TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.41K photos
915 videos
10 files
6.76K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият #бошқарма #палата

⚡️БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

🏢Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси янги бинода ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔹Бундан ташқари вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидаги филиаллар аҳоли учун хизмат қилиб келмоқда.

🔹Бошқарма ўз фаолиятини ҳафтанинг душанбасидан жумасигача соат 9.00 дан 18.00 га қадар амалга оширади.

📍Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳрининг Спортчилар кўчасида жойлашган.
☎️Мурожаат учун телефон: (95) 199-1773

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар:
Telegram Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

📌Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Ўртачирчиқ

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман филиали

Бўлим раҳбари - Умирзақов Учқун Сайидраҳимович
Филиал раҳбари - Расулов Фарход Собирович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Уйғур маҳалласи, Ёшлик кўчаси.

☎️Мурожаат учун телефон: 70-202-02-30

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_интизом

⚡️Лавозим бу омонат, омонатга эса хиёнат қилинмайди !

Бугун Тошкент вилояти кадастр бошқармаси раҳбарлари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма ҳамда худудий бўлинмаларнинг фаолияти таҳлил қилиниб, улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди.

Хусусан, ходимларнинг ер назорати борасидаги фаолияти, аҳоли мурожаатларининг қонун доирасида ҳал этилиши ва ижро интизоми каби масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, ўз хизмат мавқейини суиистеъмол қилмаслик, ўз моддий манфаатларини кўзлаб коррупцион ҳолатларга қўл урмаслик, қолаверса ҳар бир жиноят учун жазо муқаррарлиги ҳақида алоҳида сўз юритилди.

Бошқарма бошлиғи томонидан ҳар бир ходим эгаллаб турган лавозим бу аслида халқнинг омонати эканлиги, омонатга эса хиёнат қилинмаслиги, ҳар бир раҳбар ҳамда ходимнинг ўз фаолиятини сидқилдан адо этиши ўз навбатида ҳалқнинг розилиги учун хизмат қилмоғи лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

🔰Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 9 июль —Қурбон ҳайити нишонланадиган кун, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

❗️Демак, бугун, 8 июль куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳақлидирлар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #Паркент

⚡️Кадастр сизни тинглайди !

💻Маълумки, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг худудий туман бўлимларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш Давлат хизматлари марказлари орқали тизимли равишда йўлга қўйилган.

📊Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида биргина Паркент туман филиалининг ўзига Давлат хизматлари маркази орқали кадастр паспортини шакллантириш юзасидан жами 1832 та мурожаат келиб тушганлигини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, аҳолида доимий равишда кадастр соҳасига оид саволлар мавжуд. Худудий бўлинма мутахассислари эса фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш ва улар юзасидан ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар беришга ҳамиша тайёрдирлар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

⚜️Қурбон ҳайити муборак бўлсин !

Муҳтарам ва азиз юртдошлар!

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Сиз азизларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, дину дунё ишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришликни насиби рўз айласин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бугун Президент ҳузурида туман ва шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини Самарқанд вилояти мисолида ўрганиш натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#диққат

❗️❗️❗️ENGLISH ZONE

Вилоят кадастри бошқармасининг Ахборот хизмати бўлими эшигига "English zone" ёзув тахтаси илинди.

Ҳар соҳада бўлгани каби Кадастр тизимида ҳам инглиз тилини билгувчи мутахассислар йўқ эмас. Бироқ, амалиётсиз ҳар қандай тил ҳам унутилиши ҳеч кимга сир эмас.

Тажриба орттириш, тил имкониятларини ошириш, билмаганларга эса ўргатиш мақсадида бошқарманинг мазкур бўлимига ташриф буюрган ҳар қандай ходимдан имконияти даражасида инглиз тилида сўзлашиши талаб этилади. Раҳбарлар ҳам бундан мустасно эмас !

☝️Ҳеч бўлмаганда "Good morning", "Have a nice day" каби иборалар ишлатилиши тавсия этилади.

❗️Тажриба сифатида амалга оширилмоқда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Бекобод

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Бекобод туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Бекобод туман филиали

Бўлим раҳбари в.б - Рахмонов Фарход Равшанбекович
Филиал раҳбари в.б - Хакимов Умиджон Муратович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари:
ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Зафар шаҳарчаси, Тошкент кўчаси, 5-уй
☎️Мурожаат учун телефон: 70-202-02-29

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Юртимизнингда 1 км.кв. ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келмоқда?

📌Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 кв.км.га 77,6 киши).

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этмоқда.

🏢Шаҳар жойларда 18 117 минг киши
🏡Қишлоқ жойларда – 17 486,4 минг киши

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔹кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

🔹якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача
.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram