TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#байроғим_ғурурим

🇺🇿 Байроққа ҳурмат – миллатга муҳаббат рамзи

Бугун, 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

Мангу ҳилпираб тур, ватан байроғи!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#байроғим_ғурурим

🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилар:

🔹
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемалари давлат реестри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрига киритилган ҳаво кемаларига;

🔹Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экспериментал ҳаво кемаларига;

🔹автомототранспорт воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига;

🔹Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига қўйилади.

🔹Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #танлов

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танловини эълон қилади.

Ғолиблар йил якунида ер назорати йўналишида амалга оширган ишлари ва натижалари таҳлил қилиниши орқали аниқланади.

Танлов учун қуйилган совринлар:

🥇1 - ўринга - телевизор Lcd 43";
🥈2 - ўринга - телевизор Lcd 32";
🥉3 - ўринга - микротўлқинли печ

Барчага омад тилаймиз !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Зангиота туман бўлими
🔹 Тошкент туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #Бўка

⚡️Коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви

🚫Коррупция
- давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

Бошқарма Комплаенс-назорат хизмати томонидан Бўка туман бўлимида "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▪️Суҳбат давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш юзасидан ҳар бир ҳудудда профилактик тадбирлар давом этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #ВМ_71

⚡️Ер участкалари аукцион савдоларига қандай мулк ҳуқуқи асосида чиқарилади ?

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#хатлов #Бекобод

⚡️Бекобод хатлови натижалари

Бекобод туманининг 51 та маҳалласини қамраб олган хатлов ишлари юзасидан ҳисобот натижалари маълум қилинди.

Хатлов ишларига 192 нафар соҳа мутахассислари билан бир қаторда туманнинг 51 та МФЙ раислари, профилактика нозирлари ҳамда сектор раҳбарлари ҳам бириктирилган эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Қурилишларнинг барча жараёнлари рақамлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2022 йилдаги ПҚ-425-сон қарорига мувофиқ,

💻 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

▫️2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади.

📲 Шунингдек, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2022 йилда қабул қилган 610-сон қарорига кўра,

2023 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги томонидан Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади ва у ишга туширилади.

💻Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.

📄2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкаси кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 530 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 525 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 235 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ тумани 23 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 435 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 93 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 335 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 58 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 344 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 46 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 165 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 211 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 94 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 87 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Ўзингизга тегишли ер участкангизни масофадан туриб хусусийлаштириш имконига эгасиз

🔰Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, жисмоний ҳамда юридик шахслар ўзларига тегишли кўчмас мулкер участкаларини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштиришлари мумкин.

💻Эндиликда ер участкаларини хусусийлаштириш учун жисмоний ва юридик шахслар my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

📨Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонлари текширилгач, фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади.

💳Тўлов миқдори:

🔹Аризани кўриб чиқиш учун - 24300 сўм

🔹Хусусийлаштириш тўлови ер участкасига ҳисобланган солиқ миқдорининг 20 баробари

📑Тўлов амалга оширилгач, ер участкасига бўлган давлат ордери берилади. Ушбу ордер асосида кадастр органлари ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram