TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.39K photos
914 videos
10 files
6.75K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #davlat_tili #marafon

🇺🇿QADRING BALAND BO‘LSIN ONA TILIM!

🏃Joriy yilning 25-sentabr kuni Mirzo Ulug‘bek tumani “Yangi O‘zbekiston” bog‘ida Davlat Soliq Qo‘mitasi tashabbusi bilan o'tkazilgan O‘zbekiston Respublikasining O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligi 32 yilligi munosabati bilan “Qadring baland bo‘lsin ona tilim” mavzusida “Sog‘lom turmush tarzi uchun 5000 qadam” deb nomlangan marafonda Kadastr agentligi xodimlari ham faol ishtirok etishdi.

♦️Ushbu marafon ko‘tarinki ruhda bo‘lib o‘tdi. Tadbirda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Davlat tilini rivojlanish departamenti, Davlat Soliq Qo‘mitasi hamda Kadastr agentligi,Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi rahbar xodimlari ishtirok etib, tadbirning yuqori saviyada o‘tishini ta’minlashdi.

🔹Bundan ko‘zlangan maqsad, ona tilimizga bo‘lgan muhabbatni oshirish, uni asrab avaylashdek ezgu tuyg‘ularni mujassam qilish bilan birga xodimlarining ahilligi va sog‘lom turmush tarzini yaxshilashga qaratilgan e’tibordir.
Тошкент вилоятида 44 млрд 412 млн сўмлик ер участкалар сотилган

Кадастр органлари томонидан жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига Тошкент вилояти ҳудудида жами 541,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган 7987та бўш ер участкалари аниқланган.

➡️ https://effect.uz/tehe

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
#сайлов #онлайн_бот

Сайлов участкасини аниқлаш бўйича телеграм бот

Сайлов участкасини аниқлаш бўйича Давлат кадастрлари палатаси томонидан @saylov_xarita_bot маҳсус телеграм бот ишлаб чиқилди.

Ушбу бот орқали сиз турган кўчмас мулк объекти қайси сайлов участкасига тегишли эканлиги ҳамда сайлов участкасининг манзили ва жойлашган геолокацияси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Markaziy_apparati #Tayinlov

🔹Bugun Davlat kadastrlari palatasida Kadastr agentligi direktori Umarov Fazliddin Karimovich boshchiligida kengaytirilgan yig'ilish bo'lib o'tdi.

🔹Mazkur yig'ilishda:

-Davlat kadastrlari palatasi raisi o'rinbosari-bosh muhandis lavozimiga Nishanov Ravshan Rustamovich hamda

-Palata raisining moliya va iqtisod masalalari bo'yicha o'rinbosari lavozimiga Jo‘rayev Dilshod Maxmudjonovichlar tayinlandi.

Nishanov Ravshan Rustamovich
shu kunga qadar Davlat kadastrlari palatasi Fazoviy ma’lumotlar milliy infratuzilmasi boshqarmasi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

Jo‘rayev Dilshod Maxmudjonovich shu kunga qadar Davlat kadastrlari palatasi Moliyaviy monitoring bo‘limi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan.

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
#6243_фармон #аукцион

Тошкент вилоятида жами 541,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган 7987 та бўш ер участкалари аниқланган.

Тошкент вилояти Кадастр органлари томонидан жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига вилоят ҳудудида жами 541,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган 7987 та бўш ер участкалари аниқланган.

Шундан 510,8 гектар яъни 7354 та ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар “YERELEKTRON” ААТ (автоматлашган ахборот тизими) га киритилиб,
1976 таси E-AUKSION савдосига қўйилиши таъминланган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунга қадар E-AUKSION портали орқали 1056 та ер участкаси жами 44 млрд 412 млн сўмга сотилган.

Айни пайтда савдода турган 518 та ер участкалари ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган талабгорларни кутмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #қонун

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-701-сон, 14.07.2021 йил) имзоланди.

📌Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари, 33 та хабарномалар ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларининг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

📑Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

💻Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #халқ_билан_бирга #Бўка

ФЕРМЕР ДАЛАСИДАГИ ҚУРИЛИШ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Бўкалик мурожаатчи, фермер Юлдашева Севара аризасига мувофиқ, фермер хўжалигига қарашли ер майдонида фуқаро Б.Бекмуродов томонидан ўзбошимчалик йўли билан қурилган қурилиш бартараф этилиб, ер ўз ҳолига қайтарилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#чегара_ўзгариш
Тошкент вилояти ҳамда шаҳрини боғлаб турадиган ҳудуддаги ижтимоий объектлар

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар давомида Тошкент шаҳрига ўтувчи объектлар сони маълум бўлди.
Тошкент вилояти ҳамда шаҳрини боғлаб турадиган ҳудудлардаги ижтимоий объектлар ва уларнинг сони қанча?

👉
https://effect.uz/sjin

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KOMPLAENS NAZORAT TIZIMI KORRUPSIYANI KAMAYTIRA OLADIMI?

Batafsil My5 telekanalining Markaziy studiya ko'rsatuvi lavhasida.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #matbuot

Jizzaxdagi yangi qurilayotgan uylar nega buzib tashlandi?

Batafsil lavhada👆
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бир гуруҳ устоз ва мураббийлар унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати:
https://uza.uz/posts/306556


👉 @xushnudbek 👈
#биласизми #қонун

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-иловасига кўра,

🔸Геодезия ва картография ишларини амалга ошириш;
🔸Махфий картография материалларини кўпайтириш;
🔸Картография фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш;
🔸Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш
фаолиятларини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этилади.

P/s: Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҚУЛАЙ ЖОЙ ИЗЛАЯПСИЗМИ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 33 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 35 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 7 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 53 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 37 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 16 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 39 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 24 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 69 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 2 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 18 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 29 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 7 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 5 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 77 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#onatilimfaxrim

🇺🇿"Qadring baland bo‘lsin, ona tilim" shiori ostida Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasining Toshkent viloyati boshqarmalarida o‘zbek tilining nufuzini yanada oshirish, hodimlar o‘rtasida davlat tilining o‘rni va ahamiyati borasida tushuntirish ishlari olib borilmoqda.

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/tvkad