TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from GEOINFOCOM
Кадастр агентлиги ҳузуридаги Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази (Геоинфоком ДУК) га дастурловчилар, веб-дизайнер мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилади.

Номзодлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга, зарур билим ва иш тажрибасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

🔸Php, Laravel, Yii, Mysql, Postgresql

🔸Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, HTML, CSS, JavaScript, Jquery, замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);

🔸WebService, WebSocket, B2B технологиялари;

🔸 WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;

🔸 SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;

Иш шароитлари:

🔹Ўз-ўзини ривожлантириш ва таълим олиш имконияти (ишлаб чиқишда қўлланиладиган янги стандартлар ва технологиялар);

🔹аҳил профессионал коллективда қизиқарли иш фаолияти;

🔹 қизиқарли лойиҳалар ва топшириқлар;

🔹 ўзгарувчан иш графиги;

🔹 бошқа лойиҳаларга ўтиш ва мансаб ошиши имконияти.


Ишга кирмоқчимисиз? Резюме ва портфолионгизни (агар бўлса) [email protected] электрон манзилига юборишингиз мумкин. Ёки (71) 202-01-23 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

📝 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

❗️Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги ҳузуридаги Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази (Геоинфоком ДУК) га дастурловчилар, веб-дизайнер мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилади.

БАТАФСИЛ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) бўлим ходимлари ҳамда Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси туман(шаҳар) филиал ходимлари ва муҳандисларига аттестация (суҳбат) жараёнининг 3-куни давом етмоқда.
⚡️Чирчиқ шаҳрида 16 қаватли уйлар қурилмокда

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан 2017 йил давлат дастури доирасида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 та 7 қаватли жами 126 та хонадондан иборат кўп квартирали арзон турар жойлар қуриб фойдаланишга топширилган.

Жорий йилда шаҳарда жами 128 та хонадонни ўзида мужассам этган 2 та 16 қаватли замонавий тураржой мажмуаси қад росламоқда. Компания томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 4 йил давомида жами 18 та 7 каватли ва 2 та 16 каватли уйлар қурилди. Бунинг натижасида 884 та эҳтиёжманд оилалар ўз уйига эга бўлди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Энди кадастр йиғмажилдини хусусий сектор ҳам тайёрлайди
#10dec #uzbekiston24
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН СОҲАЛАРГА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДАГИ" қарорига шарҳ.
Президент бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш тўғрисида фармон имзолайди

Президентнинг «Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди. 2021 йил 1 мартдан бошлаб янгича тартиб ўрнатилиши кутиляпти.

👉 https://kun.uz/27056441

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Bilimingizni sinab ko'ring!

Imloviy jihatdan to‘g‘ri yozilgan birlikni toping.
Anonymous Quiz
25%
yozaoldi
24%
uxlabman qolibman
11%
aytaber
39%
yozdi-oldi
Forwarded from Zarnews.uz
Инвестиция мажбуриятини бажармаган тадбиркордан ер олиб қўйилади

👉 https://zarnews.uz/wk9

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Оҳангарон туманига баъзи ҳудудлар қўшилади
Президент қарори билан 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Қарорга кўра, Ангрен шаҳрининг “Нуробод” қўрғони, шунингдек Ўртачирчиқ туманидаги “Бахт”, “Тош ДАУ”, “А.Навоий” ва “Ўртасарой” ҳудудларининг 2-участкалари Оҳангарон туманига ўтказилади.

Туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, сервис ва савдо соҳалари, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича 527 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва бу орқали 13 минг 192 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.

Шунингдек, қарор билан тумандаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “бир сўм” бошланғич қийматда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларига чиқариладиган давлат мулки объектлари (15 та) рўйхати тасдиқланди.
https://human.uz/site/inner/8494
Forwarded from Тошкент матбуоти
"Аҳволлар қалай, Ўрта Чирчиқ анклави?"

Ўқишни тавсия қиламиз!
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Xorazm | Kun.uz
Ҳазораспда савдо дўкони қуришга ер олиб беришни ваъда қилиб, фуқаронинг 24 000 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.И. ва У.А. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.Н. ишончига кириб, «Г.Т» МЧЖ балансида бўлган ер майдонида савдо дўконлари қурилиши ҳақидаги ёлғон маълумотлар билан алдаб, 2 та дўкон қуриш учун ер майдони ажратиб бериш эвазига унинг 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Бош прокуратура ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ж.И. ва У.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Хоразм хабарлари