TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.35K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул

⚡️⚡️Тошкент вилояти бўйича сайёр қабуллар давом этмоқда: навбатдаги қабул Бўстонлиқ туманида

📌Маълумки, вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Қабул давомида кўпроқ аҳолини қамраб олиш мақсадида ҳудудий жиҳатдан бир-бирига яқин туманлар учун айни бир тумандан жой белгиланмоқда.

📍Демак, Қибрай, Бўстонлиқ туманлари ва Чирчиқ шаҳри аҳолиси учун режалаштирилган қабуллар - эртага 2022 йил 24 май, соат 10:00 дан бошлаб Бўстонлиқ тумани, Хўжакент МФЙдаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ пансионатида бўлиб ўтади.

❗️Қабулда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари мутасаддиларининг иштироки ҳам таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши_кураш

⚡️Коррупция – келажакка таҳдид

🔹Мамлакатимизда коррупциявий жиноятларни олдини олиш, унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

▪️Шундай чора-тадбирлардан бири бугун Бекобод шаҳар ҳамда Бекобод туман кадастрида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан "Коррупция – келажакка таҳдид" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▪️Суҳбат давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Коррупцияга қарши курашиш мақсадида вилоятимизнинг ҳар бир туман шаҳар ҳудудий бўлимларда ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 8 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 14 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 1 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 12 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 21 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 6 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 7 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 18 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 7 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 12 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 10 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 8 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 38 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 7 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 44 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 6 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 14 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 1 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #1060_сон

⚡️Қандай ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим?

🔹Ер ости ва ер устида жойлашган бино-иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи;

🔹Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи.

❗️Юқорида келтирилган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#LIVE #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

⚡️ Учрашувларга кўчган муаммолар ечими

Айни дамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган "Ўзбекистон темир йўллари" панционатида Қибрай, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳри фуқаро ва тадбиркорлари учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Оммавий сайёр қабулда барча давлат ташкилотларининг бир жойда жамланганлиги фуқароларимизнинг муаммоларини ҳал қилишда ўз ижобий натижасини бермоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА КАДАСТР ПАСПОРТИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ ЁКИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

🔹ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

🔹кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

🔹кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

🔹ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹
Тошкент вилоят бошқармаси
🔹Бўка туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #Кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортининг шакллари ҳақида биласизми

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

▪️кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

▪️ер участкасининг кадастр паспорти;

▪️қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
Кўчмас мулк деб қандай объектларга айтилади?

Жавоб:
- ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар


Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Кўчмас мулк объектига тайёрланган кадастр йиғмажилди натижаси бўйича мулкдорга ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсга, шунингдек, мулкдорнинг меросхўрига кадастр паспорти тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик учун қулай имконият !

Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

👉Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкалари билан танишиш

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр

⚡️Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:

▪️ер участкасининг жойлашган манзили;
▪️манзил белгиланиши (мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);
▪️манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат;
▪️ер участкасининг тоифаси;
▪️ер участкасининг номи;
▪️ер участкасининг кадастр рақами;
▪️иқтисодий зонаси;
▪️ер участкасидан фойдаланиш мақсади;
▪️ер участкасининг умумий майдони (га);
▪️ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
▪️ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер участкасининг майдони (га);
▪️ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони;
▪️муҳофаза зоналари;
▪️муҳофаза зоналарининг майдони (га);
▪️чекловлар ва сервитутлар;
▪️кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони;
▪️ер участкасини баҳолаш тўғрисида маълумотлар;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

Ер участкасининг кадастр йиғмажилдини тайёрлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

🔹ер участкасининг геодезик ўлчов натижасида топографик хариталарини тайёрлаш;

🔹эр кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлигини ўрганиш;

🔹ер участкасини жойида хатловдан ўтказиш;

🔹ер участкасининг чегаралари ва умумий майдонини ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштириш ва уларнинг фарқини аниқлаш;

🔹ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегарасини кадастр режасига тушириш;

🔹кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш варақасида ер ҳақидаги маълумотларни киритиш.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Нафақат бинога, балки ерига ҳам эгалик қилинг

Бугунги кунга қадар фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари берилган. Бунда бино ўзингизга тегишли бўлиб, унинг ери эса тегишли бўлмаган.

Жисмоний ва юридик шахслар эндиликда ер участкаларини хусусийлаштиришлари мумкин бўлади.

💻Бунинг учун ДХМ ёки my.gov.uz портали орқали ариза берилади.

📋Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган барча томонлар текширилиши учун йўналтирилади.

📨Текширувлардан ўтгач фуқарога тўловни амалга ошириш, яъни хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

📑Хабарнома орқали хусусийлаштириш учун тўловни амалга оширади ва давлат ордерига эга бўлади.

✍️Кадастр органлари томонидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad