#семинар #географик_жой_номлари
⚡️Вилоят худудида номсиз кўча қолмайди
Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги мутасаддилари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида "Географик объектлар номларини тўғри шакллантириш ва уларни давлат реестрига киритиш юзасидан" амалий семинар бўлиб ўтди.
🔹Семинарда вилоятда мавжуд 318 та ном берилмаган кўчаларга ном бериш, 1097 та такрорланувчи кўча номларини ўзгартириш ва хонадонларни рақамлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан сўз борди.
🔹Бунда Кадастр агентлиги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари иштирокида хатлов ўтказиб, кўчаларга ном бериш ва хонадонларни рақамлаштириш орқали уларни давлат реестрига киритилишини таъминлайди.
🔹Бу ўз навбатида аҳолининг доимий рўйхатдан ўтиш (прописка), тез тиббий ёрдам чақируви ва бошқа шу каби муаммоларига ечим бўлиши кутилмоқда.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram

#географик_жой_номлари
⚡️Барча номсиз кўчалар номланади
🔹Бугун вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими, Кадастр агентлиги масъуллари ҳамда хокимликларнинг давлат тили бўйича маслаҳатчилари иштирокида вилоятдаги мавжуд номсиз ҳамда такрорланувчи номга эга кўчаларни номлаш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
🔹Йиғилишда вилоятда жами 10,729 та кўча бўлса, шундан 386 таси давлат реестрига киритилмаганлиги, хусусан биргина Чиноз туманининг ўзида 19 та номсиз кўча, 120 та такрорий номга эга кўча ва 12 та қонун талабларига жавоб бермайдиган номларнинг мавжудлиги ва вилоятда бу борадаги ишларнинг сустлиги таъкидлаб ўтилди.
🔹Йиғилиш сўнггида Кадастр агентлиги ҳоким маслаҳатчилари ва маҳалла раислари иштирокида хатлов ўтказиб, кўчаларга ном бериш ва хонадонларни рақамлаштириш орқали уларни давлат реестрига киритилишини таъминлаш юзасидан қилиниш керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

⚡️Вилоятнинг мавжуд номсиз кўчаларини номлаш юзасидан семинар ўтказилди
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари ҳамда ҳоким маслаҳатчилари иштирокида "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан семинар-йиғилиш ўтказилди.
Семинарда вилоятдаги туман-шаҳарлардаги ҳудудий бирликлар, транспорт ва муҳандислик-техник инфратузилмалар ва табиий объектлар номларини давлат реестридаги номлар асосида таҳлил этиш, жойларда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш масалалари ҳақида сўз борди ва атрофлича муҳокама этилди.