TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.67K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати

⚡️Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик учун жавобгарлик мавжуд

Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик

🔹БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий асос:
Мжтк 67-модда

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ЎРҚ_803

⚡️Кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш такомиллаштирилмоқда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Вазирликларнинг бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган (19.12.2022 й.) Низом вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган, 3 ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартибини белгилайди.

💻 Ижарага берувчи томонидан объектларни аниқлаш мақсадида доимий равишда хатлов ўтказилади ва аниқланган объект 1 иш куни ичида ахборот тизимига киритилади.

📄 3 иш куни ичида объектнинг балансда сақловчисига огоҳлантириш хати юборилади.

📌 Унда объектдан 3 ой муддатда самарали фойдаланилиши ва бу ҳақда ижарага берувчига маълумот тақдим этилиши, талабга риоя қилинмаганда, объект белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижарага бериш ёки сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши кўрсатилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#биласизми #кадастр_хизмати #1060_сон

⚡️Қандай ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим?

🔹Ер ости ва ер устида жойлашган бино-иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи;

🔹Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи.

❗️Юқорида келтирилган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#диққат_эълон

❗️❗️❗️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

КАДАСТР ХИЗМАТЛАРИГА АЛОҚАДОР ТЎЛОВЛАР ЮЗАСИДАН

🔹Кадастр хизматларига интеграция қилинган банкнинг хабар қилишича, кадастр хизматларига алоқадор МУНИС (банклараро универсал тармоқли ахборот тизими) дастури орқали амалга ошириладиган банк операциялари 2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 5 январига қадар ВАҚТИНЧА фаолият кўрсатмайди. Яъни нотариал тартибда расмийлаштирилган битимларга асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун амалга ошириладиган тўловларни айнан нотариал идоралар орқали ёки PAYME электрон дастури орқали амалга оширишнинг имкони чекланади.

❗️Шу муносабат билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат аризалари ҳамда тўловларни ВАҚТИНЧАЛИК Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз !

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ташриф

⚡️Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари бугун, 26 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #УзА

⚡️Давлат рўйхатидан ўтган кўчмас мулк объектлари сони ортмоқда

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан жорий йилда жами 82 300 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

👉 Батафсил УзА

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#эътироф

⚡️Йилнинг энг фаоллари сараланди. Улар орасида Кадастр агентлиги ҳам бор

Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида рўй берган янгиликлар, давлат дастури доирасида ўтказилган лойиҳалар тафсилотини кенг жамоатчиликка етказишда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати фаоллар сафидан жой олди.

Бошқарма Ахборот хизмати фаолияти муносиб баҳоланиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#расмий_муносабат

Effect.uz расмий каналининг "Қибрайдаги ўйинлар ёхуд Кадастрлар палатаси нималар қиляпти?" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласи юзасидан мазкур ҳолат Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

❗️Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#снос #биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Уйим бузиладими ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик катта жаримага сабаб бўлади

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасига жорий йил давомида юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан жами 117 минг 172та аризалар келиб тушган.

👉 Effect.uz

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

💰Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#расмий_муносабат

⚡️Effect.uz сайтида “Қибрайдаги ўйинлар” номи билан чиқарилган мақола юзасидан расмий муносабат

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Кибрай тумани, Тузел кишлоги, Амир Темур махалласи, Амир Темур 6-ўтар кўчаси 46-уй-жой хақида қуйидагиларни маълум қилади.

👉 БАТАФСИЛ

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса, демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#диққат #танлов

⚡️⚡️ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЯҚИН !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танловини эълон қилган эди.

Айни пайтда ҳудудий бўлимларнинг ер назорати йўналишида амалга оширган ишлари ва натижалари таҳлил қилинмоқда ва тез фурсатларда ғолиблар номи маълум бўлади.

❗️Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиблари қуйидаги совринли совғалар билан тақдирланадилар:

🥇1 - ўринга - телевизор Lcd 43";
🥈2 - ўринга - телевизор Lcd 32";
🥉3 - ўринга - микротўлқинли печ

БАРЧАГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#расмий_муносабат

⚡️My5 телеканалининг Марказий студия дастури орқали "Аёл 1 йилдан буён сарсон бўлмоқдами?" сарлавҳаси билан эфирга узатилган лавҳа юзасидан расмий муносабат

Мазкур ҳолат Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

👉 БАТАФСИЛ

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янги_йил #сарҳисоб

⚡️Янги йилда барчага яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин !

Биз тизим ҳодимлари орасида ўз поёнига етаётган ва кириб келаётган йиллар юзасидан айрим саволларга жавоб изладик.

Сиз ўтаётган йилни сарҳисоб қилдингизми ?

Йил давомида барчага яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram
#танлов #эътироф

⚡️Танлов ғолиблари аниқланди

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танлови ғолиблари билан танишинг:

🥇1-ўрин: Тошкент туман бўлими
🥈2-ўрин: Янгийўл туман бўлими
🥉3-ўрин: Юқори Чирчиқ туман бўлими

Танловда ғолибликни қўлга киритган бўлимларга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram