TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.35K photos
913 videos
10 files
6.7K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr xizmatlari
Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга жавобгарлик кучайтирилиши мумкин, жумладан, мансабдор шахсларга ҳам.

Бу ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.

Ўтган икки йил давомида 50 мингдан ортиқ ҳолатларда
6.000 гектарга яқин суғориладиган ва 10.400 гектар бошқа ерлар ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилишлар қилинганлиги аниқланган. Ер сотиш, талон-торож қилиш билан боғлиқ қилмишлари учун 492 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Стратегик жиҳатдан энг муҳим табиий ресурс сифатида ерларнинг талон-тарож бўлишига чек қўйиш бугун давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифадир. Бу ҳақида аввалроқ таҳлилий мақола эълон қилган эдик. Мақолада бугун ер билан боғлиқ муаммоларимизнинг тарихий, ижтимоий ва миллий ўзига хос сабаблари таҳлил қилинган ҳамда ер билан боғлиқ ҳолатни тартибга солиш зарурияти кўрсатилган эди. Мақолани мана бу ерда ўқиш мумкин.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур лойиҳада ерлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун, шунингдек, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга қурилган иморатларни газ, электр ва бошқа коммуникация тармоқларига ноқонуний улаганлик учун жарималар миқдори оширилиши назарда тутилган.

Эътиборлиси, таклиф этилаётган ўзгартиришларда мансабдор шахсларга ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Чунки фуқаро ўзидан ўзи ерни эгаллаб ололмайди, албатта бунда мансабдорларнинг иштироки борлигига кўз юмиб бўлмайди.

Лойиҳа билан батафсил танишинг, муҳокамаларда фаол бўлинг. Зеро, ерларнинг талон-тарож бўлишига жим қараб туриб бўлмайди.


Manba:https://regulation.gov.uz/uz/d/45194

@kadastrxizmati
Жаҳонгир Ортиқхўжаев янгича солиқ жорий этишни таклиф қилди

👉https://xabar.uz/uyav

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Адлия вазирлиги: ЕРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЭГАЛЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Ер – стратегик жиҳатдан энг муҳим табиий ресурсдир. Шунинг учун ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қонунчиликда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, улардан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Хусусан, ўтган икки йил давомида 50 мингдан ортиқ ҳолатларда

6.000 гектарга яқин суғориладиган ва 10.400 гектар бошқа ерлар ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилишлар қилинганлини аниқланган. Ер сотиш, талон-торож қилиш билан боғлиқ қилмишлари учун 492 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Амалдаги маъмурий жарима миқдорлари ерларни ўзбошимчалик билан эгалланишини олдини олиш бўйича етарлича тўсиқ бўла олмаётганлиги боис, жавобгарлик чораларини ошириш зарурати туғилмоқда. Ушбу масала юзасидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун амалда белгиланган жарималарнинг минимал миқдори чиқарилиб, фақат амалдаги максимал миқдори қатъий суммада қолдирилмоқда.
https://regulation.gov.uz/uz/d/45194.
#Raqamlashtirish #Darturiy_ta_minot

2021 yil 15 may holatiga Respublika bo‘yicha 28 269 ta yer uchastkalari haqidagi grafik maʼlumotlar ArcGIS dasutriga kiritildi hamda 1 194 tasi Yangi umumlashgan tizim orqali davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

Qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o'tkazilganlar soni viloyatlar kesimida:

🔹Andijon viloyati- 273 ta
🔹Buxoro viloyati- 43 ta
🔹Farg‘ona viloyati- 24 ta
🔹Jizzax viloyati- 7 ta
🔹Qoraqalpog‘iston Respublikasi- 62 ta
🔹Qashqadaryo viloyati- 101 ta
🔹Xorazm viloyati- 438 ta
🔹Namangan viloyati- 30 ta
🔹Navoiy viloyati- 13 ta
🔹Samarqand viloyati- 43 ta
🔹Sirdaryo viloyati- 11 ta
🔹Surxondaryo viloyati- 38 ta
🔹Toshkent viloyati- 111 ta
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ икки нафар ҳоким ўринбосарини қўлга олди

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдори ва Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 10 минг доллар, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари 2 минг доллар пора олган вақтида ушланди.

👉 https://kun.uz/81325962

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 18 май жума куни соат 11-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоранқул МФЙ, Хўжакент пансионати.

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.
Forwarded from Antikorrupsiya.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замҳоким пора олиш вақтида ушланди

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси мансабдори ва Учқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 10 минг доллар пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида юқори лавозимда ишловчи шахс Чортоқ туманида истиқомат қилувчи хусусий тадбиркорга боғдорчилик билан шуғулланиши учун Янгиқўрғон тумани ҳудудидан 10 гектар ер майдони ажратилиши бўйича туман хокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилиб, ўзи фаолият юритувчи бошқарманинг маъмурий биноси ёнида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у ушбу пулларни Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилган ва мазкур мансабдор шахс ҳам Наманган шаҳрида 10 минг долларни олган вақтида ушланган.

@antikorrupsiyaUZ
Forwarded from Antikorrupsiya.uz
Андижон вилояти Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори 15 млн сўм олган вақтида ушланди.

У маҳаллий фуқарога тегишли бўлган 33 сотих ер майдонининг аслида солиқдан қарздорлиги бўлмаса-да, 30 млн сўм қарзи борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериш эвазига 15 млн сўм талаб қилган.

Манба: КунУз

@antikorrupsiyaUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020-2021 йилларда жами 5657 та ҳолатда ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи иштирокида брифинг.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Чилонзор туманида бўш ер майдонини олиб бериш эвазига фуқаронинг 10 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ю. фуқаро А.ни ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Чилонзор туманида бўш турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қалбаки ҳужжатларни тақдим этиб, шу орқали ер участкасида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат берилганлигини маълум қилиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шундан 3 800 АҚШ долларини қайтариб, қолган 6 200 АҚШ долларини қайтармасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28,211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар, қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкалари фақат e ijro auksion савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилади.

Агарда, Сиз ер участкаларини харид қилмоқчи бўлсангиз, new.e-auksion.uz сайтига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

👉 t.iss.one/Department_uz
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг!

▪️ Андижон вилоятидан 1 та (кўриш)
▪️ Жиззах вилоятидан 5 та (кўриш)
▪️ Қашқадарё вилоятидан 12 та (кўриш)
▪️ Навоий вилоятидан 2 та (кўриш)
▪️ Наманган вилоятидан 1 та (кўриш)
▪️ Самарқанд вилоятидан 3 та (кўриш)
▪️ Сирдарё вилоятидан 6 та (кўриш)
▪️ Тошкент шаҳридан 16 та (кўриш)
▪️ Тошкент вилоятидан 18 та (кўриш)
▪️ Фарғона вилоятидан 22 та (кўриш)
▪️ Хоразм вилоятидан 3 та (кўриш)

80 дан ортиқ ерлар билан танишинг!

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Чилонзор туманида бўш ер майдонини олиб бериш эвазига фуқаронинг 10 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

#ЖИНОЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/119822

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

🏢 Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 18 май куни соат 11-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоранқул МФЙ, Хўжакент пансионати.

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Channel name was changed to «TOSHKENT VILOYATI KADASTRI»
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

Ер ва кадастр назорати бўйича 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#modernizatsiya

💻Toshkent viloyatida Jahon banki ishtirokidagi “Ko‘chmas mulk va kadastr tizimini ro‘yxatga olish tizimini modernizatsiya qilish” loyihasi doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimi orqali qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlari olib borilmoqda.

📅Shunga ko`ra 2021 yilning 17 may holatiga Toshkent viloyati bo‘yicha 2123 ta yer uchastkalari haqidagi grafik maʼlumotlar ArcGIS dasturiga kiritildi hamda 114 tasi Yangi umumlashgan tizim orqali davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

🗂Qishloq xo‘jaligi yo‘nalishidagi yerdan foydalanuvchilarning yer maydonlarini davlat ro‘yxatidan o'tkazilganlar soni tumanlar kesimida

Zangiota tumani - 11
Yangiyo`l tumani - 1
O`rtachirchiq tumani - 1
Chinoz tumani – 1
Qibray tumani - 18
Piskent tumani - 7
Bo`ka tumani - 1
Yuqorichiqchiq tumani - 38
Quyichirchiq tumani - 12
Oqqo`rg`on tumani - 24

https://t.iss.one/tvkad