TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.77K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Biz boshladik

Hurmatli OAV vakillari hamda blogerlar!

23-yanvar kuni soat 11:00 da O’zbekiston Respublikasi Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida “Qishloq xo'jaligiga mo'ljallanmagan bo'sh turgan yer uchastkalarini berish hamda arxitektura-qurilish ishlarini amalga oshirish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 26 avgustdagi PQ-4427-son qarori ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlarga bag’ishlangan matbuot anjumani bo’lib o’tadi.

Matbuot anjumanida qo’mita raisi, rais o’rinbosarlari hamda korxona va tashkilot rahbarlari ishtirok etishi ko’zda tutilgan.

Sizni ushbu tadbirda o’z savollaringiz bilan ishtirok etishga taklif qilamiz.


Manzil: Toshkent shahar, Navoiy ko’chasi 30 uy.
23 yanvar soat 11-00 da.

https://t.iss.one/tvkad
Matbuot anjumani

#online_matn

23-yanvar kuni soat 11:00 da O’zbekiston Respublikasi Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida “Qishloq xo'jaligiga mo'ljallanmagan bo'sh turgan yer uchastkalarini berish hamda arxitektura-qurilish ishlarini amalga oshirish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida”gi O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 26 avgustdagi PQ-4427-son qarori ijrosi yuzasidan amalga oshirilgan ishlarga bag’ishlangan matbuot anjumani bo’lib o’tadi.

Matbuot anjumanida qo’mita raisi, rais o’rinbosarlari hamda korxona va tashkilot rahbarlari ishtirok etishi ko’zda tutilgan.

Sizni ushbu tadbirda Toshkent viloyati Yer tuzish va ko'chmas mulk kadastri davlat korxonasi raxbari A.Xolmirzaev qatnashmoqda.
@tvkad
Bo'sh yer uchastkalari to'g'risida malumotlar bilan tanishing.

online_malumot

@tvkad
Kun tartibiga muvofiq Geoinfokom davlat unitar korxonasi direktori X. Isayev - “e-kadastr.uz - bo'sh yer uchastkalari xaritasi va undan foydlanish tartibi to’g’risida” taqdimoti bo’lib o’tmoqda


@tvkad
КЎЧМАС МУЛК БЎЙИЧА КАДАСТР МУҲАНДИСИ ШАҲОДАТНОМАГА ЭГА БЎЛИШИ КЕРАК

Уни олиш тартиби “Давергеодезкадастр” қўмитаси қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3211, 17.01.2020 й.).

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилмоқда. У шартнома асосида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузади, техник режаларини расмийлаштиради ва уларни техник ҳисобга қўяди. Муҳандислар риэлторлик ташкилотлари билан меҳнат шартномасини тузади.

Кадастр муҳандиси бўлиб ишлаш учун:

🔸кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган бўлиши ёки геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга бўлиши;

🔸геодезия ва ер кадастри бўйича камида 1 йил иш стажига эга бўлиши;

🔸имтиҳон топшириб, малака шаҳодатномасини олиши лозим.

Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун “Давергеодезкадастр” қўмитасига ариза ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

🔹паспорт нусхаси;

🔹олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (хорижий дипломни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома) ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

🔹меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси тизимидан кўчирма);

🔹3,5 х 4,5 см ўлчамли 4 дона рангли фотосурат.

Имтиҳон гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида 1 маротаба ўтказилади. 1 соат вақтда 75 та саволга жавоб бериш лозим. Тестлар танловга кўра ўзбек ёки рус тилида топширилади. Камида 70% саволга жавоб берган талабгорлар тест синовидан ўтган ҳисобланади. Имтиҳондан ўта олмаганлар навбатдаги имтиҳонда ундан такроран ўтишлари мумкин.
Шаҳодатнома бепул берилади, эгасининг фотосурати ёпиштирилган ҳолда тасдиқланган шаклда расмийлаштирилади ҳамда пойтахт ва пойтахт вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.
“Давергеодезкадастр” қўмитаси очиқ фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган кадастр муҳандисларининг электрон реестрини юритади:

▪️муҳандиснинг Ф.И.О.;

▪️малака шаҳодатномаси рақами, у олинган сана;
малака имтиҳонида қайд этилган натижа;

▪️шаҳодатномани бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш ҳақидаги маълумотлар.
https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjumani2020

Bugun Davyergeodezkadastr qo`mitasi tomonidan o`tkazilgan matbuot anjumani haqidagi O`zbekiston24 telekanali "Xabarlar" dasturi lavhasi

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси

#мурожаатдан_кўчирма

Тўртинчидан, афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда.
Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди.
Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётганини Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатиб турибди.
Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак...

@tvkad
Президент Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси

#мурожаатдан_кўчирма

Келгусида грантлар миқдорини 2 баробар кўпайтириш ва тадқиқот йўналишлари кўламини кенгайтириш лозим. Жорий йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилишимиз керак.
Биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим. Шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимини, амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш зарур...

https://t.iss.one/tvkad
КОРОНАВИРУС ПРОФИЛАКТИКАСИ.

Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг сайтида коронавируснинг олдини олиш учун қуйидаги тавсиялар берилди:

➡️ қўлни доимо совун билан ювиш ёки қўл учун махсус санитарлик гелидан фойдаланиш;

➡️ йўтал пайтида оғиз ва бурунни ластрўмолча ёки қўл билан тўсиш;

➡️ грипп билан касалланган беморлар билан мулоқотдан қочиш;

➡️ гўшт ва тухумни яхшилаб маромида қайнатиш;

➡️ ёввойи ва уй ҳайвонлари билан ҳимояланмаган мулоқотдан қочиш;

https://www.who.int

➡️ Қўл учун ишлатиладинан геллар ҳар бир савдо шаҳобчасида 3-4 минг сўмдан сотилади.
Сотиб олиб болага унинг қўлланишини тушунтиринг ва бугуноқ рюкзагига солиб қўйинг.
Bugun, 27 yanvar
❄️ +6°...-2°, Qor

Hozir: ☁️ -2°, ⬅️ 6 m/s

Tong: ☁️
Kun: ☁️ +5°
Oqshom: ❄️ +3°

Namlik: 83%
Shamol: Janubi-sharqiy, 7 m/s
Bosim: 767 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:40
Quyosh botishi: 17:33
#Yoshlar_ygk2020
Ayni damda Davyergeodezkadastr qo’mitasi raisi A. Abdullayev hududiy boshqarma, korxona va tashkilotlarning faol yoshlari bilan ochiq muloqoti boshlandi.
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИДА ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ФАҚАТ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА БЎЛАДИ

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси томонидан 2020 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатга кўра бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда фаолиятда замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш бўйича бир қатор чораларни амалга ошириш белгиланган.

Чунончи:

2020 йил 1 июндан бошлаб доимий равишда Қумита ҳамда унинг тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, шунингдек қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар томонидан:

🔸 ҳужжатларни электрон шаклда рўйхатга олиш;

🔸 ҳужжатларни раҳбарларга фақат электрон шаклда дастур орқали киритиш;

🔸 раҳбарлар томонидан барча хужжатларга фақат электрон шаклда устхат (топшириқ хати) қўйиш;

🔸 назорат карточкаларини фақат электрон шаклда (дастурда) юритиш;

🔸 ҳужжатларни электрон дастур орқали ижрога қаратиш ва назоратни юритиш белгиланган.



Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#ер_назорати_семинар

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 24 январдаги 4-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 27 -29 январ кунлари "Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш учун хужжатларни расмийлаштириш" мавзусида амалий семинар ўтказиш белгиланган.

3 кунлик амалий семинарнинг Бекобод, Бўка, Пискент, Оҳангарон туманлари ва Бекобод, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шахар Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат
қилишни амалга оширишда фаолият юритаётган давлат инспекторларига қатнашмоқда.

@tvkad