувофиқ кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

🔹Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир.

🔹Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.

❗️Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#Диққат #муҳим #Президент_мурожаатномаси

⚡️Маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бунинг учун 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади.

Президент Конституциямизга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозимлигини таъкидлади.

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади.

Келаси йилда Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади.

Дастур доирасида, биринчи навбатда, турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#тайинлов

Джамелдинов Мухаммаджон Махмуд ўғли - Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мухаммаджон Джамелдинов - 1993 йилда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида туғилган. 2017 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Мухаммаджон Джамелдиновга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #субсидия

⚡️Уй-жой учун субсидия олиш истаги бўлган фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:

🏠Олинаётган уй субсидияга сотиладиган бўлиши лозим;
(кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт)

💳Уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун етарлича маблағнинг бўлиши;
(масалан уй нархи 300 млн сўм, унинг 15 фоизи 45 млн сўмни ташкил этади, ушбу сумманинг 32 млн сўми давлат томонидан тўланса, 13 млн сўми фуқаро томонидан тўланиши керак)

👨‍💼Уй нархининг қолган 85 фоизи 20 йилга кредит шаклида берилади ва ушбу кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли ойлик маоши ёки кафилнинг бўлиши;

❗️Энг асосийси фуқаро ёки унинг турмуш ўртоғи номида уй-жойнинг бўлмаслиги.

☝️Юқоридаги шартларга мос келувчи фуқаролар жойлардаги ДХМлар ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти_ #кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантиришда нималар асос бўлади ?

Ўзбекистон Республикасининг 28.11.2022 йилдаги ЎРҚ–803-сонли Қонунига кўра, кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилдини шакллантириш учун қуйидагилар асос бўлади:

🔹ер участкаларининг берилганлиги (реализация қилинганлиги);

🔹бино-иншоотнинг қурилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

🔹белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилиши тугалланмаган объектнинг мавжудлиги;

🔹кўчмас мулкнинг бўлинганлиги;
кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги.

❗️Кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам шакллантирилиши мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram