TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.7K subscribers
8.45K photos
917 videos
10 files
6.81K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#бу_кун

Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму?!
Хаста кўнглим чекмаган дарду балоси қолдиму?!

Мени хор этти-ю қилди муддаини парвариш,
Даҳри дунпарварнинг ўзга муддаоси қолдиму?!

⚜️Туркий адабиётнинг энг машҳур вакилларидан бири, ўзининг ижобий фаолияти ва кучли сиёсати билан дунё тарихида ўчмас ном қолдирган буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бугун 539 йил тўлди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЭКИН МАВСУМИ ЯҚИН, ШОШИЛИНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 457 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 354 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 231 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 1011 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 509 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 347 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 104 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 74 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 57 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 285 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 160 та (кўриш)
▪️Юқори Чирчиқ туманида 107 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 430 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 105 та (кўриш)

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ #савол_жавоб

Савол:
— Ота-онамдан қолган кўчмас мулкни сингилларим менсиз сота олмайдиган қилсам бўладими? Отам уларга ҳадя қилганлар.

Жавоб:
— Фуқаролик кодексининг 502-моддасига асосан ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ва мазкур кодекснинг 507-моддасига асосан эса ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

🔹Юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз синглингизга ҳадя қилинган мулкдан улиш талаб қила олмайсиз. У уйни сотган тақдирда ҳам сизнинг розилигингиз талаб этилмайди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Бекобод

⚡️"МАХМУДЖОН ОМАД"ГА ОМАД КУЛИБ БОҚМАДИ

🔎Бекобод туманида фаолият юритиб келаётган "Махмуджон омад" фермер хўжалигига қарашли, Янги Ҳаёт массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 2264 қисми контуридаги ер майдонида ўзбошимча равишда қурилган ноқонуний қурилмаларга Кадастр агентлиги Бекобод туман бўлими томонидан огоҳлантириш хати берилган.

Аниқланган мазкур қурилмалар фермер хўжалиги раҳбари томонидан ўз ҳисобидан қисқа муддатларда бартараф этилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

📌Қонунчиликка кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент тасдиқланди.

🔹Унга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

👉Ариза бериш тартиби ҳақида батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️2021 йилда жами 64,5 мингта турар-жой фойдаланишга топширилган

📌Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил давомида республика бўйича жами 64,5 мингта ёки 13,6 млн. кв.м турар-жой фойдаланишга топширилган.

🔹Турар-жойларнинг асосий қисми, яъни 95,1 % ни уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.

🔹Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар-жойлар улуши 1,9 % ни, қолган 3 % турар-жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.

🔹Жисмоний шахслар
томонидан бунёд этилган турар-жойларнинг 70,7 % и ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг 87,4 % и қишлоқ жойларда қурилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Нурафшон қўчаси, 3-тор кўча, 9-мактаб биноси

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

⚡️Олди-сотди бу икки шахс ўртасидаги эркин ҳуқуқий-иқтисодий муносабатдир...

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган соҳа - чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, соҳада илғор технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Биз “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилда камбағалликни камида 2 бараварга қисқартиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Пандемия давом этаётгани, иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби омиллар дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли кундалик истеъмол харажатларининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум каби маҳсулотлар ташкил этади.

Шу боис, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим тармоғи – чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш, ресурс тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар кунгидан ҳам долзарб ва устувор аҳамият касб этмоқда”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #узбекистон24

⚡️Махсус репортаж | Ерга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Нурафшон

⚡️АҲОЛИ МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

🔹Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари рахбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

🔹Мурожаатларни қайта ўрганиш учун манзилли дастур асосида ҳар бир мурожаатчи хонадонига бориб, улар муаммосига ижобий ечим топиш билан бир қаторда соҳа раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

🔹Ана шундай қабуллардан навбатдигиси Нурафшон шаҳри аҳолиси мурожаатлари юзасидан бўлиб ўтди.

✍️Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми кадастр ҳужжати ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш, фермер ҳамда дехқон хўжаликларини юритиш учун ер майдони ажратиш, уй-жой қуришга рухсат бериш ва бошқа шу каби масалалардан иборат бўлди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ўз вақтида расмийлаштирмаслик жавобгарликка сабаб бўладими?
Anonymous Quiz
75%
ҳа
25%
йўқ