TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.78K subscribers
8.38K photos
914 videos
10 files
6.74K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди.

«Бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган халқимиз ҳаммасини тўғри тушуниб, масалага онгли ёндашмоқда. Муфтият раҳбарлигида диний уламолар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, беморларга шифо тилаб, дуои фотиҳалар қилишмоқда. Миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳаммамиз якдилмиз ва, ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади.»
Forwarded from Kadastr xizmatlari
Ob'ektlarni foydalanishga qabul qilish
Навоийда ширкат раиси фирибгарлик жиноятига қўл урди.

Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, 1983 йил Навоий шаҳрида туғилган, П. Анинг аризаси юзасидан олиб борилган тадбир давомида, 1964 йил Кармана туманида туғилган, “Дўрман” МФЙда яшовчи, шу тумандаги “ Ф боғдорчилик узумчилик” ширкати раиси И.Р фуқаро П.Ага ширкат ҳудудидан 12 сотих ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, ундан Кармана туманидаги “Файз” номли кафеда 6 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан И.Р га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: iiv.uz
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/tvkad
Bugun, 19 mart
☀️ +25°...+11°, Ochiq havo

Hozir: 🌤 +11°, ↙️ 8 m/s

Tong: ☀️ +16°
Kun: ☀️ +23°
Oqshom: ☀️ +21°

Namlik: 46%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 8 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:28
Quyosh botishi: 18:35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
Hozirgi sharoitni hisobga olib talabalar va o'quvchilar uchun foydali bo'ladigan kitobga oid manbalarni yig'ib chiqishga hakarat qildik.

Kitoblarni bepul yuklab o'qish mumkin bo'lgan saytlar:

1. ziyouz.com
2. kitob.uz
3. ertak.uz

Kitoblarni (qog'ozli kitob) online xarid qilish mumkin bo'lgan saytlar:

1. book.uz
2. kitoblardunyosi.uz
3. asaxiy.uz
4. kitobxon.com
5. tak.uz
6. akademnashr.uz
7. abtbooks.uz

Android uchun ilovalar:

1. Kitobxon
2. Kitobim
3. Hilol eBook
4. AsaxiyBooks
5. Uzbook (audiokitob)

Facebook'dagi katta guruh - "Kitobxonlar davrasi"
Telegram'dagi katta guruhlar - @intellekt_klub, @KitobxonTalabalar

Audiokitoblar kanali:

1. @audiokitob_ulashamiz
2. @audiokitoblaruz
3. @mtrkaudiokitoblar
4. @abookuz
5. @najotnuruz
6. @audio_kitoblar_sifatli

Kitobga oid boshqa foydali kanallar:

1. @AsanovEldar
2. @maksudkhon
3. @mutolaa_sehri
4. @kitaabun
5. @badiiyiqtibos
6. @kitoblarim_N1
7. @hikoyalar_sarasi
8. @Kitob_dostavka
9. @Navoiyshunoslik
10. @kitobxarid
Forwarded from Kadastr - Live
СОҲАГА ДОҒ ТУШИРАЁТГАН КЎРНАМАКЛАР

Ер қонунчилигини бузилишига қарши кураш энг ҳал қилувчи босқичга кириб, кўплаб ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, экин майдонлари ўзининг дастлабки ҳолатига қайтарилмоқда. Ушбу ҳолатларни келтириб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар, мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Таҳлиллар бу каби ер қонунчилиги бузилишига ер ажратиш билан боғлиқ жараёнларга масъуллар ва айрим фуқароларимизнинг қонун талабларини четлаб ўтган ҳолда ер олишга бўлган хатти-ҳаракатлари асосий сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда.
Энг ачинарлиси бу каби шахсларнинг орасида ер тузувчи ва кадастр корхоналари ходимларининг ҳам борлигидир.
Биз соҳадаги барча ходимларни айблаш фикридан йироқмиз. Чунки ўз ишига, касбига чин дилдан ёндошиб фарзандларини ҳалол боқаётганлар соҳамизнинг пойдевори, устунини ташкил этади.
Бироқ минг афсуски “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганлари рост экан.

Ана шундай курмак(кўрнамак)лардан бири 17 март куни Сурхондарё вилоятида қўлга олинди.

Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қумқўрғон туман филиали “Бир-ойна” бўлими мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Д.Х. 17 март куни 77 миллион 500 минг сўм миқдорида пул олаётганида қўлга олинган.
Д.Х.нинг отасига яшаётган маҳалласи ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан туман ҳокимининг 12.08.2017 йилдаги тегишли қарорига асосан деҳқон хўжали учун 0.20 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ушбу ернинг 0.10 гектарини Д.Х. бошыа фуқарога сотаётганда қўлга олинган.
Ваҳолангки Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида “Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас” деб кўрсатиб қўйилган.

Хўш энди нима бўлади? Бу ишдан кимга яхши бўлди? Ўзигами, ота-онасигами ёки оиласигами?

Бир нарса аниқки бу каби хатти-ҳаракатлар соҳага ХИЁНАТдан бошқа нарса эмас.

Ахир бир қарасанг прокуратура гуруҳларида, бир қарасанг қурувчилар, бир қарасанг қишлоқ хўжалигида, яна бир қарасанг ҳудудий чегараларни белгилашда меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизнинг томчилаб ошираётган соҳанинг обрўсини ховучлаб тўкувчи юқоридаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни яна қандай изоҳлаш мумкин,

Шундай ниятда юрган бошқа курмаклар бўлса билинг - Сиз учун бугун имкон бор. Ўзингизни ўзгартиринг, нафсингизни тийиб олинг, касбингизни севинг, ҳалол меҳнат қилинг шундагина барака топасиз!
Йўқса юқоридаги тақдир Сизни ҳам кутмоқда! Ахир кўза кунда эмас, кунида синади. Лекин синган кўзани бутун қилиб бўлмагандек, хиёнат орқасида йўқотилган обрўни тиклаб бўлмайди!

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz
Forwarded from Kadastr - Live
СУРХОНДАРЁДА 10 ДАН ОРТИҚ ЕР ТУЗИШ ВА КАДАСТР СОҲАСИДА РАҲБАР ВА МУТАХАССИС ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЪИЙ ВА ИНТИЗОМИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Маълумки сўнгги вақтларда мамлакатимизда ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш, айниқса экин ер майдонларини талон-тарож қилишга нисбатан кенг миқёсда кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
Бунда энг асосий мақсад ноқонуний ўзлаштириб олинган ерларни қайтариш, бу каби қонун бузилишларига келгусида йўл қўймаслик ҳисобланади.
Бу борада Сурхондарё вилояти прокуратураси бошчилигидаги ер тузувчилар, кадастр ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойлардаги МФЙ раислари ва фаоллари билан биргаликдаги тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳамда изчил чора-тадбирлари натижасида биргина Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалик ердари қайтарилишига эришилди. Шу жумладан уй-жой ва турли мақсадларда эгаллаб олинган 324 гектар экин ерларининг 132 гектари (41 %) қайтарилди.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати жорий йил 18 март куни қўмита раиси ва вилоятдаги ер тузиш ва кадастр корхоналари раҳбар ходимлари иштирокида танқидий муҳокама этилди.
Бунда мазкур йўналишда жонбозлик кўрсатмаётган Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод туман ер тузиш бўлимлари ва кадастр корхоналари жиддий танқид остига олинди.

Йиғилиш натижаларига кўра 5 нафар идора раҳбари ишдан олинди, 6 нафар раҳбарга нисбатан бошқа интизомий чоралар кўрилди.

Кадастр тизимида тозалаш ишлари бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.

Бунгача Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва бошқа вилоятларда бўлиб ўз ишига совуққонлик билан ёндошган, юклатилган вазифаларни сифатсиз бажариб лаёқатсизликка йўл қўйган бир нечта раҳбар ҳамда ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди.


КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz
Сурхондарёда 5 раҳбар ишдан олинди, 6 раҳбарга интизомий чора кўрилди.
Кейинги йилларда Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари қайтарилишига эришилди. Шу жумладан, уй-жой қуриш ва турли мақсадларда эгаллаб олинган 324 гектар экин ерларининг 132 гектари қайтарилди.

Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод туман ер тузиш бўлимлари ва кадастр корхоналари жиддий танқид остига олинди.
https://uza.uz/oz/society/surkhondaryeda-5-ra-bar-ishdan-olindi-6-ra-barga-intizomiy-ch-19-03-2020
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳужжат билан қуйидаги лавозимлар киритилди:

а) Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Бош прокурорнинг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;

б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари.

Белгиланишича:

а) Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини рнвожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;

б) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;

в) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарига:
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;

г) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг бир нафар ўринбосари ва вилоятлар бошқармаларининг бир нафардан алоҳида масъул ходимлари бош вазир ўринбосарига қишлоқ хўжалигида ерларнинг ҳолати, экинлар, сув ресурслари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўзида жамлайдиган ахборот тизимини яратишда кўмаклашади;

д) янги киритилаётган Ўзбекистон бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари бош вазир ўринбосарига юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;

е) Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;

ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
Sohibqiron Amir Temur davrida yer egaligi qanday bo'lgan?

Yerga egalik qilishning 5 ta asosiy ko’rinishi bo’lgan:
Suyurg’ol yerlar.
Bu yerlarning egalari har qanday soliqlardan ozod edilar. Ular yer egasi sifatida dеhqonlarni ishlatib, yer solig’i — xiroj olganlar.

Tarxon yerlar.
Xususiy mulk bo’lgan bu yerlar odamlarga biron-bir alohida xizmatlari uchun berilgan.

Ushr yerlar.
Sayyid va xulsalarga mansub bu yerlarning egalari olgan daromadlarining o’ndan bir qismini davlatga to’laganlar.

Vaqf yerlar.
masjid va madrasalar, xonaqoh va mozorlarga qarashli yerlardir.

Askarlarga va ularning boshliqlariga ajratib beriladigan yerlar mavjud bo’lgan.

Amir dеvonida yer ishlari, soliqlar, boj yig’ish, mirshablik yumushlari bilan shug’ullanuvchi vazir bo’lgan.

Oliy-himmat sohibqiron o’z xalqiga muruvvatli bo’lib, bеmavrid, bo’lar-bo’lmasga mol-xiroj kabi soliqlar solishga qarshi bo’lgan va xalqni bir nеcha marta yillab soliqlar to’lashdan ozod qilib yuborgan.

KANALGA A'ZO BO'LISH
t.iss.one/ygk_uz
Тошкент вилояти Пискент туманида ер назорати

Тошкент вилояти Пискент туманида ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланишга қайтарилмоқда.
https://teletype.in/@tvkad/n04gsQTOi
Bugun, 20 mart
🌤 +26°...+12°, Joylarda bulutli

Hozir: ☀️ +11°, ↙️ 9 m/s

Tong: ☀️ +17°
Kun: 🌤 +25°
Oqshom: 🌤 +23°

Namlik: 34%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 8 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:27
Quyosh botishi: 18:36
Audio
Яхши кайфият ҳар доим мотивация беради!

Бутун дунё шу қатори гўзал Ўзбекистонимиз коронавирус пандемиясига қарши курашаётган вазиятда шуни такидлаш жоизки яхши ният, келажакка интилиш ва саросимага берилмаслик лозим. Тозалик ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинг. Яқинларингизни асранг!

Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси кунингиз яхши ўтишини тилайди.

@tvkad
Forwarded from my.gov.uz
​​Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан онлайн ўтказиш

🏠Кўчмас мулкни сотиб олиш, шубҳасиз, ҳаётдаги муҳим воқеа бўлиб, у алоҳида эътибор талаб қилади. Сабаби уни рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир. Технологик тараққиёт асрида давлат тартиб-таомилларни автоматлаштиришга ва рўйхатга олиш жараёнини янада соддалаштиришга интилмоқда.

📃Кўчмас мулк объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш - бу фуқаронинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини тан олиш ва тасдиқлашнинг ҳуқуқий ҳужжатидир. Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб янги мулкдор кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин.

My.gov.uz фуқароларга "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш" хизматидан масофадан туриб мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида ҳозирда юзага келган вазиятда қўшимча эҳтиёткорлик чораларидан бири ҳисобланади🦠

Шуни таъкидлаш жоизки, олди-сотди битимини нотариал идоралар орқали рўйхатдан ўтказишда ҳам кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин.

#хатарсиз #уйдан #онлайн #дарҳол #хавфсиз #контактларсиз
#ёнғин
#Қибрай_тумани

🔥Жорий йилнинг 19-март куни соат 16:40да Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 24-Касбийлашган ёнғин-қутқарув қисмига Қибрай тумани, Янгиобод қишлоғида жойлашган “Сув хўжалиги вазирлиги” ДУКга қарашли “Қибрай сув иншоати-2” ҳудудида 80 гектар майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ва қамишзор ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

👮‍♂️Ёнғин жойига вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда бошқарма қуйи тизимида хизмат қилувчи масъул раҳбарлар чиққан.

🚒Содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 10 та асосий ёнғин ўчириш автомобили ва 4 та ёрдамчи техникалар жалб қилинган.

Ёнғин соат 17:00 да ўраб олиниб, соат 20:30 да тўлиқ бартараф этилган.

🔎Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида ҳалок бўлган ва тан жароҳат олган фуқаролар йўқ.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressa