TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар қатъий, ортга қайтмас тус олган.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари раҳбарлари иштирокида мазкур масала юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

▪️Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида ҳар бир ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#намунали_кадастрчи

⚡️Намунали кадастр ходими

Бугун байрам эмас, туғилган кун эмас, бугун, шунчаки соҳа ривожи учун самарали меҳнат қилган ходимлар рағбатга муносиб кўрилган кун.

Кадастр соҳасида олиб борган самарали меҳнати ва ҳукумат қарорлари ижросини сифатли таъминланишида фаоллик кўрсатгани муносабати билан бошқарма бош мутахассиси Д.Мусабекова ҳамда Чиноз туман филиали раҳбари А.Қодиров "Намунали кадастр ходими" деб топилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳимояси янада кучайтирилмоқда

Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлисида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилиш мақсадида “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди.

Унда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш, келиб чиқадиган низоларни судгача тартибда ҳал қилиш ва бошқа соҳага оид барча муносабатлар ҳуқуқий ечими кўрсатилган.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат томонидан кафолатланиши кучаяди.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

⚡️@kompromatuzb телеграм каналида эълон қилинган "поликлиникани ерига қуриб олинган бино" номли фото пости юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

👉
Батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#bilib_qoygan_yaxshi

⚡️BUGUNGI KUN RAQAMLARI

🔹 mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori – 920 000 so‘m;

🔹 bazaviy hisoblash miqdori – 300 000 so‘m;

🔹 pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori – 324 000 so‘m;

🔹 yoshga doir eng kam pensiyalar – 633 000 so‘m;

🔹 bolalikdan nogironligi bo‘lgan shaxslarga beriladigan nafaqa – 698 000 so‘m;

🔹 zarur ish stajiga ega bo‘lmagan keksa yoshdagi va mehnatga layoqatsiz fuqarolarga beriladigan nafaqa – 500 000 so‘m;

🔹 ish staji to‘liq bo‘lmagan chog‘dagi pensiyalarning eng kam miqdori qo‘shimcha to‘lovni hisobga olgan holda – 500 000 so‘m;

🔹 belgilangan yoshga doir eng kam pensiya miqdoridan 698 000 so‘mgacha pensiya oluvchilarning yoshga doir va nogironlik bo‘yicha pensiyalari miqdori – 698 000 so‘m.

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Тошкент туман бўлими
🔹 Қибрай туман филиали
🔹 Қибрай туман филиали
🔹 Тошкент туман филиали
🔹 Чирчиқ шаҳар филиали

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_ҳисоби

⚡️Вилоятда Миллий ер ҳисоботини шакллантириш бўйича

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси масъуллари томонидан вилоятда 2023 йил 1 январ ҳолатига Миллий Ер хисоботини ўз муддатида ва сифатли тузиш юзасидан "ZOOM" платформаси орқали ҳудудлардаги ходимлар иштирокида семинар-йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида

🔸ер тоифалари тўғрисидаги миллий ҳисоботни шакллантириш;

🔸барча ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар бўйича ер ҳисоботини белгиланган тартибда тузиш;

🔸ҳар бир ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг номларини қайтадан кўриб чиқиб, тўлиқ расмий номлари ва кадастр рақамлари билан ёзилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #Кун_мавзуси

⚡️Кадастр кун мавзусида

▪️Кадастр идораларининг вазифаси нималардан иборат ?
▪️Ер назоратида Кадастр агентлиги қандай ваколатга эга ?
▪️Ер назорати тадбирлари қай тартибда амалга оширилади ?

Саволларга Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Шукурхонов жавоб беради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса, демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ер_ажратиш #ПФ_6243 #биласизми

⚡️Амалдаги ер ажратиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июньдаги фармонига мувофиқ, ҳозирда қуйидаги ер ажратиш тартиби амал қилади:

🔹ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида,

🔹давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

❗️Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #Бўка

⚡️"Facebook"га ёзган эдим...

Бўкалик фуқаро Ш.Кураловнинг кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлган камчиликлар "facebook" ижтимоий тармоғи орқали хабар йўллагач шу заҳотиёқ ижобий ҳал этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар #қабул_кунлари

⚡️Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбариятининг жисмoний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари графиги

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
- Ерга нисбатан мулк ҳуқуқи қачон вужудга келади ?

Жавоб:
- Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кўчмас_мулк #жавобгарлик

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

📌Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм),
мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4,5 млн сўм) миқдорида жарима солишга
сабаб бўлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️"Ҳаммаси ҳам бир ер-да" эмас ! Ернинг ўз тоифалари мавжуд

Ер
кодексига мувофиқ, ер фонди ерлардан фойдаланишнинг белгиланган асосий мақсадига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;

🔹 аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари;

🔹 саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар;

🔹 табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;

🔹 тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар;

🔹 ўрмон фонди ерлари;

🔹сув фонди ерлари;

🔹 захира ерлар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Оҳангарон_тумани

⚡️Оҳангаронда 231 гектар ер майдони ўзбошимча эгалланган

Кадастр агентлиги Оҳангарон туман бўлими томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида жорий йилнинг бугунги кунига қадар 208 та ҳолатда жами 231 гектар ер майдони ўзбошимча эгаллангани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан

🔹65 та шахсга нисбатан огоҳлантириш берилган;
🔹24 та ҳолатда судга даъво аризалари киритилган;
🔹25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

138 та ҳолатда жами 223,6 гектар ер майдони қонунбузилиш ҳолатларини содир этган шахслар томонидан бартараф этилишига эришилган.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram